Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдукаримов Мирзобек Улуғбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўпканинг деструктив формали туберкулёзининг кечишида прокалцитонин ва қон ивиш тизимидаги ўзгаришларнинг прогностик аҳамиятини ўрганиш”, 14.00.26 – «Фтизиатрия».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2886.
Илмий раҳбар: Усмонов Исомиддин Хайдарович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib. 160.01.
Расмий оппонентлар: Назиров Примқул Хужамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бабаджанова Шоира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: деструктив шаклли ўпка туберкулёзида яллиғланиш маркери – прокалцитонин ва қон ивиш тизими кўрсаткичларидаги ўзгаришларнинг ташхислаш ва даволашдаги аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўпка туберкулёзида гиперкоагуляция ва яллиғланиш жараёнларининг синергик таъсирида ўпка паренхемасини қон билан таъминланишида микроциркуляциянинг бузилиши, интоксикация синдромини кучайтириши ва ўпкада деструкция даражасини ошириши асосланган; 
илк бор прокалцитонин ва Д-димер миқдорининг патологик динамикаси давомли туберкулёз жараёнида ўпкадаги деструктив ўзгаришлар ва уларнинг оғир асоратлар билан кечишига таъсир қилувчи кўрсаткич эканлиги исботланган;
илк бор ўпканинг деструктив шаклли туберкулёзидаги гиперкоагуляция жараёнини даволашда қон кетиш аломатлари кузатилмаган ҳолатларда паст молекулали гепаринларнинг қўлланилиши тромбоэмболик асоратлар олдини олишда адекват даво тактикаси эканлиги исботланган;
илк бор ўпканинг деструктив шаклли туберкулёзида прокалцитонин маркерининг 2 нг/мл дан юқори бўлган ҳолатларда, туберкулёзга қарши даво жараёнида носпецифик ва кенг таъсир доирасига эга антибактериал препаратларни қўллаш терапевтик самарадорликни ошириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўпканинг деструктив формали туберкулёзининг кечишида прокалцитонин ва қон ивиш тизимидаги ўзгаришларнинг прогностик ахамиятини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор ўпка туберкулёзида гиперкоагуляция ва яллиғланиш жараёнларининг синергик таъсирида ўпка паренхемасини қон билан таъминланишида микроциркуляциянинг бузилиши, интоксикация синдромини кучайтириши ва ўпкада деструкция даражасини ошириши асосланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши томонидан 28 октабрида 24-м/074 сон билан тасдиқланган “Ўпканинг деструктив формали туберкулёзида прокалцитонин ва қон ивиш тизими ўзгаришларини аниқлаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Самарқанд вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказининг 2024 йил 31 октабрдаги №35-4-сонли буйруғи ва Жиззах вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказининг 2024 йил 31 октабрдаги №170-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги №10/73-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ўпка туберкулёзида қондаги гиперкоагуляция ва яллиғланиш жараёнларининг синергетик таъсири ўпкадаги деструктив ўзгаришлар юзага келишидаги роли аниқлангани аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу патогенетик механизмнинг аниқланиши касалликнинг оғир шакллари ва асоратларини олдини олишга ёрдам бериб, беморларнинг ҳаётий сифати ва меҳнатга лаёқатлилигини ошириш имконини берган. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: қондаги гиперкоагуляция ва яллиғланиш жараёнларининг синергетик таъсирини эрта аниқлаш орқали ўпкадаги деструктив ўзгаришларнинг олдини олиш даволаш харажатларини камайтиради. Узоқ муддатли стационар даволаш, реанимация ёки асоратларни бартараф этиш билан боғлиқ тиббий харажатлар қисқариши ҳар 1 нафар бемор учун 4654000 сўм атрофида давлат бюджетидан сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: деструктив ўпка туберкулёзини даволашда тромбоэмболик асоратларнинг олдини олиш ва қон ивиш тизимини самарали мониторинг қилиш орқали беморларнинг тузалиш муддати қисқариб ўлим ҳолатлари камаяди, беморларда кузатиладиган интоксикацион ва тромбоемболик асоратлар хавфининг эрта бахоланиши ҳамда даволаш жараёнини эрта бошланиши ҳисобига ҳар 1 нафар шу тоифадаги бемор учун 4654000 сўм атрофида давлат бюджетидан сарф харажатларни иқтисод қилишга ва беморларнинг меҳнат қобилиятини 6-11 кунга олдинроқ тиклаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор прокалцитонин ва Д-димер миқдорининг патологик динамикаси давомли туберкулёз жараёнида ўпкадаги деструктив ўзгаришлар ва уларнинг оғир асоратлар билан кечишига таъсир қилувчи кўрсаткич эканлиги исботланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши томонидан 28 октабрида 24-м/074 сон билан тасдиқланган “Ўпканинг деструктив формали туберкулёзида прокалцитонин ва қон ивиш тизими ўзгаришларини аниқлаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Самарқанд вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказининг 2024 йил 31 октабрдаги №35-4-сонли буйруғи ва Жиззах вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказининг 2024 йил 31 октабрдаги №170-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги №10/73-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ўпканинг деструктив шаклли туберкулёзида прокалцитонин ва Д-димер миқдорининг патологик динамикаси оғир клиник асоратларнинг ривожланишига таъсир қилувчи омил сифатида аниқлангани, беморларнинг ҳаёт сифати ва даволаш натижаларини яхшилашга хизмат қилган. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: тромбоэмболик ва инфекцион асоратларни эрта аниқлаш орқали тиббий харажатлар камайиши ҳамда беморларнинг тез фурсатларда меҳнат фаолиятини тиклаш имконини берган. Беморларнинг касалхонада ётиш муддатини қисқариб давлат бюджетидан сарф харажатларни ҳар 1 нафар бемор учун 4534000 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: прокалцитонин ва Д-димер маркери орқали оғир асоратларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш имконияти яратилади, бу эса беморларнинг тузалиш жараёнинини 7-14 кунда ўртача 9,7 кун муддатда қисқаришига олиб келди ва бу тоифадаги ҳар 1 нафар бемор учун давлат бюджетидан 4534000 сўм иқтисод қилинши, даволашнинг самарадорлигини ошириш имконини берган. 
