Ҳасамуддин Ҳамдарднинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Афғонистон ўзбек адабиёти: шаклланиш ва тараққиёт босқичлари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3224
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Эркин Раббимович, филология фанлари доктори, профессор; Мадалиева Ойсара Рустамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Афғонистон ўзбек адабиётининг шаклланиш, ривожланиш ва тараққиёт босқичларини белгилаш ҳамда Афғонистондаги замонавий ўзбек адабиётининг жорий ҳолати, ривожлантириш масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Афғонистон ҳудуди, хусусан, Ҳирот, Балх ва Фарёб минтақаларидаги адабий жараён ва адабий муҳит шаклланишига хос хусусиятлар Отоий Балхий, Амир Алишер Навоий, Фузулий Бағдодий, Бойсунқар Мирзо, Гавҳаршод бегим, Абулқосим Бобур, Ҳусайн Бойқаро каби ижодкорлар асарлари тадқиқ этилиб, уларнинг умумўзбек маданияти ва адабиёти тарихидаги аҳамияти очиб берилган;
Афғонистон ўзбек адабиётининг Ўзбекистондаги ўзбек адабиёти билан алоқалари ва боғлиқлиги икки босқич: Афғонистон ҳақидаги академик тадқиқотларнинг бошланиши ҳамда Афғон маданиятшунослигини кенгайтириш (1920 – 1980-йиллар) тарзида кечгани, ҳамкорлик савр инқилобидан кейин (1979 – 1989) жадаллашгани ва бу жараёнда Абдулҳаким Шаръий Жузжоний, Шафиқа Ёрқин, Нуруллоҳ Олтой, Зикруллоҳ Ишонч каби ижодкорларнинг замонавий матбуотдаги чиқишлари муҳим ўрин тутгани далилланган;
Афғонистондаги замонавий ўзбек адабиёти ривожида матбуотнинг таʼсири жиддий бўлгани, “Юлдуз”, “Гунаш”, “Гурош”, “Халқ”, “Парчам” каби газеталарда нашр этилган адабиёт материаллари мисолида ёритилган, шунингдек, Афғонистондаги замонавий ўзбек адабиётини ривожлантириш муаммолари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган;
Афғонистондаги замонавий ўзбек адабиёти шаклланиши ва ривожланишини уч катта давр: 1) ХХ асрнинг бошлардан 50-йилгача бўлган давр; 2) ХХ асрнинг 50-йилларидан 80-йилларгача бўлган давр; 3) ХХ асрнинг 80-йилларидан ҳозирга қадар бўлган даврларга ажратиб тадқиқ этиш мақсадга мувофиқлиги факт ва назарий таҳлиллар, замонавий ижодкорлар асарлари тадқиқи орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Афғонистон ўзбек адабиётининг тарихий шаклланиш жараёнлари, бу жараёнда фаол иштирок этган ижодкорлар ва унинг такомил босқичларини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва амалий таклифлар асосида:
Афғонистон ҳудуди, айниқса, Ҳирот, Балх ва Фарёб минтақаларидаги адабий жараён тарихини ёритиш, мазкур адабий муҳит вакиллари ижодини мухтасар очиб бериш ва уларнинг асарларига оид янги факт ва маълумотларни тақдим этишга оид илмий-назарий хулосалардан 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 – “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-январдаги 04/1-313-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа Афғонистон ўзбек адабиёти, унинг ўтмиши ва ҳозирги ҳолати ҳақидаги янги қарашлар ва маълумотлар билан бойитилган;
Афғонистон ўзбек адабиётининг Ўзбекистондаги ўзбек адабиёти билан алоқалари ва боғлиқлигини қиёсий аспектда тадқиқ этиш ҳамда Афғонистон ўзбек адабиётининг тараққиёт даврларини белгилашга оид илмий-назарий хулосалардан 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 – “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-январдаги 04/1-313-сон маълумотномаси). Натижада Афғонистон ўзбек адабиёти ва Ўзбекистондаги ўзбек адабиёти алоқалари тарихи, ўзбек адабиётининг деярли ўрганилмаган жиҳатлари ҳақидаги янги фактлар, тавсиялар лойиҳани бойитишга хизмат қилган;
Афғонистондаги замонавий ўзбек адабиёти ва тилининг ривожида матбуотнинг таʼсири, бу жараёнда “Юлдуз”, “Гунаш”, “Гурош”, “Халқ” ва “Парчам” каби газеталарда нашр этилган адабиёт материалларнинг тутган ўрни оид илмий-назарий хулосалардан 2021 – 2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 – “Туркий тилларнинг лингводидактик платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 1-февралдаги 04/1-389-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада Афғонистон ҳудудида ҳозирги кунда кенг қўлланувчи замонавий ўзбек тили ва адабиёти, ўзбек тилининг классик ва замонавий асарларда ўзгариб бориш хусусиятларига оид факт ва далиллардан электрон платформа материалларини тайёрлашда фойдаланилган;
Афғонистондаги замонавий ўзбек адабиётини ривожлантириш муаммолари юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар, замонавий Афғонистон ўзбек адабиётининг тараққиёт даврлари тадқиқи ҳамда Афғонистондаги замонавий ўзбек адабиётини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш каби масалаларга оид илмий-назарий хулосалардан 2021 – 2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 – “Туркий тилларнинг лингводидактик платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 1-февралдаги 04/1-389-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот ва ундаги қарашлар лойиҳада Афғонистонда амалда бўлган учинчи расмий тил сифатида ўзбек тилининг қамрови, матбуотдаги ўрни ва дидактик аҳамияти, замонавий ўзбек адабиёти намуналарини интернет платформаларига жойлаштиришнинг заруратига доир илмий-назарий хулосалар ишлаб чиқишга хизмат қилган.