Қурақова Шохида Дагар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек лисоний ҳамжамиятида пиктографик ёзувнинг когнитив-семантик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2828
Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Абдушукуров Бахтиёр Буронович, филология фанлари доктори, профессор. Содиқов Қосимжон, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилшунослигида пиктографик ёзувнинг коммуникатив, эмоционал-экспрессив, аккумулятив функсиясига хос когнитив-семантик хусусиятларни таҳлил этиш, функсионал-семантик жиҳатдан муқобил лисоний бирликларнинг консептуал маъноларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиктограммаларнинг функсионал-семантик муқобиллари асосида олам лисоний манзарасининг когнитив-семантик хусусиятлари аниқланиб, пиктографик ёзув саводхонлиги масаласи ўзбек тилшунослигида илк бор илмий тезис сифатида асосланган;
ўзбек лисоний ҳамжамиятида фаол қўлланадиган пиктограммалар ҳамда уларнинг функсионал-семантик муқобиллари статистикаси аниқланган, пиктограммаларнинг ёзма нутқ кўриниши сифатидаги структур-семантик хусусиятлари очиб берилган;
пиктографик ёзув семантикасининг сўзга, бирикмага, гапга тенг ифода имкониятлари лингвокогнитив жиҳатдан очиб берилган;
пиктографик ёзувнинг когнитив-семантик моделлари ишлаб чиқилган; халқаро доирадаги универсал ва ўзбек миллий тафаккурига хос пиктограммалар аниқланиб, тил, тафаккур, онг, лисон билан боғлиқ ментал, маданий, когнитив белгилари кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек лисоний ҳамжамиятида пиктографик ёзувнинг когнитив-семантик тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
пиктографик ёзув ва фонографик ёзувнинг тарихий илдизлари, таълимдаги аҳамиятини аниқлашга оид илмий-назарий материаллардан; пиктограммаларнинг ижтимоий соҳаларда қўлланиш даражасини аниқлаш, оммалашган пиктограммаларнинг бугунги кунга қадар яшаб келиши, самарали мулоқотни таъминлаши; ўзбек лисоний жамиятида қўлланаётган белгилар билан боғлиқ қулайлик ва муаммолар; пиктограммаларнинг лингвомаданий хусусиятларини тизимли равишда тадқиқ этиш ҳақидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020 – 2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 19-сентябрдаги 04/1-2522-сон маълумотномаси). Натижада таълимий корпуснинг маълумотлар базаси пиктограмма хусусиятлари, визуал коммуникация сифатидаги аҳамиятига оид назарий материаллар билан бойитилган;
пиктограммаларнинг асрлар давомида сақланиб қолиш омиллари, белгиларнинг лисоний ҳамжамият тафаккурида яшаб келиши, мулоқотнинг бир қисми бўлиб келгани; пиктографик ёзувнинг ўрганилиши ҳамда ёзувнинг пайдо бўлиши ҳақидаги фаразларга муносабат билдириш, ўзбек тилшунослигида пиктографик ёзувнинг лексик, когнитив-семантик таҳлилига доир илмий материаллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 19-сентябрдаги 04/1-2521-сон маълумотномаси). Натижада пиктографик ёзув материаллари электрон платформанинг иллюстративлик даражасини оширган;
ўзбек лисоний ҳамжамиятида фаол қўлланадиган пиктограммалар ҳамда уларнинг функсионал-семантик муқобиллари статистикасини аниқлаш, пиктограммаларнинг ёзма нутқ кўриниши сифатидаги структур-семантик белгиларини очиб бериш ва миллий-маданий белгиларни акс эттирувчи пиктограммаларнинг когнитив-семантик хусусиятлари, пиктограммаларнинг ижтимоий-сиёсий майдондаги оърни ва пиктографик саводхонлик муаммоларига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда бажарилган ПЗ-2 020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 19-сентябрдаги 04/1-2521-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа пиктографик ёзув статистикаси ва миллий-маданий белгиларни акс эттирувчи пиктограммаларнинг когнитив-семантик хусусиятлари ҳақидаги назарий материаллар билан бойитилган;
когнитив-семантик таҳлил, пиктограммаларнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, пиктограммаларни таҳлил қилишда ва ўзбек лисоний жамиятида фаол қўлланаётган белгиларнинг тушунилишидаги муаммолар, хориж тажрибасининг назарий-амалий натижаларига оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК, “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 10- июлдаги 06-31-839-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув мазмуни пиктографик ёзув саводхонлигига оид тавсиялар орқали такомиллаштирилган.