Ғаниева Лобар Саъдулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили давлат бошқаруви терминлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2818.
Илмий раҳбар:Абдушукуров Бахтиёр Бўронович филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01
Расмий оппонентлар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор; Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тили давлат бошқаруви терминларини семантик ва генеалогик жиҳатдан таҳлил қилиш орқали унинг ўзбек адабий тили ривожида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат бошаруви терминологиясини ўрганишнинг назарий асослари келтирилиши натижасида ўзбек тили давлат бошқаруви терминларининг ўзбек тилшунослигидаги ўрни ва аҳамияти далилланган, тил тизимида алоҳида соҳага доир терминологик бирликлар эканлиги исботланган;
ўзбек тили давлат бошқаруви терминлари мазмуний алоқасига кўра мавзуий гуруҳларининг аниқланиши натижасида соҳага оид терминлар қамрови белгиланган ва тизимлаштирилган, шунингдек, гуруҳларга мансуб терминларнинг семантик жиҳатдан мутаносиблиги мисоллар асосида далилланган;
ўзбек тили давлат бошаруви терминларининг генеалогияси ўз ва ўзлашган қатламлар бўйича таҳлили ёрдамида ўзбек тили ривожида қўшимчалар воситасида сўз ясаш ва синтактик усул катта ўрин тутгани, ўзлашмалардан янги терминлар ясашда туркий аффиксларнинг иштироки муҳимлиги асосланган;
ўзбек тили давлат бошқаруви терминлари ўртасидаги парадигматик муносабатлар (синонимия, гипер-гипонимия, антонимия, партонимия) ёритилган, мисоллар асосида ушбу ҳодисаларнинг ўзбек тили давлат бошқаруви терминологиясида амал қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Ўзбек тили давлат бошқаруви терминлари” тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат бошқаруви терминларининг шаклланишида Ўрхун-Энасой обидалари, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Низомулмулкнинг “Сиёсатнома”, Рабғузийнинг “Қисаси Рабғузий” асари, шунингдек, “Темур тузуклари”, Алишер Навоийнинг асарлари, Огаҳийнинг “Риёз-уд давла” асари каби манбаларнинг ўрни асосланганлиги ва уларга доир туркий терминларнинг изоҳланиши, давлат бошқаруви терминларининг тараққиёти ва такомилида экстралингвистик омилнинг таъсири муҳим эканлиги ва генеалогик таҳлил натижаларига доир хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларга мўлжалланган АМ-ФЗ-201908172-рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 02-декабрдаги 04/1-3480-сонли маълумотномаси). Натижада туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратишга оид материаллар кўлами кенгайган, лингводидактик манбалардаги давлат бошқаруви терминларининг мазмуни ва моҳиятининг аниқланишига хизмат қилган;
терминлар сўз ясовчи қолиплар негизида ясалишининг исботлангани, фаол ясовчи қўшимчаларнинг аниқлангани, терминларнинг грамматик структураси кўрсатилганлиги, бирикмали терминларнинг кенг кўламдалиги ва уларда аниқловчи компонентнинг аҳамияти, терминларда синонимлар таҳлили билан боғлиқ натижалари ва ишлаб чиқилган тавсиялардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех. Гооле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – Ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 02-декабрдаги 04/1-3479-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратишда тил бирликларини лексик-семантик, грамматик ҳамда генеалогик томондан ўрганиш учун илмий-назарий манба бўлиб хизмат қилган;
ўзбек тили давлат бошқаруви терминларининг ўзбек тилшунослигидаги ўрни ва аҳамияти далиллангани, тил тизимида алоҳида соҳага доир терминологик бирликлар эканлигининг исботланганлиги ҳамда ўзбек тили давлат бошаруви терминларининг генеалогияси ўз ва ўзлашган қатламлар бўйича таҳлили ёрдамида ўзбек тили ривожида қўшимчалар воситасида сўз ясаш ва синтактик усул катта ўрин тутгани, ўзлашмалардан янги терминлар ясашда туркий аффиксларнинг иштироки муҳимлиги асосланганлигига оид таҳлиллар ва хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех. Гооле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – Ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 02-декабрдаги 04/1-3479-сонли маълумотномаси). Натижада ахборот-қидирув тизимлари учун автоматик ишлов бериш воситасини яратишда лингвистик таъминот учун таянч тадқиқот иши сифатида хизмат қилган;
давлат бошқаруви терминларининг лексик-семантик хусусиятлари, ясалиш усуллари ва парадигматик муносабатларининг таҳлили натижаларидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган 01/04 “Янги авлод ўқув луғатлари ва уларнинг мобил иловаларини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (2025-йил 06-февралдаги 407/05-2-сон маълумотномаси). Натижада луғатларни тузиш ва мобил иловаларнинг лингвистик таъминотини яратишда, синонимлар ва морфемалар жадвалини шакллантиришда амалий ҳамда илмий-назарий тадқиқот вазифасини бажарган.