Казакова Гуласал Кураловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даври эсселарида шоир ва ёзувчилар сиймоси бадиий талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4802
Илмий раҳбар: Қаҳрамонов Қурдош Ялгашевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор; Қўчқорова Марҳабо Худайбергановна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Сўнгги йилларда яратилган эсселарда ижодкор шахс сиймоси, жумладан, адиблар ва шоирлар образининг ўзига хослиги ҳамда ҳаётий ва бадиий асосларини ўрганиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар билан боғлиқ жиҳатларни А.Кўчимов, Х.Даврон, М. Исмоил, А.Аъзам эсселари асосида илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Х.Даврон, А.Аъзам, А.Кўчимов ва М.Исмоил эсселарида шоир ва ёзувчилар сиймосининг акс этиши, уларнинг ижодкор сифатидаги характер қирралари ҳамда адабий жараённинг фаол иштирокчилари сифатидаги ўзига хослигини ёритишда муаллиф муносабати ва дунёқарашининг намоён бўлиши очиб берилган;
эссенавис ижодкорлар фаолиятида даврнинг реалистик тасвири, ёзувчи шахсий кечинмаларининг у яратган асарларда яққол сезилиши, ижод лабораториясининг асар яратилишидаги аҳамияти, ижодкор портретини чизишда сўз қўллаш, бадиий тасвир воситаларидан самарали фойдаланиши далилланган;
адабий-танқидий ва бадиий-публицистик эсселарда ёзувчи ва шоир образини яратишда эссенавис маҳорати, хотира-эсселарда ижодкор шахсий камолотининг аҳамияти, портрет яратиш борасидаги ҳаққонийлик, таъсирчанлик ижодкор образи яралишида муҳим эканлиги, ёзувчининг шахс сифатидаги ўзига хослиги замон ва макон нуқтайи назаридан акс этгани исботланган;
Х.Даврон, А.Аъзам, А.Кўчимов эсселарида ижодий фантазия, бадиий тасвир воситалари орқали ижодкор образига чизгилар, М.Исмоил эсселарида ижодий портрет, шоир ва ёзувчилар феъл-атворидаги ўзига хослик бадиий мукаммал асарлар яратилиши учун асосий омиллар бўлганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мустақиллик даври эсселарида шоир ва ёзувчилар сиймоси бадиий талқини бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Мустақиллик даври ўзбек адабиётининг етакчи хусусиятларини белгилаш, бу даврга хос бўлган адабий тур ва жанрлар кўламининг ортиши билан боғлиқ назарий маълумотларни умумлаштиришда, эссенавис ижодкорлар фаолиятидаги даврнинг реалистик тасвири, ёзувчи шахсий кечинмаларининг асар яратилишидаги аҳамиятини кўрсатишга оид таҳлиллардан, мустақиллик даври эссенавис шоир ва ёзувчилар асарлари мажмуини шакллантиришга оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-январдаги №04/1-44-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа мустақиллик даврида эссенавислик, даврнинг реалистик тасвири ҳақидаги назарий қарашлар билан бойитилган;
эсселарда қаҳрамон яратиш масаласи, инсон шахси, қиёфаси, замон ва қаҳрамон муносабатларида ёзувчи шахсиятининг намоён бўлиши ва шу асосда поетизмларнинг шаклланишига оид назарий маълумотлардан, шунингдек, эсселарда ижодий портрет, шоир ва ёзувчилар феъл-атворидаги ўзига хосликни таъминлашда бадиий восита бўлиб қўлланган поетизмлар таҳлилига оид материаллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексиони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-январдаги №04/1-45-маълумотномаси). Натижада электрон поетик луғат ёзувчи шахси ва унинг намоён бўлиши ҳақидаги қарашлар билан бойитилган.
Эсселарда ижодкор сиймоси, ёзувчилар фаолиятида даврнинг реалистик тасвири, ижодий фантазия, бадиий тасвир воситалари орқали ижодкор образига чизгилар Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг радио ижодкорлари томонидан тайёрланган “Тилимизни ўрганамиз” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 11-декабрдаги 1063-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур радиоешиттиришлар маънавий-маърифий ҳамда бадиий жиҳатдан бойиган, халқчиллиги ортган;
ёзувчи шахсий кечинмаларининг у яратган асарларда яққол сезилиши, ижод лабораториясининг асар яратилишидаги аҳамияти, ижодкор портретини яратишда сўз қўллаш, бадиий кўчим воситаларидан фойдаланиш зарурлигига доир илмий материаллардан 2023-2024-йилларда Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом Хоразм” кўрсатуви дастурлари ва режаларини тузишда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 11-декабрдаги 1064-сон маълумотномаси). Натижада ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирларининг методологик асослари такомиллашишига эришилган.