Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғафурова Шаҳлохон Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқариш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4785.
Илмий раҳбар: Низамов Аслитдин Бадреддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.30/30.09.2022.I.101.04
Расмий оппонентлар: Очилов Акром Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашуров Зуфар Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), профессор. 
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари сифат менежменти (ТҚМ) тизимига  трансформациялаш модели бошқариш усуллари ва воситалари мажмуини таклиф қилиш ҳамда “сифат нуқсонлари” тушунчасини киритиш асосида такомиллаштирилган;
техника соҳасидаги олий таълим муассасаларини ТҚМ самарадорлиги кўрсаткичи бўйича уч тоифага таснифлаш орқали Адванcед энгинееринг счоол, ШапингСкиллс Фрамеwорк, СТЕАМ эдуcатионал аппроач консепсия-ларига асосланган сифат стратегиялари таклиф қилинган;
олий таълим муассасаларининг ТҚМ тамойилларига мувофиқ фаолиятга тайёрлик даражасини баҳолаш услубиёти уни ифодалайдиган самарадорлик қийматига (ТҚМ самарадорлиги кўрсаткичи) кўра такомиллаштирилган;
олий таълим таълим сифати, бошқарув тизими самарадорлигига  ва мақсадли кадрлар тайёрлашга кўра 2030-йилгача бўлган даврда Бухоро муҳандислик-технология институти битирувчилари динамикаси, ҳамкор корхоналар ва институт рейтингида профессор-ўқитувчиларнинг иштироки даражаси ҳамда битирувчиларнинг ўз мутахассислиги билан ишга жойлашиш прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
олий таълим муассасалари сифат менежменти (ТҚМ) тизимига  трансформациялаш модели бошқариш усуллари ва воситалари мажмуини таклиф қилиш ҳамда “сифат нуқсонлари” тушунчасини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи олий таълим муассасалари учун мўлжалланган “Сифат менежменти: олий таълим муассаларида сифатни бошқариш стратегиялари” номли ўқув қўлланма мазмунида ўз ифодасини топган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштириш кенгашининг 2024-йил 503770-сон нашр рухсатномаси ва Ўзбекистон Республикаси  Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 12-февралдаги 01/01-01-51-сон маʼлумотномаси). Мазкур ўқув қўлланмада олий таълим муассасаларини сифат менежментига трансформациялаш модели ва механизми ҳамда  ОТМда таълим сифатини бошқариш ва баҳолаш услубиётидаги етти восита орқали таълим сифатини бошқариш жараёнларининг самарадорлигини узлюксиз мониторинг қилиш, “сифат нуқсонлари” юқори бўлган олий таълим муассасаларида уни бартараф қилишнинг устувор йўналишларини аниқлаш имкониятини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
техника соҳасидаги олий таълим муассасаларини ТҚМ самарадорлиги кўрсаткичи бўйича уч тоифага таснифлаш орқали Адванcед энгинееринг счоол, ШапингСкиллс Фрамеwорк, СТЕАМ эдуcатионал аппроач консепсия-ларига кўра асосланган сифат стратегиялари бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 24-январдаги ПҚ-22-сон “Бухоро давлат техника университетини ташкил қилиш тўғрисидаги” қарори билан тасдиқланган “Йўл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2025-йил 12-февралдаги 01/01-01-51-сон маълумотномаси). Таклиф техника соҳасидаги олий таълим муассасаларининг таълим сифатини таъминлаш стратегияларини танлашда қарорларни қабул қилиш имконияти янада кенгайтиришга, жумладан Бухоро муҳандислик-технология институтида “Илғор муҳандислик мактаби”ни ташкил этишга муайян даражада хизмат қилган;
олий таълим муассасаларининг ТҚМ тамойилларига мувофиқ фаолиятга тайёрлик даражасини баҳолаш услубиёти уни ифодалайдиган самарадорлик қийматига (ТҚМ самарадорлиги кўрсаткичи) кўра такомиллаштириш таклифи Бухоро муҳандислик-технология институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида  сифат бўшлиқларини таҳлил этиш, таълим сифати менежментини такомиллаштириш имкониятларини кенгайтиришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2025-йил 12-февралдаги 01/01-01-51-сон маълумотномаси). Таклиф асосида муассасалар фаолиятини ТҚМ самарадорлик қиймати ёндашувига кўра баҳолаш фаолиятдаги бўшлиқларни таҳлил этиш ва таълим хизматлари сифатини оширишнинг услубий имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиб, улар фаолиятини замонавий сифат менежментига трансформациялаш даражаси аниқлашга муайян даражада хизмат қилган, шунга кўра Бухоро муҳандислик-технология институти даражаси 68,3 фоизни, сифат жараёнларидаги нуқсонлар 8,1 фоизни ташкил этиши миқдорий жиҳатдан баҳоланган;
олий таълим таълим сифати, бошқарув тизими самарадорлигига ва мақсадли кадрлар тайёрлашга кўра 2030-йилгача бўлган даврда Бухоро муҳандислик-технология институти битирувчилари динамикаси, ҳамкор корхоналар ва институт рейтингида профессор-ўқитувчиларнинг иштироки даражаси ҳамда битирувчиларнинг ўз мутахассислиги билан ишга жойлашиш прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Бухоро муҳандислик-технология институти томонидан институте стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 12-февралдаги 01/01-01-51-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган таклиф техника йўналишидаги олий таълим муассасалари, жумладан институтнинг рақобатбардошлигини ошириш, прогноз даврида институт битирувчиларининг ўз мутахассисликлари бўйича бандлигини ошириш, профессор-ўқитувчиларни “таълим-ишлаб чиқариш-илмий фаолият” жараёнига тўлиқ жалб этиш ва сифат параметрларини мақсадли ошириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish