Рахмонов Мирзохид Шавкатовичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Педагогик олий таълимда “Информатика ўқитиш методикаси” фани асосида рақамли технологиялардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6523
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Йўлчиев Шахриёр Хусанович, физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор; Қурбонова Бахтихон Қўчқарбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Педагогик олий таълимда “Информатика ўқитиш методикаси” фани асосида рақамли технологиялардан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик олий таълимда “Информатика ўқитиш методикаси” фанининг мазмуни ва рақамли технологиялар асосида таълим беришнинг методик жиҳатларини аниқлаш, шунингдек, замонавий таълим ёндашувлари – блендед леарнинг (аралаш таълим), адаптиве леарнинг (мослашувчан таълим) ва селф-леарнинг (ўз-ўзини ўқитиш) моделларини интеграциялаш ва адаптив тарзда татбиқ этиш тизими асосида очиб берилган;
педагогик олий таълим муассасаларида талабаларни рақамли технологиялардан фойдаланишнинг методик тизими касбий компетенсияни ривожлантириш ва унинг амалий механизмларини оптималлаштириш имкониятларига леарнинг манагемент сйстем (таълимни бошқариш тизими), артифиcиал интеллигенcе ин эдуcатион (таълимда сунъий интеллект) ва cлоуд-басед леарнинг (булутли таълим) каби замонавий рақамли технологияларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
педагогик олий таълимда талабаларнинг янги инновацион касбий-педагогик фаолиятга оид методик таъминоти рақамли таълим технологиялар ва видеоконтент билан ишлаш орқали интерактив рақамли ресурсларнига Cамтасиа Студио дастури, видео-басед леарнинг (видеога асосланган таълим), интераcтиве видео (интерактив видео) ва миcролеарнинг (микротаълим) каби замонавий ёндашувларни имплеминтация қилиш асосида такомиллаштирилган;
Информатика ўқитиш методикаси фанида рақамли таълим бериш имкониятлари талабаларнинг ахборот технологик компетенсияларини ривожлантириш жараёнига Гоогле Формсънинг дидактик ва методик имкониятларидан фойдаланиш, интераcтиве формс (интерактив формалар), ауто-градинг тесц (автоматик баҳолаш тизимли тестлар) ва реал-тиме феедбаcк (реал вақт режимида фикр-мулоҳаза) оид ИТ моделларидан оптимал фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик олий таълимда “Информатика ўқитиш методикаси” фани асосида рақамли технологиялардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
педагогик олий таълимда “Информатика ўқитиш методикаси” фанининг мазмуни ва рақамли технологиялар асосида таълим беришнинг методик жиҳатларини аниқлаш, шунингдек, замонавий таълим ёндашувлари – блендед леарнинг (аралаш таълим), адаптиве леарнинг (мослашувчан таълим) ва селф-леарнинг (ўз-ўзини ўқитиш) моделларини интеграциялаш ва адаптив тарзда татбиқ этиш тизими асосида очиб беришга оид илмий тавсияларидан 2022-2023 йилларда бажарилган 01-398/21-сонли “Ақл маркази”ни ташкил этиш” номли лойиҳа мазмунига сингдирилган (Оʻзбекистон республикаси Андижон вилояти Минтақавий тадқиқот марказининг 2023-йил 3-ноябрдаги ЛТ-2 сонли маълумотнома). Натижада талабаларнинг мустақил таълим олиш, рақамли технологиялар билан ишлаш ва мослашувчан фикрлаш кўникмалар имкони кенгайтирилган;
педагогик олий таълим муассасаларида талабаларни рақамли технологиялардан фойдаланишнинг методик тизими касбий компетенсияни ривожлантириш ва унинг амалий механизмларини оптималлаштириш имкониятларига леарнинг манагемент сйстем (таълимни бошқариш тизими), артифиcиал интеллигенcе ин эдуcатион (таълимда сунъий интеллект) ва cлоуд-басед леарнинг (булутли таълим) каби замонавий рақамли технологияларини интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид илмий тавсиялари 2022-2023 йилларда бажарилган 04-278/19 сонли “Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш - иқтисодий барқарор оила гарови” номли лойиҳа мазмунига сингдирилган (Оʻзбекистон Ишбилармон аёллари ассоциацияси Андижон вилояти Андижон тумани ҳудудий “Тадбиркор аёл” боʻлинмасининг 2023-йил 15-майдаги АМ-02-181/04/-278/22-сонли маълумотномаси). Натижада талаба қизларнинг рақамли технологиялар билан ишлаш, мослашувчан ўрганиш ва инновацион таълим муҳитида самарали фаолият юритиш кўникмалари ривожлантириш ҳамда самарадорлигини оширишга эришилган;
педагогик олий таълимда талабаларнинг янги инновацион касбий-педагогик фаолиятга оид методик таъминоти рақамли таълим технологиялар ва видеоконтент билан ишлаш орқали интерактив рақамли ресурсларнига Cамтасиа Студио дастури, видео-басед леарнинг (видеога асосланган таълим), интераcтиве видео (интерактив видео) ва миcролеарнинг (микротаълим) каби замонавий ёндашувларни имплеминтация қилиш асосида такомиллаштириш тавсияларидан “Психологлар учун информатика” номли оʻқув дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сон буйруғи асосида берилган 418-363 нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг рақамли технологияларни қўллаш, визуал ва интерактив таълим орқали билим олишга доир мавзуларини ўқитишга шароит яратилган.
Информатика ўқитиш методикаси фанида рақамли таълим бериш имкониятлари талабаларнинг ахборот технологик компетенсияларини ривожлантириш жараёнига Гоогле Формсънинг дидактик ва методик имкониятларидан фойдаланиш, интераcтиве формс (интерактив формалар), ауто-градинг тесц (автоматик баҳолаш тизимли тестлар) ва реал-тиме феедбаcк (реал вақт режимида фикр-мулоҳаза) оид ИТ моделларидан оптимал фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш асосида такомиллаштириш “Пйтҳон дастурлаш тили” номли ўқув дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғи асосида берилган 218-244 нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим талабаларининг рақамли баҳолаш тизимларидан самарали фойдаланиш, тезкор таҳлил қилиш ва мустақил ўрганиш самарадорлиги ошган.