Ахмаджонов Ахмаджон Нематжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Арватен кони серпентинит рудасини нитрат кислота билан қайта ишлаш асосида магний гидроксокарбонат олиш технологияси», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4582.
Илмий раҳбар: Алимов Умарбек Кадирбергенович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02.
Расмий оппонентлар: Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Нурмуродов Тулқин Исамуродович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Арватен кони серпентинит рудасини нитрат кислотаси билан қайта ишлаш орқали магний гидроксокарбонат олишнинг илмий асосларини ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
серпентинит рудасининг мақбул заррачалар ўлчамининг унинг солиштирма сирт юзаси ва парчаланиш коеффициентига (заррачалар ўлчами 0,25 мм; серпентинитда солиштирма юза 4,70 м2/кг; парчаланиш коеффициенти 96,36%) боғлиқлиги аниқланган;
Арватен серпентинитининг нитрат кислотали парчаланишида термодинамик қонуниятларни (парчаланиш коеффициенти 96,36% ва эҳтимолий фаолланиш энергияси 56,53 кЖ/мол) баҳолаш асосида парчаланиш жараёнининг кимёвий сирт ҳодисаси билан назорат қилиниши аниқланган;
турли технологик омилларга боғлиқ ҳолда нитрат кислотали суспензиядаги қўшимча металлардан 98% тозалаш натижасида таркиби 99% тозаликка эга магний гидроксокарбонат ва магний гидроксид олиш имкониятлари исботланган;
турли технологик омилларга боғлиқ равишда магний гидроксокарбонатнинг карбонизациялаш даражаси 91,72% ва кристаллаш жараёни шароитлари(10% (НҲ4)2CО3 эритмасининг 100% меъёри, 20 оC ҳарорат, 10 дақиқа) аниқланган;
нитрат кислотали суспензиянинг дисперс заррачалари чўкиш тезлигининг ҳарорат ва тиниш вақтига боғлиқлиги (ҳарорат 80оC, вақт 8 соат, тиниш даражаси 52,29%) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Арватен кони серпентинит рудасини нитрат кислота билан парчалаш йўли орқали магнийли бирикмалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Арватен кони серпентинит рудасини нитрат кислотада парчалаш, чўктириш, карбонизациялаш ва кристаллаш усули билан магний гидроксокарбонат олиш технологияси “АНДИЖАН WCC CЕМЕНТ” ҚКда амалиётга жорий этилган (“АНДИЖАН WCC CЕМЕНТ” қўшма корхонасининг 2024 йил 6 ноябрдаги 241-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хом-ашё асосида магнезиал хомашё ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини берган;
Арватен кони серпентинит рудасини нитрат кислотали парчалаш асосида, чўктириш усули билан брусит олиш технологияси “АНДИЖАН WCC CЕМЕНТ” ҚК да амалиётга жорий этилган (“АНДИЖАН WCC CЕМЕНТ” қўшма корхонасининг 2024 йил 6 ноябрдаги 241-сонли маълумотномаси). Натижада, кимё саноати учун импорт қилинадиган магнезиал қўшимчани маҳаллий хом-ашё билан қоплаш имконини берган.