Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Севара Шуҳрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг рақобатбардошлигини ошириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4499
Илмий раҳбар: Aзларова Aзиза Aхроровна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Aлишер Aгзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Таджитдинов Карим Рахматжанович., иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: АТБ “Пойтахтбанк”.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банкларининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари рақобатбардошлигини баҳолашнинг услубий ёндашуви ҳар бир тижорат банкининг молиявий (МС = 0,37), операцион (ОС = 0,23), маркетинг (МарС = 0,29) ва кадрлар (КС = 0,11) салоҳияти мақбул чегараларини таъминлаган ҳолда интеграл кўрсаткични ҳисоблаш асосида такомиллаштирилган;
бизнес жараёнларини такомиллаштиришнинг симуляция модели ҳамда оптимал вариантини танлаш, бенчмаркинг дастурини ишлаб чиқиш ва рақобатбардошликни ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар асосида тижорат банкининг рақобатбардошлигини ошириш таклифи асосланган;
“Aлоқабанк” AТБнинг устувор сиёсат йўналишларини ишлаб чиқишда умумий ишончлилик омили, лаҳзалик ликвидлик коеффицийенти, ўзаро фаолият коеффицийенти, умумий ликвидлик коеффицийенти, капитални ҳимоя қилиш нисбати, қимматли қоғозлар даромадларининг капиталлашув коеффицийенти омилларини банк соҳасидаги реал вазиятга йўналтириш, фаолиятни оптималлаштириш бўйича ресурс ва жараён параметрларини киритиш имконини таъминлаш орқали активлар рентабеллиги ва ишончлилик индексини ошириш асосланган;
тижорат банкларининг рақобатбардошлик даражасига таъсир етувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда тузилган кўп омилли економетрик модель асосида “Aлоқабанк” AТБнинг 2027-йилга қадар фаолият рентабеллиги прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон тижорат банкларининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар асосида:
тижорат банклари рақобатбардошлигини баҳолашнинг услубий ёндашуви ҳар бир тижорат банкининг молиявий (МС = 0,37), операцион (ОС = 0,23), маркетинг (МарС = 0,29) ва кадрлар (КС = 0,11) салоҳияти мақбул чегараларини таъминлаган ҳолда интеграл кўрсаткични ҳисоблаш асосида такомиллаштириш таклифи “Aлоқабанк” AТБнинг фаолиятига жорий қилинган (“Aлоқабанк” AТБнинг 2023-йил 12-октабрдаги 08-04/3501-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликнинг жорий етилиши тижорат банкининг жорий рақобатбардошлик даражасини баҳолаш ва уни иқтисодий ўсишга еришиш йўлида оптималлаштириш имконини берган;
бизнес жараёнларини такомиллаштиришнинг симуляция модели ҳамда оптимал вариантини танлаш, бенчмаркинг дастурини ишлаб чиқиш ва рақобатбардошликни ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар асосида тижорат банкининг рақобатбардошлигини ошириш таклифи “Aлоқабанк” AТБнинг фаолиятига жорий қилинган (“Aлоқабанк” AТБнинг 2023-йил 12-октабрдаги 08-04/3501-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликнинг жорий етилиши “Aлоқабанк” AТБ рақобатбардошлигини ошириш бўйича стратегик режа вазифаларини ишлаб чиқишда асос сифатида хизмат қилган, бу еса банк фоиз даромадларининг 25 фоизга, капиталининг 5,9 фоизга ошишига олиб келган;
“Aлоқабанк” AТБнинг устувор сиёсат йўналишларини ишлаб чиқишда умумий ишончлилик омили, лаҳзалик ликвидлик коеффицийенти, ўзаро фаолият коеффицийенти, умумий ликвидлик коеффицийенти, капитални ҳимоя қилиш нисбати, қимматли қоғозлар даромадларининг капиталлашув коеффицийенти омилларини банк соҳасидаги реал вазиятга йўналтириш, фаолиятни оптималлаштириш бўйича ресурс ва жараён параметрларини киритиш имконини таъминлаш орқали активлар рентабеллиги ва ишончлилик индексини ошириш таклифи “Aлоқабанк” AТБнинг фаолиятига жорий қилинган (“Aлоқабанк” AТБнинг 2023-йил 12-октабрдаги 08-04/3501-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликнинг жорий етилиши “Aлоқабанк” AТБ фаолиятини банк соҳасидаги реал вазиятга йўналтириш, фаолиятни оптималлаштириш бўйича ресурс ва жараён параметрларини киритиш имконини берган, бу еса активлар рентабеллигини 6,7 фоизга, ишончлилик индексини 16,5%га оширишга олиб келган;
тижорат банкларининг рақобатбардошлик даражасига таъсир етувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда тузилган кўп омилли економетрик модель асосида “Aлоқабанк” AТБнинг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган фаолият рентабеллиги прогноз кўрсаткичлари “Aлоқабанк” AТБнинг фаолиятига жорий қилинган (“Aлоқабанк” AТБнинг 2023-йил 12-октабрдаги 08-04/3501-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликдан фойдаланиш бозор иқтисодиётининг енг муҳим тамойилларидан бири бўлган “Aлоқабанк” AТБ рентабеллиги ва рақобатбардошлигини ошириш йўналишида 2027-йилгача бўлган рентабеллигини прогнозлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish