Аслонов Фаррух Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дори воситаларга турғун шаклли туберкулёз билан касалланган беморларда туберкулёзга қарши дори воситаларининг нефротоксик таъсирини камайтириш усулларини такомиллаштириш», 14.00.26 – «Фтизиатрия».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2528.
Илмий раҳбар: Усмонов Исомиддин Хайдарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib160.01.
Расмий оппонентлар: Рашидов Зафар Рахматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Файзуллаева Дилфуза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дори воситаларга турғун шаклли туберкулёз билан касалланган беморларда туберкулёзга қарши дори воситаларининг нефротоксик таъсирини эрта аниқлаш ва комплекс даволаш усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турғун туберкулёзни даволаш фонида келиб чиқувчи нефропатияни эрта ташхислашда сийдикдаги цистатин С маркерини аниқлаш услубининг махсуслиги юқори бўлиб, буйракнинг КФТ ва сийдикдаги буйрак эпителий ҳужайраларини аниқлаш услубларидан самарадор эканлиги исботланган;
илк бор турғун туберкулёз билан олдин даволанган ва қайта касалланган беморларда олдинги даводан кейинги қолдиқ нефропатиянинг борлиги сабабли бирламчи турғун туберкулёзга нисбатан нефропатиянинг ривожланиши 3,5 баробаргача юқори эканлиги исботланган;
илк бор леспефрилнинг АПФ ингибиторлари ёки АРА II билан комбинацияси ёрдамида турғун туберкулёзни даволаш фонида ривожланган буйрак қон-томирларидаги гиперемияни меёрлаштириш орқали буйрак фаолиятининг сақлаб қолиниши исботланган;
илк бор иккинчи қатор туберкулёзга қарши дори воситаларининг алоҳида қўлланилишига нисбатан комплекс қўлланилиши буйрак паренхимасида фибротик ва некротик ўзгаришлар доминантлик қилувчи гломерулопатия ва тубулопатиялар келтириб чиқариши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дори воситаларга турғун шаклли туберкулёз билан касалланган беморларда туберкулёзга қарши дори воситаларининг нефротоксик таъсирини камайтириш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий иш натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор турғун туберкулёзни даволаш фонида келиб чиқувчи нефропатияни эрта ташхислашда сийдикдаги цистатин С маркерини аниқлаш услубининг махсуслиги юқори бўлиб, буйракнинг КФТ ва сийдикдаги буйрак эпителий ҳужайраларини аниқлаш услубларидан самарадор эканлиги исботланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институтининг Экспертлар кенгаши томонидан 2024 йилнинг 28 октябр ойида 24-м/075 сон билан тасдиқланган «Дори воситаларига чидамли туберкулёзга чалинган беморларда туберкулёзга қарши дори воситаларининг нефротоксиклик хавфини камайтириш ва комплекс ташхисташ усуллари» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Самарқанд вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2024 йил 31 октябрдаги 34-4-сонли ва Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2024 йил 31 октябрдаги 169-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги №10/71-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: КФТ, сийдикдаги цистатин С ва буйрак эпителийси ўртасидаги корреляцион таҳлил юқори ахборотлиликка эга бўлиб, нефропатияни эрта аниқлаш сифатини оширган, шифохоналарда даволаниш муддатини қисқартирган ва соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган ижтимоий юкни камайтирган. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Нефропатияни эрта аниқлаш учун ушбу маркёрларни қўллаш бошқа диагностик усулларга (экскретор урография, контрастли МСКТ) эҳтиёжни камайтириб, бир бемор учун ўртача 1200000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: КФТ, цистатин С ва буйрак эпителийси корреляцион таҳлилининг самарадорлиги нефропатияни эрта аниқлаш ва даволаш харажатларини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга, бу эса соғлиқни сақлаш тизимининг ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор турғун туберкулёз билан олдин даволанган ва қайта касалланган беморларда олдинги даводан кейинги қолдиқ нефропатиянинг борлиги сабабли бирламчи турғун туберкулёзга нисбатан нефропатиянинг ривожланиши 3,5 баробаргача юқори эканлиги исботланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институтининг Экспертлар кенгаши томонидан 2024 йилнинг 28 октябр ойида 24-м/075 сон билан тасдиқланган «Дори воситаларига чидамли туберкулёзга чалинган беморларда туберкулёзга қарши дори воситаларининг нефротоксиклик хавфини камайтириш ва комплекс ташхисташ усуллари» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Самарқанд вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2024 йил 31 октябрдаги 34-4-сонли ва Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2024 йил 31 октябрдаги 169-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги №10/71-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: бирламчи/иккиламчи тоифадаги беморлар, ҳамроҳ касалликлари бўлган турли тоифадаги беморларда нефропатиянинг ривожланиш хусусиятларини аниқлаш орқали хавф гуруҳларини аниқлаш ва ўз вақтида профилактик чоралар кўриш имконини берди, бу эса ногиронликни камайтирди, беморларнинг ҳаёт сифатини оширди ва тиббий ва ижтимоий харажатларни камайтирган. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: хавф гуруҳларини аниқлаш ва мақсадли мониторинг (тез-тез таҳлиллар, давони коррекция қилиш) оғир асоратлар сонини 15–20% га камайтиришга ёрдам берди, ўз навбатида ҳар бир олдини олинган оғир нефропатия ҳолати ўртача 2100000 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: тадқиқот турли тоифадаги беморларда нефропатия ривожланиш хусусиятларини аниқлаб, хавф гуруҳларини белгилаш ва буйрак функциясига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш мақсадли профилактика ва даволашга, асоратлар сонини камайтиришга ва соғлиқни сақлаш тизимида сезиларли иқтисодий тежамкорликка олиб келган.
