Сайитқулова Зилола Хусниддин қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек бадиий асарларида инсонлар ўртасидаги муносабатларнинг лингвомаданий ва прагматик таҳлили” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2291
Илмий раҳбар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Шамахмудова Азиза Фурқатовна, филология фанлари доктори (DSc) доцент, Саидов Ҳайрулла Шавкатович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек бадиий асарлари мисолида инсонлар ўртасидаги муносабатларнинг лингвомаданий ва прагматик хусусиятларини таҳлил қилган ҳолда уларнинг умумий ва фарқли жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек бадиий асарлари воситасида инсонлар ўртасидаги муносабатларни тасвирловчи лисоний воситаларнинг семантик, лингвомаданий хусусиятлари қиёсий-чоғиштирма жиҳатдан таҳлил қилиниб, қиёсланаётган тилларда уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари аниқланган;
инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг шаклланишига билвосита таъсир ўтказувчи миллий-маданий қадриятлар инсонларнинг ижтимоийлашув эҳтиёжи туфайли юзага келганлиги ҳамда уларнинг умумийликдан хусусийликка ўтиш тамойили орқали инсон шахсиятининг шаклланишида муҳим ўрин тутиши далилланган;
инсонлар ўртасидаги муносабатларни ифодалашда таҳлилга тортилган контекстларнинг мазмуний-структур шаклланишида фалсафий ғоя ва прагматик мазмунни ёритишда ҳамда унинг таъсирчанлигини оширишда қўлланилган тил бирликларининг семантик, фразеологик, паремиологик, прагматик ва экспрессив-стилистик хусусиятлари таҳлил қилинган;
инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларининг энг фаол ижтимоийлашув жараёнларини ўзида акс эттирган инглиз ва ўзбек тилидаги “оила” ва “дўстлик” консептига оид лексемалардаги ўхшашлик ва фарқлар белгиланган, “оила” ва “дўстлик” муносабатларини ифодалаган мазкур консептлар, асосан, тавсифий характердаги, шунингдек, шахснинг муайян руҳий ҳолати ифодаланган ва мавжудликни тасдиқлаш мазмунидаги матнларда намоён бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз ва ўзбек бадиий асарларида инсонлар ўртасидаги муносабатларнинг лингвомаданий ва прагматик хусусиятларини қиёсий аспектда тадқиқ қилиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек бадиий асарлари воситасида инсонлар ўртасидаги муносабатларни тасвирловчи лисоний воситаларнинг лексик, семантик, лингвомаданий ва прагматик хусусиятлари қиёсий-чоғиштирма жиҳатдан таҳлил қилиниб, қиёсланаётган тилларда уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларига оид илмий-назарий хулосаларидан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 561624-ЕРР-1-2015-УК ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 28-январдаги 265/02-сон маълумотномаси). Натижани амалий қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографияларнинг инсонлар ўртасидаги муносабатларини ифодаловчи бирликларнинг лисоний хусусиятлари ҳақидаги олиб борилган тадқиқотлар илмий савиясини оширишга хизмат қилган.
инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг шаклланишига билвосита таъсир ўтказувчи миллий-маданий қадриятлар инсонларнинг ижтимоийлашув эҳтиёжи туфайли юзага келганлиги ҳамда улар умумийликдан хусусийликка ўтиш тамойили орқали инсон шахсиятининг шаклланишида муҳим ўрин тутишининг далилланган жиҳатларидан, инглиз ва ўзбек бадиий матнларида инсонлар ўртасидаги муносабатларни акс эттирувчи тил бирликларининг ифодаланиш даражаси ижтимоий-маданий, коммуникатив, миллий-меъёрий мезонлар асосида талқин қилиш юзасидан билдирилган хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800- 21ГР-381 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университети 2024-йил 16-сентябрдаги 04/2881-сонли маълумотномаси). Натижалар инглиз ва ўзбек маданиятида шаклланган миллий маданий қадриятларнинг инсонлар ўртасидаги муносабатларга бўлган таъсирини таҳлил қилиш ҳамда лойиҳа доирасида лингвомаданий аспектда виртуал ресурслар яратиш ва жорий этиш имконини берган.
инсонлар ўртасидаги муносабатларни ифодалашда таҳлилга тортилган контексларнинг мазмуний-структур шаклланишида, фалсафий ғояси ва прагматик мазмунини ёритишда ҳамда унинг таъсирчанлигини оширишда қўлланилган тил бирликларининг лексик, семантик, прагматик ва экспрессив-стилистик хусусиятларига доир илмий-назрий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024- йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 8-августдаги 1528/02-сон маълумотномаси). Натижада, қиёсий адабиётшунослик соҳасида бадиий асарларни талқин қилиш қобилиятини ошириш, прагматик воситаларни чуқур ўрганиш орқали прагматик ёндашувнинг ҳозирги глобал даврдаги аҳамиятини аниқлашда хизмат қилган.
инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларининг энг фаол ижтимоийлашув жараёнини ўзида акс эттирган оила ва дўстлик муносабатларининг инглиз ва ўзбек бадиий асарлари орқали далилланган, қиёсий тавсифи, мазкур муносабатларнинг умумий ва фарқли жиҳатлари юзасидан эришилган натижалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2024-йил октябр ойида эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувини навбатдаги сонларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-октябрдаги 01-07/278-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув мазмун-мундарижаси илмий-маърифий аҳамиятга эга қарашлар билан бойитилган, кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.