Sayt test rejimida ishlamoqda

Дустмуродов Орифжон Исматиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётда туб таркибий ўзгаришлар шароитида ҳудудий туризм ривожланишининг иқтисодий самарадорлигини ошириш омиллари (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2022.2.PhD/Iqt2133.
Илмий раҳбар: Холмўминов Шайзоқ Рахматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Мухитдинов Шохижахон Худоёр ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётда туб таркибий ўзгаришлар шароитида ҳудудий туризмни ривожлантиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсияномалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра иқтисодиётда туб таркибий ўзгаришлар шароитида “ҳудудий туризм” тушунчасининг иқтисодий мазмуни соҳа ривожланишида иқтисодий самарадорликни оширишнинг асосий омиллари, амалга ошириш тамойиллари ва ўзига хос ривожланиш тенденциялари йўналишларини асослаш орқали такомиллаштирилган;
ҳудудий туризмнинг статистик ва бухгалтерия ҳисоботлари асосида аниқлаш имкони бўлмаган фаолиятларини баҳолаш иш берувчилар ва банд бўлган ёлланма ходимлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларга аниқ социологик баҳо бериш орқали такомиллаштирилган;
хўжалик юритишнинг замонавий усули бўлган кластер тизимини ҳудудий туризмда қўллаш механизмларини жорий қилиш асосида “Самарқанд вилояти туризм кластери” тузилмасини ташкил этиш таклифи асосланган;
Самарқанд вилоятига ташриф буюрган хорижий ва ички туристлар, меҳмонхона ва хостеллар, тиббиёт ва соғломлаштириш туризм воситалари, туризм инфратузилмаси объектлари сонининг ҳудудий туризм ривожланишига таъсирини ифодаловчи эконометрик модель асосида ҳудудий туризм хизматлари экспортининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётда туб таркибий ўзгаришлар шароитида ҳудудий туризм ривожланишининг иқтисодий самарадорлигини ошириш омиллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра иқтисодиётда туб таркибий ўзгаришлар шароитида “ҳудудий туризм” тушунчасининг иқтисодий мазмунини соҳа ривожланишида иқтисодий самарадорликни оширишнинг асосий омиллари, амалга ошириш тамойиллари ва ўзига хос ривожланиш тенденциялари йўналишларини асослаш орқали такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Туризмда инновация” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 14 июлдаги 228-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда “ҳудудий туризм” тушунчасининг соҳа ривожланишида иқтисодий самарадорлигини оширишнинг такомиллаштирилган мазмуни бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган; 
ҳудудий туризмнинг статистик ва бухгалтерия ҳисоботлари асосида аниқлаш имкони бўлмаган фаолиятларини баҳолаш иш берувчилар ва банд бўлган ёлланма ходимлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларга аниқ социологик баҳо бериш орқали такомиллаштириш таклифидан ҳудудий туризмда банд бўлган аҳолининг даромадларини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 6 сентябрдаги 03-12-17-5833-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф ҳудудларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни ҳам тартибга солишга хизмат қилади; 
хўжалик юритишнинг замонавий усули бўлган кластер тизимини ҳудудий туризмда қўллаш механизмларини жорий қилиш асосида “Самарқанд вилояти туризм кластери” тузилмасини ташкил этиш таклифидан ҳудудларда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг ҳамкорликларини кучайтириш, рекреацион ҳудудларга туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 6 сентябрдаги 03-12-17-5833-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф ҳудудий туризм хизматларини ривожлантиришда кластер тизимларидан мақсадли фойдаланиш орқали кластер субъектларининг ўзаро таъсири натижасида юзага келувчи ва тизимнинг барча элементларини бирлаштириш жараёнига хизмат қилади;  
Самарқанд вилоятига ташриф буюрган хорижий ва ички туристлар, меҳмонхона ва хостеллар, тиббиёт ва соғломлаштириш туризм воситалари, туризм инфратузилмаси объектлари сонининг ҳудудий туризм ривожланишига таъсирини ифодаловчи эконометрик модель асосида ҳудудий туризм хизматлари экспортининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Самарқанд вилоятида ҳудудий туризм хизматларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 6 сентябрдаги 03-12-17-5833-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг прогноз кўрсаткичлари асосида Самарқанд вилоятидаги туристларга хизмат кўрсатувчи корхоналарда сердаромад иш ўринлари яратилиши, туризм соҳасида хизмат кўрсатувчиларнинг улуши 2,4 баробарга оширилишига эришилади.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish