Sayt test rejimida ishlamoqda

Абидова Зилола Хабибуллаеванинг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги тафаккур феълларининг семантик типологияси ва лексикографик талқини” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3122
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, Филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05.
Расмий оппонентлар: Андижон давлат чет тиллари институти профессори, филология фанлари доктори Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович; Самарқанд давлат чет тиллар институти профессор, Ғайбулла Мирсанов. Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университетини. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги замон инглиз ва ўзбек тилидаги ақлий фаолият, тафаккур феълларининг маъно кўлами ва муносабатларини қиёсий аспектда аниқлаш, таржимаси ва лексикографик талқинидаги камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш учун тавсиялар шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилидаги тафаккур феъллари орасидаги синонимия, маъно зиддияти ҳамда градуонимик муносабатларнинг бир оралиқ маъно тури доирасида ёки бир неча оралиқ маънолари орасида бўлиши далилланди;
инглиз ва ўзбек тилларидаги тафаккур феълларининг аксарияти маъносига кўра бир-бирига мутаносиб, тафовутлар салбий ва ижобий коннотацияда экани аниқланди; 
инглиз ва ўзбек тилидаги тафаккур феъллари луғавий маъносидаги доминант семага кўра тушуниш, режалаштириш, хотира фаолияти, қарор қабул қилиш, билиш, тасаввур оралиқ маъно турларига ажратилиши аниқланди; 
ўзбек тилидаги тафаккур феъллари орасидаги синонимия, маъно зиддияти ҳамда градуонимик муносабатларнинг бир оралиқ маъно тури доирасида ёки бир неча оралиқ маънолари орасида бўлиши далилланди; 
бир маъно бир неча бирликлар воситасида ифодаланиши, грамматик трансформацияга мурожаат қилиш ва такрорга йўл қўймаслик учун тафаккур ҳолати синонимларидан фойдаланиш, маънони калкалаш ҳамда изоҳли таржима услубларини қўллаш мумкинлиги асосланди; 
 мавҳум маъноли сўзларнинг изоҳли ва таржима луғатлардаги талқинида шаклий ўхшашлардан фойдаланиш, маънога коррелятив ишора қилиш ўрнига этимологик маълумотларни илова қилиш, тавсифий баён усулларини қўллаш самараси исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги тафаккур феълларининг семантик типологияси, ўзаро таржимаси ва лексикографик талқини юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилидаги тафаккур феъллари орасидаги синонимия, маъно зиддияти ҳамда градуонимик муносабатларнинг бир оралиқ маъно тури доирасида ёки бир неча оралиқ маънолари орасида бўлиши далилданлиги,                                 инглиз ва ўзбек тилларидаги тафаккур феълларининг аксарияти маъносига кўра бир бирига мутаносиб, тафовутлар салбий ва ижобий коннотацияда экани ҳақидаги таклиф ва тавсиялар, хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-ФЗ 201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023 йил 14  мартдаги №01/4-552-сонли маълумотномаси) Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар ва тавсиялар  орқали маълумотлар бойитилган;
ўзбек тилидаги тафаккур феъллари луғавий маъносидаги архисемага кўра тушуниш, режалаштириш, хотира фаолияти, қарор қабул қилиш, билиш, тасаввур маъно турларига ажратилиши аниқлашлиги, бир маъно бир неча бирликлар воситасида ифодаланиши, грамматик трансформацияга мурожаат қилиш ва такрорга йўл қўймаслик учун тафаккур ҳолати синонимларидан фойдаланиш, маънони калкалаш ҳамда изоҳли таржима услубларини қўллаш мумкинлиги ва мавҳум маъноли сўзларнинг изоҳли ва таржима луғатлардаги талқинида шаклий ўхшашлардан фойдаланиш ҳақидаги тавсиялардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ФЗ- 201908172. “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2024 йил 6 майдаги №04/01-1183-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар орқали зарурий маълумотлар бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги тафаккур феълларининг семантик хусусиятлари ва муносабатлари ўрганилган, ҳамда уланинг таржималари бадиий асарлар мисолида таҳлил қилинган тадқиқот натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Болалар учун” номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда (фойдаланилди. (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2023-йил 27 мартдаги Ўз/Рв-23-19-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар савиясини оширишга ва кўрсатувларнинг мазмун-мундарижасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish