Хушнаев Обид Ахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
Бўлажак муҳандис-ўқитувчиларни ижодий лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2930.
Илмий раҳбар: Уразова Марина Батировна, педагогика фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc. 05/29.12.2023.Ped.48.01
Расмий оппонентлар: Чориев Роʻзимурат Кунгратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўхтаева Зебо Шарифовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Техника олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандис-ўқитувчиларни ижодий лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандис-ўқитувчиларнинг “Ижодий лойиҳалаш фаолияти”га тайёрлашда касбий ва ижтимоий муҳитга мослашувчанлигини таъминлайдиган шахсий ва касбий фазилатларни аналитик тафаккурга қаратилган компетенциялар тизими билан интеграциялаш асосида ахборот йиғиш, стратегия ва тактикани танлаш, синтез, оптимал ечим, конкретлаштириш каби мантиқий лойиҳалаш структурасининг асосий босқичлари аниқлаштирилди;
бўлажак муҳандис-ўқитувчиларнинг ижодий лойиҳалаш фаолияти даражаларини шакллантиришни кўп босқичли жараён кўринишида тавсифлашда унинг таркибига мақсад, мазмун, жараёнлар ва ташхис компонентларини киритиш ҳамда ўқув жараёнини лойиҳалашнинг антропосентризм, аксиологиклик, экологик, контекстлилик тамойилларига устуворлик бериш натижасида бўлажак муҳандис-ўқитувчиларни ижодий лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш модели такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандис-ўқитувчиларни лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш ҳамда мутаҳассислик фанлардан лойиҳаланаётган обектнинг техник ечимларини ижтимоий-гуманитар экспертизадан ўтказиш ва шу орқали талабаларда лойиҳалаш компетенсиясини шакллантириш методикаси ўқув-муҳандислик лойиҳалашни ташкил этишнинг инновацион технологияси алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
ўқитиш методларидан фойдаланган ҳолда ўқув муҳандислик лойиҳалашни ривожлантиришга йўналтирилган техник ечимларни лойиҳалашда қўлланиладиган баҳолаш (экспертиза)нинг инновацион элементи сифатида киритилган ўқув муҳандислик лойиҳалаш фаолиятини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак муҳандис-ўқитувчиларни ижодий лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
бўлажак муҳандис-ўқитувчиларнинг “Ижодий лойиҳалаш фаолияти”га тайёрлашда касбий ва ижтимоий муҳитга мослашувчанлигини таъминлайдиган шахсий ва касбий фазилатларни аналитик тафаккурга қаратилган компетенциялар тизими билан интеграциялашга оид илмий таклиф ва тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг № АИФ-2/18 “Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган ва амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 20 январдаги 84-05-04-сон маълумотномаси); Натижада, бўлажак муҳандис-ўқитувчиларнинг “Ижодий лойиҳалаш фаолияти”га тайёрлашда касбий ва ижтимоий муҳитга мослашувчанлигини таъминлашга қаратилган компетенсиялар тизими такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандис-ўқитувчиларни лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш ҳамда мутаҳассислик фанлардан лойиҳаланаётган обектнинг техник ечимларини ижтимоий-гуманитар экспертизадан ўтказиш ва шу орқали талабаларда лойиҳалаш компетенсиясини шакллантириш методикаси “Мобил энергетика воситалари” номли ўқув қўлланма (Гувоҳнома №500-423, 23.11.2021 й.), “Ёнилғи мойлаш материаллари” номли мобил илова (ДГУ 16699, 08.06.2022 й.), “Ёнилғи ва мойлаш материаллари” номли Wиндоwс операцион тизими учун дастур (ДГУ 19369, 16.11.2022 й.) ва “Транспорт воситаларининг автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари” фани бўйича ўқув-методик таъминот мазмунида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 20 январдаги 84-05-04-сон маълумотномаси). Мазкур дидактик таъминот бўлажак муҳандис-ўқитувчиларнинг лойиҳалаш компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилган;
бўлажак муҳандис-ўқитувчиларни лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш ҳамда мутаҳассислик фанлардан лойиҳаланаётган обектнинг техник ечимларини ижтимоий-гуманитар экспертизадан ўтказиш ва шу орқали талабаларда лойиҳалаш компетенсиясини шакллантиришнинг дидактик тузилмаси, модели ва методикаси, услубий таъминоти (ишчи дастур, виртуал лаборатория ва мултимедиали электрон қўлланма, қийинлик даражаси турлича бўлган тестлар ва амалий топшириқлар), касбий компетенсиялар шаклланганлиги даражаларини обектив баҳолашнинг когнитив, қисман изланувчан, фаолиятли-амалий мезонлари тизими Тошкент давлат техника университети, Андижон машинасозлик институти, Жиззах политехника институтиларининг 5111000 – Касб таълими (Ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси) таълим йўналишларида жорий этилиб, тажриба-синовдан ўтказилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 20 январдаги 84-05-04-сон маълумотномаси). Мазкур модел ва уни жорий этишнинг илмий-методик таъминоти бўлажак муҳандис-ўқитувчиларни тайёрлаш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.