Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳафизов Эркин Алимбой ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли технологиялар асосида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (энергетика йўналиши мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Ped683
Илмий раҳбар: Туракулов Олим Холбутаевич – педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш  институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурод Нармуратович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқотлар университети. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Рақамли технологиялар асосида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда рақамли таълим технологияларининг интеграциялашган дидактик имкониятлари асосида индивидуал қобилиятлари ва тайёргарлик даражасига мос келадиган таълим ресурсларини яратиш, онлайн курслар, вебинарлар, ўз-ўзини ўқитиш платформалари орқали мустақил таълим олиш имкониятлари аниқлаштирилган;
бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш модели тизимли, фаолиятли, шахсга йўналтирилган, интеграцион ёндашувлар асосида рақамли таълимни ташкил этишни ўз ичига олган электроwеб.уз дастурий воситасидан фойдаланиш технологияларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқув жараёнини ташкил этишни индивидуаллаштириш асосида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда “Электр таъминоти тизимида муқобил энергия манбалари” фанини ўқитиш методикаси рақамли технологиялар муҳитида қўллашга қаратилган Блендед леарнинг (аралаш таълим) технологияси, (Флиппед Cлассроом (Айлантирилган синф), Cоллаборативе Леарнинг (Ҳамкорликда ўқиш), Ҳйбрид Леарнинг (Гибрид таълим), Селф-паcед Леарнинг (Мустақил ўқиш)) методларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини ривожлантириш даражаларини ташхислаш воситалари (тестлар, топшириқлар, лаборатория ишлари), мезонлари (мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив) даражалари (репродуктив - паст, продуктив – ўрта, креатив - юқори) ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига татбиқ қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Замонавий таълим шароитида энергетика соҳаси бўйича бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
рақамли технологиялар асосида энергетика соҳаси бўйича бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш модели тизимли, фаолиятли, шахсга йўналтирилган, интеграцион ёндашувлар асосида рақамли таълимни ташкил этишни ўз ичига олган электроwеб.уз дастурий воситасидан фойдаланиш технологияларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилга оид таклифлардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиалида 2021-йил 13-сентябр С-ПМ 7-сонли “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан паст тезликдаги оқимларда электр энергияни ҳосил қилувчи генератор” мавзусида бажарилган лойиҳа доирасида фойдаланилган. “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан паст тезликдаги электр энергиясини ҳосил қилувчи генераторни ишлатиш дастури” номли дастурий таъминоти яратилди ва ўқув жараёнига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2022-йил 21-июлдаги ДГУ 18243-рақамли гувоҳномаси). Натижада энергетика соҳаси бўйич бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашга имконият яратилган; 
техника йўналиши олий таълим муассасаларида энергетика соҳаси бўйича бўлажак мутахассисларни тизимли ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлаш мазмуни шакллантирилиб, унинг дидактик таъминотини такомиллаштириш мазмунини ўз ичига олган “Электр таъминоти тизимида муқобил энергия манбалари” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи, 218-616-рақамли нашр гувоҳномаси) ўқув қўлланма ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига жорий этилган. Натижада таълим жараёнида фойдаланиш, таълим сифатини ошириш ва талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш имконини берган;
техника йўналиши олий таълим муассасаларида энергетика соҳаси бўйича бўлажак мутахассисларни рақамли технологиялар воситасида касбий фаолиятга тайёрлашга оид такомиллаштирилган ҳттпс://www.электроwеб.уз дастурий таъминоти яратишган, ҳамда “Бўлажак энергетикларга қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ўргатишнинг рақамлаштирилган технологияларини ишлаб чиқишнинг алгоритми ва дастури” номли дастурий таъминоти яратилди ва ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2023-йил 09-сентябрдаги ДГУ 27954-рақамли гувоҳномаси). Маскур датурий таъминот энергетика соҳаси бўйича бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish