Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшбоева Турсунтош Сохатмаматовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилидан француз тилига таржима қилинган шеърларнинг лингвопоетик таҳлили” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2642
Илмий раҳбар: филология фанлари доктори, профессор Қаршибаева Улжан Давировна 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич; филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Зоирова Азиза Ибрагимовна 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидан француз тилига таржима қилинган шеърларни лингвопоетик таҳлил этиш орқали соҳанинг назарий ва амалий масалаларини ёритиш, унинг ривожланиш босқичларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилидаги шеърларнинг француз тилига таржимасида мазмун ва ритм сақланиши ҳамда ижодкор руҳиятини ифодалашда қўлланилган эпитет, метафора, қиёслашлар образлилик ва таъсирчанликни таъминловчи муҳим услубий восита эканлиги аниқланган;
Навоий ва Бобораҳим Машраб шеърий асарларининг француз тилига таржималарида образнинг генезиси, оҳанг ва қофияни сақлаш мақсадида ҳар бир тилга хос зоолексемалар, фразеологик бирликлар, ундалмалар, синоним, антонимлар, синтактик воситалар ҳамда дарак, сўроқ ва буйруқ гаплардан фойдаланилганлиги асосланган;
Алишер Навоий, Машраб, Хуршид Даврон, Шавкат Раҳмон, Рауф Парфи, Усмон Азим, Муҳаммад Юсуф шеърлари таржималаридаги уйғунлик қуш, пари каби лексик  ҳамда синтактик бирликлар ёрдамида, тафовутлар эса, бойўғли, қаландар, кўза, йўргак каби сўзлар асосида далилланган;
ўрта асрлар ва замонавий ўзбек шеърларини француз тилига таржима қилишда фразеологик ҳамда ментал бўёққа эга бўлган бирликлар ва синтактик параллелизмлар мураккабликни келтириб чиқариши лингвопоетик таҳлил асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек тилидан француз тилига таржима қилинган шеърларнинг лингвопоетик таҳлили бўйича қўлга киритилган илмий ва амалий натижалар асосида:
ўзбек тилидан француз тилига таржима қилинган Алишер Навоий, Машраб, Хуршид Даврон, Шавкат Раҳмон, Рауф Парфи, Усмон Азим, Муҳаммад Юсуф шеърлари таржималаридаги уйғунлик қуш, пари каби лексик  ҳамда синтактик бирликлар ёрдамида, тафовутлар эса, бойўғли, қаландар, кўза, йўргак каби сўзлар асосидаги назарий қарашларидан Самарқанд давлар чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасини амалга оширишда ва ўқув жараёнида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 27-сентябрдаги 2012/02-сон маълумотномаси). Натижада, хорижий тилларни ўқитиш борасидаги назарияларнинг такомиллашувига эришилган ва лингвопоетик таҳлил масалаларининг тадқиқи, бадиий нутқ ва лингвопрагматика каби тилшунослик фанини ривожлантиришдаги муҳим жиҳатлар очиб берилган;
Навоий ва Бобораҳим Машраб шеърий асарларининг француз тилига таржималарида образнинг генезиси, оҳанг ва қофияни сақлаш мақсадида ҳар бир тилга хос зоолексемалар, фразеологик бирликлар, ундалмалар, синоним, антонимлар, синтактик воситалар ҳамда дарак, сўроқ ва буйруқ гаплардан фойдаланилганлиги тўғрисидаги қарашлардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги  фундаментал лойиҳада фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қарақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 7-мартдаги 98/1-сонли далолатномаси). Натижада, амалиётга қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, монографияларнинг ҳамда терминологик тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
ўзбек тилидаги шеърларнинг француз тилига таржимасида мазмун ва ритм сақланиши ҳамда ижодкор руҳиятини ифодалашда қўлланилган эпитет, метафора, қиёслашлар образлилик ва таъсирчанликни таъминловчи муҳим услубий восита эканлиги тўғрисидаги хулосалардан Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги адабиёт соҳасидаги маданий алоқалар дастурида фойдаланилган (“Аллианcе Франçаисе де Самарcанде” Самарқанд шаҳар Француз тили иттифоқининг 2024-йил 29-февралдаги №11-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек тилидан француз тилига таржима қилинган шеърларнинг жанр хусусиятларини алоҳида мавзу сифатида ўрганиш имконияти яратилган ва жаҳон адабиётидаги бадиий талқинга хос хусусиятлар ҳақидаги илмий тасаввур ва тушунчаларни бойитишга ёрдам берган;
ўрта асрлар ва замонавий ўзбек шеърларини француз тилига таржима қилишда фразеологик ҳамда ментал бўёққа эга бўлган бирликлар ва синтактик параллелизмлар мураккабликни келтириб чиқариши лингвопоетик таҳлил асосида аниқланган назарий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида бир қатор телекўрсатувларда, хусусан, сиёсий, ижтимоий, оммабоп кўрсатувларда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 11-декабрдаги №01-07/392-сон маълумотномаси). Натижада, бугунги кун ўзбек таржимачилиги ва унинг тараққиёт тенденсиялари, шу билан бирга бадиий таржима ва унда миллий ўзига хосликнинг ифодаланиши ҳақида маълумотлар берилган ҳамда телетомошабинларнинг қиёсий адабиётшунослик борасида билимлари янги илмий манбалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish