Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашева Мафтунахон Авазбековнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Тарихий билимлар асосида талабаларнинг ижтимоий фаоллик кўникмаларини такомиллаштириш методикаси (“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани мисолида)”,  13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8382
Илмий раҳбар: Расулов Бахтиёр Маҳмуджонович,  тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ботирова Севара Мамуровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий билимлар асосида талабаларнинг ижтимоий фаоллик кўникмаларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантиришда педагогик шарт-шароитларнинг ўзига хос хусусиятлари тарихий билимлар ва ўрганувчанликни оширишнинг интеграцияланган ёндашуви орқали, билимларни ўзлаштириш, ижтимоий масъулият, тенглик ва жамиятга фойдали фаолиятга йўналтирилган кўникмаларни педагогик жараёнларнинг самарадорлиги, дидактик параметрлар, мақсад, мазмун ва методларнинг уйғунлашуви асосида очиб берилган;
“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўқитиш орқали талабаларда ижтимоий фаолликни такомиллаштиришда ижодий мотивлар, рефлексив фикрлаш босқичлари ва тарихий воқелик феноменларининг интерпретациясининг уйғунлигини таъминлашга ёндашув, тарихий билимларни талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантиришга қаратилган ўқитиш методларини самарали тарихий воқеликлар талабаларга амалий контекстда тақдим этилиб, уларнинг фуқаролик позицияларини шакллантиришга устуворлик бериш асосида аниқланган;
талабаларда ижтимоий фаоллик кўникмаларни ривожлантириш механизми орқали “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўқитиш, тарихий материалларни кенг тарғиб қилиш, мустақил изланишга йўналтиришни самарали ташкил этиш, ҳамда интегратив ва интерактив ёндашувларни оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
тарихий билимлар асосида талабаларда ижтимоий фаоллик кўникмаларни педагогик дизайни мотивацион, когнитив, продуктив фикрлаш қобилиятини “Ауксион”, “Минбарда мен”, “Тасвирлар сўзлаганда”, “Қадриятлар кейси”, “Қадам бақадам” методлари ҳамда педагогик интенсификациялаш (самарадорлигини ошириш) асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда тарихий билимлар асосида ижтимоий фаоллик кўникмаларини такомиллаштириш методикаси бўйича олиб борилган илмий натижалари асосида:
тарихий билимлар асосида талабаларнинг ижтимоий фаоллик кўникмаларини такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари талабаларда тарихни билиш истагининг дастлабки шакллантириш босқичидаги дифференциал жиҳатларини ҳамда тарихий билим мазмунини дидактик параметрлари (мақсад, мазмун, метод) аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Тарих ўқитиш методикаси” номли оʻқув қоʻлланмаси тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277- сон буйриғи асосида берилган 277-409 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда тарихий билимлар асосида ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик параметрлари аниқлаш самарадорлиги ошган. 
тарихий билимлар асосида талабаларнинг ижтимоий фаоллик кўникмаларини такомиллаштириш босқичлари мазмуни ижодий мотивлар, рефлексив фикрлаш, тарихий воқелик феноменлари интерпретациясини (изоҳи, талқини) белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон - тинчлик, барқарорлик, эзгулик ва ҳотиржамлик диёри” номли давлат гранти лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Андижон вилояти Минтақавий тадқиқот маркази томонидан бажарилган 44-13/94-сон маълумотнома). Натижада талабаларнинг ижтимоий фаоллик кўникмаларини тарихий билимлар асосида ривожлантириш методини такомиллаштиришга эришилган. 
тарихий билимлар асосида талабаларда ижтимоий фаоллик кўникмаларни такомиллаштириш механизми, “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўқитиш, тарихий материалларни кенг тарғиб қилиш, мустақил изланишга йўналтиришни самарали ташкил этиш ҳамда тизимли педагогик ёндашувларни оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларга муносабати ва танқидий фикрлаш маҳоратини аниқлаш мақсадида ёшлар дебати тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг 2024-йил 10-сентябрдаги ИТИД-1/1-05-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда тарихий билимлар асосида ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантириш моделини такомиллаштиришнинг дидактик мазмуни бойитилган. 
тарихий билимлар асосида талабаларда ижтимоий фаоллик кўникмаларни такомиллаштиришнинг методик таъминоти мотивацион, когнитив, продуктив фикрлаш қобилиятини “Ауксион”, “Минбарда мен”, “Тасвирлар сўзлаганда”, “Қадриятлар кейси”, “Қадам бақадам” методлари ҳамда педагогик интенсификациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, Ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарг'иб қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни йўлга қўйиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республикка Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 12-августдаги 343-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда ижтимоий фаоллик кўникмалар методи самарадорлигини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish