Иногамова Фазилат Мансуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Французча - ўзбекча фразеологик ибораларнинг иллюстратив луғатини тузиш тамойиллари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Fil984
Илмий раҳбар: Ширинова Раима Хакимовна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор; Маматкасимова Васила Акрамжановна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жаҳон фразеографияси тажрибаси асосида французча-ўзбекча фразеологик ибораларнинг иллюстратив луғатларини тузиш тамойилларини ишлаб чиқиш ва фразеологик ибораларнинг французча-ўзбекча параллел корпусини яратиш бўйича методик тавсия ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“иллюстрация” ҳодисаси иллюстратив луғатларнинг асосий семиологик хусусияти бўлиб, у нарса ёки ҳодисаларни ифодаловчи фразеологик ибораларнинг маъносини тушунтириш, шунингдек, сўз билан ифодалаш қийин бўлган тушунчаларни визуаллаштириш воситаси эканлиги тавсифлаш, контекстуал метод орқали аниқланган;
икки тилли фразеологик ибораларнинг иллюстратив луғатларида луғавий-мавзуий, луғавий-маъновий, луғавий-тасвирий тамойиллар устиворлиги асосланган;
икки тилли фразеологик ибораларнинг иллюстратив луғатларида фразеологик ибораларни изоҳлашда маъно конвенсиаллиги, семиологик ахборотлар ва бадиий-тасвирий функсияларнинг етакчилиги далилланган;
француз тилидаги “авоир”, “êтре”, “фаире”, “прендре”, “меттре” феъллари иштирокида тузилган фразеологик иборалар ва уларнинг визуал талқинлари тизимлаштирилган ҳамда француз тилидаги фразеологизмларнинг ўзбек тилига таржимаси асосида параллел корпуси базаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фразеологик ибораларнинг иллюстратив луғатини яратиш тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
икки тилли фразеологик ибораларнинг иллюстратив луғатларида луғавий-мавзуий, луғавий-маъновий, луғавий-тасвирий тамойиллар устиворлиги асосланганлиги тўғрисидаги хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” мухарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Таълимда ислоҳотлар” радиоешиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг 2023 йил 13-декабрдаги Ўз/Р-04-25-1483-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашуви ҳақидаги маълумотлар радиоканал ижодий жамоасининг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин яратилган.
иллюстратив таржима луғатларидаги фразеологик ибораларни изоҳлашда маъно конвенсиаллиги, семиологик ахборотлар ва бадиий-тасвирий функсияларнинг етакчилиги далилланганлиги тўғрисидаги назарий хулосалардан Тошкентдаги Француз Алянсида ўтказилган Б1 ва Б2 даражали тингловчилар машғулотларида ва “Ателиер Cонверсатион” тренингларида қўлланилган (Француз Алянсининг 2023 йил 22 декабрдаги маълумотномаси). Натижада материалларнинг машғулотларда фойдаланиш жараёнида фразеологик бирликларнинг семантикаси, нутқда фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришга ҳамда тингловчиларнинг лисоний ва маданий компетентлигини оширишга хизмат қилган.
француз тилидаги “авоир”, “êтре”, “фаире”, “прендре” ва “меттре” феъллари ёрдамида ясалган фразеологик иборалар ва уларнинг иллюстрациялари тўпланиб, француз тилидаги фразеологизмларнинг ўзбек тилига таржимаси асосида фразеологик ибораларнинг параллел корпуси базаси ишлаб чиқилганлигига оид ҳулоса ва натижалардан “Ибрат фарзандлари” томонидан тайёрланган француз тили дарсларида ҳамда ташкилот томонидан ишлаб чиқилаётган “Француз тили” китиобида фойдаланилди. Натижада дарсликда француз ва ўзбек тилларида тавсия этилган матнлар ҳамда машқларда қўлланилган “авоир”, “êтре”, “фаире”, “прендре” ва “меттре” феъллари ёрдамида ясалган фразеологизмлар мулоқот жараёнида талабаларга чет тилини ўргатишда муҳим маълумотлар манбаи бўлиб хизмат қилган.