Дўстова Азиза Қаҳрамоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхона бошқарувида кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3098.
Илмий раҳбар: Абдуллоев Аслиддин Жунайдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.30/30.09.2022.I.101.04
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аскаров Назимжон Ниёзович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корхона бошқарувида кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“таълим – фан – ишлаб чиқариш” ўртасидаги ўзаро интеграцион муноса-батларни кучайтириш ҳамда “раҳбар-ходим → ходим-ходим → ходим-раҳбар” тизимли ёндашувлари асосида иқтисодиёт тармоқлари учун ўрта ва олий маълумотли кадрларни мақсадли тайёрлаш сифат кўрсаткичларини ошириш ҳисобига муайян малака олиш, малака даражасини ошириш ва мартаба ўсишига олиб келадиган траекторияларни режалаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
корхоналарда ёлланиб ишлаётган кадрлар салоҳиятини ошириш имкониятларини ҳудудларда “Илғор профессионал тайёргарлик марказлари”ни ташкил этиш орқали кенгайтиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
корхоналар бошқарувида кадрлар салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ёндашуви бир вақтнинг ўзида унга таъсир кўрсатувчи жами миқдор ва сифат кўрсаткичларини мақсадли гуруҳлаш негизида кўникмаларни прогнозлаштириш (Скиллс антиcипатион), кўникмаларга бўлган эҳтиёж (Скиллс неед аналйсис) ва кўникмалардаги бўшлиқларни (Скиллс гап аналйсис) таҳлил қилиш асосидаги ягона интеграл кўрсаткичлар тизимига кўра такомиллаштирилган;
иқтисодиёт тармоқлари кесимида 2028-йилгача бўлган даврда кадрларга бўлган талаб ҳажмининг ривожланиши бўйича прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“таълим – фан – ишлаб чиқариш” ўртасидаги ўзаро интеграцион муноса-батларни кучайтириш ҳамда “раҳбар-ходим → ходим-ходим → ходим-раҳбар” тизимли ёндашувлари асосида иқтисодиёт тармоқлари учун ўрта ва олий маълумотли кадрларни мақсадли тайёрлаш сифат кўрсаткичларини ошириш ҳисобига муайян малака олиш, малака даражасини ошириш ва мартаба ўсишига олиб келадиган траекторияларни режалаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-сентябрдаги ПҚ-345-сон “Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 1-илова, 2-боб, 4-пунктининг 5-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 12-февралдаги 04-07-27-1676-сонли маълумот-номаси). Ушбу таклиф мавжуд иш ўринларининг касбий компетенлик бўйича талабларига мос келадиган ўрта ва олий маълумотли кадрлар сони 10 фоизга оширишда муайян даражада хизмат қилган;
корхоналарда ёлланиб ишлаётган кадрлар салоҳиятини ошириш имкониятларини ҳудудларда “Илғор профессионал тайёргарлик марказлари”ни ташкил этиш орқали кенгайтиришнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон ““Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонининг 1-иловаси 6-мақсадининг 2-самарадорлик кўрсаткичини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 12-февралдаги 04-07-27-1676-сонли маълумотномаси). Таклиф аралаш шаклларда ташкил этиладиган малака ошириш курсларининг улушини 30 фоизга етказган ҳолда кадрлар салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичининг ортишига муайян даражада хизмат қилган;
корхоналар бошқарувида кадрлар салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ёндашуви бир вақтнинг ўзида унга таъсир кўрсатувчи жами миқдор ва сифат кўрсаткичларини мақсадли гуруҳлаш негизида кўникмаларни прогнозлаштириш (Скиллс антиcипатион), кўникмаларга бўлган эҳтиёж (Скиллс неед аналйсис) ва кўникмалардаги бўшлиқларни (Скиллс гап аналйсис) таҳлил қилиш асосидаги ягона интеграл кўрсаткичлар тизимига кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-сентябрдаги ПҚ-345-сон “Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-банди 7-хатбошида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 12-февралдаги 04-07-27-1676-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф “Ромитан туман йўллардан фойдаланиш” УКда кадрлар салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлиги қарийб 3,1 мартага яхшиланишига, “47-СОН ХКМК” МЧЖда эса ушбу кўрсаткич 2,6 мартага, 2015-2023-йилларда кадрлар салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлиги “ШОҲРУД” АЖ бошқарувида 1,9 мартага, “Бухородонмаҳсулотлари” АЖ ва “Ғиждувон пахта тозалаш” АЖ корхоналарида 1,6 мартага ортишига муайян даражада хизмат қилган;
иқтисодиёт тармоқлари кесимида 2028-йилгача бўлган даврда кадрларга бўлган талаб ҳажмининг ривожланиши бўйича прогноз кўрсаткичлар бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 19-июлдаги Ф-36-сон “2024-2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги фармойишининг 1-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 12-февралдаги 04-07-27-1676-сонли маълумотномаси). Таклиф олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш учун давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари буюртмаларига мувофиқ ЎзМУ, ТДИУ, БухДУ, АДУ каби олий таълим муассасаларида умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрлари доирасида мақсадли қабул квоталари ва квоталарнинг туман (шаҳар)лар кесимидаги тақсимотини мақсадли режалаштиришга муайян даражада хизмат қилган.