Назарова Намуна Абдумажитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сирожиддин Саййид шеърияти поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4067
Илмий раҳбар: Қаҳрамонов Қурдош Ялгашевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, профессор; Муллахўжаева Раъно Тошхўжаевна филология фанлари бўйича фаслсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Сирожиддин Саййид шеърияти поетикасини чуқур ўрганиш орқали унинг ўзига хос бадиий услуби, адабий-эстетик қарашлари, мавзулар доираси, шеърий санъатларни қўллаш ва бадиий образ яратиш усуллари ҳамда замонавий ўзбек адабиётидаги ўрнини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шоир ижоди ғоявий-бадиий жиҳатдан яхлит тизим асосида текширилди, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида шаклланган ғоялар аниқланиб, уларга муаллиф ёндашуви очиб берилган;
Сирожиддин Саййид шеъриятининг ўқ томирини, йетакчи мавзусини юксак ватанпарварлик мотивлари ташкил этиши, ватанни тараннум этиш шоир аъмолларидан бири экани, ватан мадҳи она юрт, туғилган замин билан узвий боғлиқ тарзда турфа хил образ ва тимсоллар орқали юксак ғоявийлик фонида ифода этилиши, шоирнинг адабий жараёндаги ўрни, замондош шоирлардан фарқли жиҳатлари, анъанавий шеъриятга ҳамоҳанглиги ҳамда чуқур инсоний гуманистик ғоялари билан ижтимоий-эстетик тафаккурга кўрсатган таъсири илмий асосланган;
шоир шеъриятидаги йетакчи мотив ва поетик образлар она юрт тимсоли билан бир бутун ҳодиса сифатида одам ва олам муносабатларининг фалсафий талқини, шоир шахсиятининг воқеликка, борлиққа бўлган ижтимоий-эстетик позициясини белгиловчи асосий омиллардан бири экани далилланган;
шоирнинг шаклий-услубий изланишга асос берувчи бадиий тасвир воситаларидан, жумладан, ташбеҳ, талмеҳ, ирсоли масал, тазод, муболаға каби бадиий санъатлардан моҳирона фойдаланиши, шаклий ҳамда жанрий изланишларининг фалсафий теранлик, ҳикматона моҳият ва халқона ифода устуворлигини таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шоир ижоди ғоявий-бадиий жиҳатдан яхлит тизим асосида таҳлил этилиши, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида шаклланган ғоялар кўрсатилиши, уларга муаллиф ёндашувининг очиб берилишига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида
2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ў¬¬збек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-январдаги 04/1-43-сонли маълумотномаси). Натижада, Сирожиддин Саййид ижоди билан боғлиқ назарий маълумотларнинг бойитилишига муҳим асос бўлган;
Шоирнинг шаклий-услубий изланишга асос берувчи бадиий тасвир воситаларидан, жумладан, ташбеҳ, талмеҳ, ирсоли масал, тазод, муболаға каби бадиий санъатлардан моҳирона фойдаланиши, шаклий ҳамда жанрий изланишларининг фалсафий теранлик, ҳикматона моҳият ва халқона ифода устуворлигини таъминлаши ҳақидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ў¬збек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 1-мартдаги 04/1-789-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа шоирнинг шаклий-услубий изланишга асос берувчи бадиий тасвир воситалар, жумладан, ташбеҳ, талмеҳ, ирсоли масал, тазод, муболаға каби бадиий санъатларга оид материаллар билан бойитилган;
шоир шеъриятидаги йетакчи мотив ва поетик образлар она юрт тимсоли билан бир бутун ҳодиса сифатида одам ва олам муносабатларининг фалсафий талқини, шоир шахсиятининг воқеликка, борлиққа бўлган ижтимоий-эстетик позициясини белгиловчи асосий омиллардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 6-декабрда ўтказилган “Хиёбон оқшомлари” шеърият кечаси дастурини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 6-декабрдаги 01-03/973-сонли маълумотномаси). Натижада, адабиёт ихлосмандлари кўнглида ижобий туйғулар, эзгу ғоялар шаклланишига ва эстетик завқ улашишга эришилган;
Сирожиддин Саййид шеъриятининг ўқ томирини, йетакчи мавзусини юксак ватанпарварлик мотивлари ташкил этиши, ватанни тараннум этиш шоир аъмолларидан бири экани, ватан мадҳи она юрт, туғилган замин билан узвий боғлиқ тарзда турфа хил образ ва тимсоллар орқали юксак ғоявийлик фонида ифода этилиши, шоирнинг адабий жараёндаги ўрни, замондош шоирлардан фарқли жиҳатлари, анъанавий шеъриятга ҳамоҳанглиги ҳамда чуқур инсоний гуманистик ғояларига оид илмий маълумотлардан “Ёшлар радиоканали”нинг 2024-йил 13-декабрда бўлиб ўтган “Талабалар вақти” дастурида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар радиоси” давлат муассасасининг 2024-йил
26-декабрдаги 14-05-225-сон маълумотномаси). Натижада шоирнинг ватанпарварлик, чин инсоний туйғулар тараннуми куйланган шеърлари дастурнинг маънавий савияси ошишига хизмат қилган.