учинчи илмий янгилик: илк бор ўпканинг деструктив шаклли туберкулёзидаги гиперкоагуляция жараёнини даволашда қон кетиш аломатлари кузатилмаган ҳолатларда паст молекулали гепаринларнинг қўлланилиши тромбоэмболик асоратлар олдини олишда адекват даво тактикаси эканлиги исботланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши томонидан 28 октабрида 24-м/074 сон билан тасдиқланган “Ўпканинг деструктив формали туберкулёзида прокалцитонин ва қон ивиш тизими ўзгаришларини аниқлаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Самарқанд вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказининг 2024 йил 31 октабрдаги №35-4-сонли буйруғи ва Жиззах вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказининг 2024 йил 31 октабрдаги №170-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги №10/73-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ўпканинг деструктив шаклли туберкулёзида қон ивиш тизимида гиперкоагуляция ҳолати кузатилганда паст молекулали гепаринларнинг қўлланилиши оғир тромботик асоратларнинг олдини олиш ва касалликнинг кечишини енгиллаштириш имконини яратган. Бу беморларнинг ҳаётий сифатини ошириб, уларнинг тезроқ соғайиши ва ижтимоий ҳаётга қайтишига ёрдам берган. Шунингдек, беморларнинг даволаниш муддатини қисқариши оила аъзолари ва яқинларига тушадиган психологик ва ижтимоий босимни камайтирган. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: гиперкоагуляция ҳолатида паст молекулали гепаринларнинг қўлланилиши орқали асоратларнинг олдини олиш тиббий харажатларни сезиларли даражада камайтирган. Узоқ муддатли реанимация, тромбоэмболик асоратларни даволаш ва қўшимча тиббий ёрдам кўрсатишга бўлган эҳтиёжни қисқартирган. Шунингдек, беморларнинг тезроқ меҳнатга лаёқатлилиги тикланиши иқтисодий юкни камайтирган ва бу тоифадаги ҳар 1 нафар бемор учун давлат бюджетидан 5937000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: қондаги гиперкоагуляция  кўрсаткичига асосланиб ўтказилган даво натижасида тромбоэмболик асоратларни бўлиш хавфини прогнозлаш ва олдини олиш ҳисобига бу тоифадаги ҳар 1 нафар бемор учун давлат бюджетидан 5937000 сўм иқтисод қилинши, даволашнинг самарадорлигини ошириш имконини берган. 
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ўпканинг деструктив шаклли туберкулёзида прокалцитонин маркерининг 2 нг/мл дан юқори бўлган ҳолатларда, туберкулёзга қарши даво жараёнида носпецифик ва кенг таъсир доирасига эга антибактериал препаратларни қўллаш терапевтик самарадорликни ошириши асосланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши томонидан 28 октабрида 24-м/074 сон билан тасдиқланган “Ўпканинг деструктив формали туберкулёзида прокалцитонин ва қон ивиш тизими ўзгаришларини аниқлаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Самарқанд вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказининг 2024 йил 31 октабрдаги №35-4-сонли буйруғи ва Жиззах вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказининг 2024 йил 31 октабрдаги №170-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги №10/73-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: қўшимча антибактериал терапияни қўллаш беморларнинг соғайиш жараёнини тезлаштирган. Бу стационар даволаниш муддатини қисқартириб, беморларнинг ижтимоий ҳаётга ва меҳнат фаолиятига эртароқ қайтишига ёрдам берган. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: прокалцитонин даражаси юқори бўлган беморларга антибактериал дори воситаларини ўз вақтида қўллаш орқали қўшимча асоратларнинг олди олиниб, даволаш харажатлари ҳар 1 нафар бемор учун давлат бюджетидан 3264000 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ўпканинг деструктив шаклли туберкулёзи билан оғриган беморларниг қони таркибидаги прокалцитонин ўзгаришларни эрта аниқлаш орқали инфекцион асоратларни олдини олиш ҳамда даволашга оид тавсия этилган услубий тавсияноманинг қўлланилиши ҳар бир бу тоифадаги бемор учун давлат бюджетидан 3264000 сўм иқтисод қилиниши, даволашнинг самарадорлигини ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish