Тошхонов Лочинбек Турсунбоевичнинг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бадиий дискурсда инкор категорияси воқеланишининг когнитив-лингвистик тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида)” мавзусидаги 10.00.06-Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик (филология фанлари) ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.4.PhD/Fil1168
Илмий раҳбар: Қўлдошев Акрам Маҳмудович Филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович филология фанлари доктори (DSc), профессор, Эргашев Муҳаммаджон Рахмонович филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тиллари бадиий дискурсида инкор категориясини воқелантирувчи бирликларни лингвокогнитив жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тиллари бадиий дискурсида инкор категориясининг когнитив жараённинг ўзига хос белгиси бўлиб хизмат қилиши ва қаҳрамонларнинг ички кечинмалари, ҳис-туйғулари, ички нутқидаги ўзига-ўзи мурожаат қилиши орқали воқеликни инкор қилиши каби лисоний жараёнлар очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида икки томонлама инкор категорияси бадиий асарларда ишлатилганда предикатнинг мантиқий бифуркацияси (икки хил тушуниш) ҳодисасини юзага келтириши мумкинлиги асосланган;
бадиий дискурсда инкор категорияси орқали асар қаҳрамонининг воқеликни инкор қилиши, таъкидлаши, тасдиқлаши, ўзини-ўзи кашф этиши ва идрок этиши жараёнини амалга оширишда киноя ва литота стилистик воситалари энг сермаҳсул экани аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида инкор категориясининг тасвирланаётган воқеаларга афсусланиш, қоралаш, ғазабланиш, норозилик каби ҳиссий баҳо бериши, шунингдек, персонажнинг характер хусусиятини ёки унинг интеллектуал қобилиятини аниқлашга кўмаклашиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
инглиз ва ўзбек тиллари бадиий дискурсида инкор категориясининг когнитив жараённинг ўзига хос белгиси бўлиб хизмат қилиши ва қаҳрамонларнинг ички кечинмалари, ҳис-туйғулари, ички нутқидаги ўзига-ўзи мурожаат қилиши орқали воқеликни инкор қилиши каби янгиликлардан Наманган давлат университети Амалий инглиз тили кафедраси фалсафа фанлари доктори (PhD) Д.М.Саримсақова бошчилигида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Алумни Оутреач Гранц Програм дастури доирасида 2020-2021-йилларда Наманган давлат университетида бажарилган С-УЗ800-20-ИН-0106 рақамли “Виртуал Wоркшоп он Cоллаборативе Аcтион Ресеарч фор Энглиш Теачерс” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2024-йил 25-октябрдаги 1121-04- сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф ва тавсиялар, илмий янгиликлар асосида дастур ва қўлланмаларни яратишга, таълим ҳамда маданиятни ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий ишларни янада самарали ташкил этишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида инкор категориясининг тасвирланаётган воқеаларга афсусланиш, қоралаш, ғазабланиш, норозилик каби ҳиссий баҳо бериши, шунингдек, персонажнинг характер хусусиятини ёки унинг интеллектуал қобилиятини аниқлашга кўмаклашиши каби илмий янгиликлардан Қўқон давлат педагогика институти ўқитувчиси А.Нажмеддинов раҳбарлигида С-ЭCАГД-18-CА-0067 (ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳаси доирасидаги таълимий, маданий соҳадаги тадбирлар, амалий ишларда фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2024-йил 03-октябрги 122-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф ва тавсиялар, илмий янгиликлар асосида дастур ва қўлланмаларни яратишга, таълим ҳамда маданиятни ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий ишларни янада самарали ташкил этишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида икки томонлама инкор категорияси бадиий асарларда ишлатилганда предикатнинг мантиқий бифуркацияси (икки хил тушуниш) ҳодисасини юзага келтириши мумкинлиги ҳамда бадиий дискурсда инкор категорияси орқали асар қаҳрамонининг воқеликни инкор қилиши, таъкидлаши, тасдиқлаши, ўзини-ўзи кашф этиши ва идрок этиши жараёнини амалга оширишда киноя ва литота стилистик воситалари энг сермаҳсул эканлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” радиоешиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 26-сентябрдаги 04-36-1062-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу телекўрсатувлар илмий ва амалий жиҳатдан бойиган, ижтимоий хусусиятлари ортган.