Имамов Наврўз Паттақуловичнинг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида аспектуал семантикани шакллантирувчи адвербиаллар типологияси” мавзусидаги 10.00.06-Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик (филология фанлари) ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2021.4.PhD/Fil1803
Илмий раҳбар: Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович ф.ф.д., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зияев Аваз Ихтиёрович, ф.ф.д., профессор; Хамраева Махзуна Ғайратовна, филология фанлари номзоди (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогка университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида адвербиалларнинг лексик-семантик тавсифини амалга ошириш ҳамда уларнинг аспектуал ва темпорал семантикага таъсирини аниқлашдан эборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз тилида адвербиалларнинг гапнинг ҳақиқий бўлиниши ва гапнинг интонацион тузилиши билан боғлиқлиги принципиал аҳамиятга эга бўлса, ўзбек тилида адвербиаллардан фойдаланишда информатив хусусият касб этиши, инглиз тилида қўшимча лексемаларнинг синтактик салоҳияти кўп жиҳатдан грамматик ва бошқа қатор омилларга боғлиқ бўлса, ўзбек тилида замон, майл қўшимчалари ва кўмакчи феъллар семантикасига боғлиқлиги аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида адвербиалларнинг итеративлик, дуративлик, тугалланганлик, натижавийлик, бошланганлик каби предикат аспектуал семантикасини фаоллаштириши далилланган;
композициён ёндашув ва контекстуал шарт-шароитларда миқдорий адвербиаллар матнни қўшимча семантика билан тўлдириши, адвербиалларнинг аспектуал семантикани ҳосил қилувчи функсиялари темпорал таркибга боғлиқлиги, предикатларнинг динамик/статик тавсиф фарқлашда хабитуаллик, итеративлик, тугалланганлик, давимойлик каби маъноларни қамраб олиши далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида адвербиалларнинг функсионал-семантик майдони темпораллик, аспектуаллик, таксис каби категорияларда фаоллашуви очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилида адвербиалларнинг гапнинг ҳақиқий бўлиниши ва гапнинг интонацион тузилиши билан боғлиқлиги принципиал аҳамиятга эга бўлса, ўзбек тилида адвербиаллардан фойдаланишда информатив хусусият касб этиши, инглиз тилида қўшимча лексемаларнинг синтактик салоҳияти кўп жиҳатдан грамматик ва бошқа қатор омилларга боғлиқ бўлса, ўзбек тилида замон, майл қўшимчалари ва кўмакчи феъллар семантикасига боғлиқлигига оид маълумотлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024–йил 11 майдаги 968/02 сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари лингвокултурология, типология, қиёсий тилшунослик каби фанларни ўқитишда, шунингдек, ушбу амалий лойиҳа бўйича электрон манбалар, босма дарсликлар, назарий ва амалий материалларни тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
инглиз ва ўзбек тилларида адвербиалларнинг итеративлик, дуративлик, тугалланганлик, натижавийлик, бошланганлик каби предикат аспектуал семантикасини фаоллаштириши борасидаги маълумотлар Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа иттифоқининг Эрасмус+ дастури 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” грант лойиҳаси доирасида тилшуносликдаги компютер лингвистикасига оид атамаларнинг ижтимоий-сиёсий лексик хусусиятларини аниқлашда илмий натижаларидан фойдаланилган. (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024–йил 11 майдаги 967/02 сон маълумотномаси). Натижада, адвербиалларнинг семантик ва грамматик хусусиятларининг, лексик хилма-хиллиги аспектуал ва темпорал ҳодисаларни белгилашда диектик жиҳатдан фаоллашуви исботланган, адвербиалларнинг гапнинг семантик тузилишини ташкил этишдаги роли монопредикатив синтактик бирликда пайдо бўлиш механизмларини тавсифланган, шунингдек, таҳлил қилиш амалга оширилган.
инглиз ва ўзбек тилларида адвербиалларнинг итеративлик, дуративлик, тугалланганлик, натижавийлик, бошланганлик каби предикат аспектуал семантикасини фаоллаштириши борасидаги маълумотлардан Қарши давлат университетида 2021-2023- йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-381 Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган. Адвербиалларнинг аспектуаллик семантик майдонида темпораллик, дейктик вазифаларни шакллантирувчи омиллар сифатида қайд этилган. Қиёсланаётган тилларда адвербиалларнинг дискурсдаги лисоний муносабатларни ўрнатувчи аспектуал ва темпорал ҳодисалар семантик ва концептуал таҳлилини амалга ошириш истиқболини шартловчи йўналишлар белгиланди. (Қарши давлат университети СУЗ-800-21ГР-381 Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳасининг 27 июлдаги 03/2144 - сонли маълумотномаси). Натижада Инглиз ва ўзбек тилларида адвербиалларнинг лексик ва семантик фарқли томонларини белгилаш, уларни чоғиштирма планда ўрганиш ва таҳлил қилиш зарурати мавжуд ва мавзу юзасидан долзарб муаммолар атрофлича ўрганилди.
композициён ёндашув ва контекстуал шарт-шароитларда миқдорий адвербиаллар матнни қўшимча семантика билан тўлдириши, адвербиалларнинг аспектуал семантикани ҳосил қилувчи функсиялари темпорал таркибга боғлиқлиги, предикатларнинг динамик/статик тавсиф фарқлашда хабитуаллик, итеративлик, тугалланганлик, давимойлик каби маъноларни қамраб олиши билан боғлиқ натижаларидан Самарқанд вилоят телерадио-компаниясининг “Самарқанд оқшомлари”, “Таълим ислоҳотлари амалда” каби ўқув маърифий ҳамда илмий-оммабоп телекўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадио Самарқанд вилоят телерадио компаниясининг 16- март 2024-йил. 01-07/47-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу кўрсатувлар оммабоплиги таъминланган.