Маматқулов Мирзаолим Хайдаралиевичинг педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори синф ўқувчиларини миллий тарбия асосида жисмоний сифатларини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари такомиллаштириш” (10-11-синф мисолида), 13.00.01 Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи, (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.4.DSc/Ped989
Илмий маслаҳатчи: Исмоилов Темурбек Исломович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Насиба Жураевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ханкелдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нарзиқулова Дилноза Хошимжановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университет
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади юқори синф ўқувчиларининг миллий тарбия асосида жисмоний сифатларини ривожлантиришга қаратилган педагогик механизмларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги:
юқори синф ўқувчиларининг жисмоний сифатларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик ҳусусиятлари миллий тарбиянинг оилавий қадриятлар, патриотизм, ижтимоий масъулият каби компонентларини руҳият ва тана саломатлигини барқарорлаштириш тамойили асосида жисмоний фаоллик конструксияси устуворлигида интеграл тарғиб этиш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларда жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг миллий тарбияга асосланган функсионал модели физиологик ривожланиш ва ижтимоий рефлекция бирлигига асосланган адаптив жисмоний машқлар таркибига антропометрик кўрсаткичларга мос эгилувчанлик ва чаққонлик элементларини тизимли такрорланувчи интервалда персонал трансформацияда киритиш асосида ишлаб чиқилган;
ўқувчиларда жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг миллий тарбияга асосланган педагогик механизмлари жисмоний тарбия дарслари ва тадбирларида психоемосионал ҳолат ва тананинг умумий саломатлигига йўналтирилган локал-моделлаштирилган ва интенсив мини-курсларни соғлом турмуш тарзига мотивацияловчи якка ва жамоавий иш шаклларида эргономик конструксияда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда жисмоний сифатларнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари жисмоний ҳаракатларни тушуниш ва бажаришга ундовчи диагностик машқ ва топшириқларни гендер ва гигиеник талабларни инобатга олган ҳарорат, макон каби ташқи, мотивация ва оптимизм каби ички омилларга асосланган когнитив-таълимий, коммуникатив-тарбиявий жараёнда динамик таҳлил устуворлигида қўллаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда жисмоний сифатларни миллий қадриятлар асосида ривожлантириш методикаси яхлит ўқув жараёнида маънавий таъсир ва жисмоний дақиқалар интеграциясини таъминловчи миллий ўйинлардан валеологик таҳлил ва тажриба устуворлигида фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори синф ўқувчиларининг миллий тарбия асосида жисмоний сифатларини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
юқори синф ўқувчиларининг жисмоний сифатларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари миллий тарбиянинг оилавий қадриятлар, патриотизм, ижтимоий масъулият каби компонентларини руҳият ва тана саломатлигини барқарорлаштириш тамойили асосида жисмоний фаоллик конструксияси устуворлигида интеграл тарғиб этиш орқали аниқлаштирилган технологиялардан фойдаланишга оид тавсиялар “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Наманган давлат университети Кенгашининг 2024-йил 30-майдаги 14-сонли баёнига асосан № 30052422-сонли нашр рухсатномаси). Натижада жисмоний сифатларини ривожлантириш жараёнини баҳолаш учун миллий қадриятларга асосида баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
ўқувчиларда жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг миллий тарбияга асосланган функсионал модели физиологик ривожланиш ва ижтимоий рефлекция бирлигига асосланган адаптив жисмоний машқлар таркибига антропометрик кўрсаткичларга мос эгилувчанлик ва чаққонлик элементларини тизимли такрорланувчи интервалда персонал трансформацияда киритиш асосида ишлаб чиқилган тавсиялардан “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетиининг 2025-йил 25-январдаги 11-05-458/04-сонли далолатнома). Натижада умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ўқув-билув фаолияти мотивациясини оширишга қаратилган лойиҳа технологияси, муаммоли таʼлим, модулли таълим, танқидий таълим, ўйинли таълим, интерактив усуллар каби латерал методлар билан интеграциялаш асосида такомиллаш имкони кенгайтирилган.
ўқувчиларда жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг миллий тарбияга асосланган педагогик механизмлари жисмоний тарбия дарслари ва тадбирларида психоемосионал ҳолат ва тананинг умумий саломатлигига йўналтирилган локал-моделлаштирилган ва интенсив мини-курсларни соғлом турмуш тарзига мотивацияловчи якка ва жамоавий иш шаклларида эргономик конструксияда қўллаш асосидаги хулосалардан “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси” номли дарс мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетиининг 2025-йил 25-январдаги 11-05-458/04-сонли далолатнома). Натижада юқори синф ўқувчиларининг жисмоний ривожланишида методлар билан интеграциялаш асосида такомиллаштириш самарадорлиги ошган.
ўқувчиларда жисмоний сифатларнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари жисмоний ҳаракатларни тушуниш ва бажаришга ундовчи диагностик машқ ва топшириқларни гендер ва гигиеник талабларни инобатга олган ҳарорат, макон каби ташқи, мотивация ва оптимизм каби ички омилларга асосланган когнитив-таълимий, коммуникатив-тарбиявий жараёнда динамик таҳлил устуворлигида қўллаш орқали такомиллаштириш орқали олинган натижалардан 2022-2023 йилларда бажарилган И-203-4 рақамли Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар номодий миллий меросини ривожлантириш шўбаси томонидан ўзбек халқининг бой миллий тил анъаналари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларимизнинг миллатлараро муносабатларни йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш борасида тузилган “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳа доирасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 9-апрелдаги 02-14-06-902-сонли маълумотнома) Натижада жисмоний машғулотларнинг самарадорлигини ошириш учун технологик ёндашув орқали ташкил этиш инновасион педагогик технологиялардан фойдаланиш ва жисмоний сифатларини ривожлантириш жараёнини баҳолаш учун миллий қадриятларга асосланган баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган, амалий аҳамиятини такомиллаштиришга эришилган.
ўқувчиларда жисмоний сифатларни миллий қадриятлар асосида ривожлантириш методикаси яхлит ўқув жараёнида маънавий таъсир ва жисмоний дақиқалар интеграциясини таъминловчи миллий ўйинлардан валеологик таҳлил ва тажриба устуворлигида фойдаланиш асосида такомиллаштирилган тавсиялардан “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли дарс мазмунига сингдирилган (Наманган давлат университети Кенгашининг 2024-йил 30-майдаги 14-сонли баёнига асосан № 30052422-сонли нашр рухсатномаси). Натижада юқори синф ўқувчиларининг жисмоний ривожланишида миллий тарбия асосидаги ғояларнинг такомиллаштириш самарадорлиги ошган.