учинчи илмий янгилик: илк бор леспефрилнинг АПФ ингибиторлари ёки АРА II билан комбинацияси ёрдамида турғун туберкулёзни даволаш фонида ривожланган буйрак қон-томирларидаги гиперемияни меёрлаштириш орқали буйрак фаолиятининг сақлаб қолиниши исботланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институтининг Экспертлар кенгаши томонидан 2024 йилнинг 28 октябр ойида 24-м/075 сон билан тасдиқланган «Дори воситаларига чидамли туберкулёзга чалинган беморларда туберкулёзга қарши дори воситаларининг нефротоксиклик хавфини камайтириш ва комплекс ташхисташ усуллари» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Самарқанд вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2024 йил 31 октябрдаги 34-4-сонли ва Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2024 йил 31 октябрдаги 169-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги №10/71-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: туберкулёзга қарши дориларнинг янги комбинацияси ва нефропротекторлар (диетотерапия, леспефрил, антигипертензив препаратлар) нефротоксик юкни камайтириб, асоратлар сонини қисқартирди ва беморларнинг даволанишга содиқлигини оширди. Бу туберкулёзга қарши кураш самарадорлигини ошириб, инфекция тарқалиш хавфини пасайтиришга ёрдам берган. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: туберкулёзга қарши дориларнинг нефротоксик таъсирини камайтириш беморларнинг даволанишга содиқлигини оширди, бу эса такрорий касалланиш ҳолатларини камайтириб, инфекция тарқалиш хавфини пасайтирган. Натижада, янги туберкулёз ҳолатлари камайди ва бир бемор учун тахминан 56740000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: тадқиқот туберкулёзга қарши дориларнинг янги комбинацияси ва нефропротекторлар комбинацияси нефротоксик юкни пасайтирди ва даволаш самарадорлигини оширди ва соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли иқтисодий тежамкорликни таъминлаган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор иккинчи қатор туберкулёзга қарши дори воситаларининг алоҳида қўлланилишига нисбатан комплекс қўлланилиши буйрак паренхимасида фибротик ва некротик ўзгаришлар доминантлик қилувчи гломерулопатия ва тубулопатиялар келтириб чиқариши исботланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институтининг Экспертлар кенгаши томонидан 2024 йилнинг 28 октябр ойида 24-м/075 сон билан тасдиқланган «Дори воситаларига чидамли туберкулёзга чалинган беморларда туберкулёзга қарши дори воситаларининг нефротоксиклик хавфини камайтириш ва комплекс ташхисташ усуллари» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Самарқанд вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2024 йил 31 октябрдаги 34-4-сонли ва Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2024 йил 31 октябрдаги 169-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги №10/71-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: буйрак функциясини комплекс мониторинглаш ва морфоструктурасини ўрганиш нефропатияларни эрта аниқлашни яхшилаб, даволаш муддатини қисқартирди ва беморларнинг ҳаёт сифатини оширди, бу эса тиббиёт муассасаларига бўлган ишончни кучайтирган. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Нефропротектор давоси фонида комплекс мониторинг ва буйрак морфоструктурасини ўрганиш ташхис ва даволаш харажатларини камайтириб, кечиккан нефропатия ҳолатларини қисқартирди. Бу бир бемор учун ўртача 1000000 сўм иқтисод қилиш имконини яратган. Хулоса: Сийдикдаги цистатин С, буйрак эпителийси ва КФТ таҳлилини ўз ичига олган комплекс мониторинг, индивидуал хавф ва морфоструктура хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, нефропатияларни ташхислаш ва даволаш сифатини сезиларли даражада яхшиланди, даволаш муддатини қисқартириб, иқтисодий тежамкорликка олиб келган.