Саидов Сарвар Хайруллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат хизматчиларида бошкарув компетенцияларини шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: V2023.4.PhD/Iqt3609
Илмий раҳбар: Рахманов Зафар Яшинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Суюнов Дилмурод Холмурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат фуқаролик хизматчиларида бошқарув компетенцияларини шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра «бошқарув компетенциялари» тушунчасининг мазмуни «давлат ва жамият манфаатларига йўналтирилган қарорларни қабул қилиш ва самарали бошқарувни ташкил этиш учун зарур бўлган шахсий ва ахлоқий тамойиллар, касбий билим ва кўникмаларнинг мукаммал уйғунлиги» нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилаётган таълим дастурларининг бошқарув компетенциялари ҳамда давлат хизматидаги энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига таъсири ўртасидаги ўзаро тизимли боғлиқликни таҳлил қилиш орқали таълим дастурларига бўлган инвестицияларни ошириш таклифи асослаб берилган;
давлат фуқаролик хизматчиларининг бошқарув компетенцияларини шакллантириш ва салоҳиятини оширишга таъсир этувчи омиллар (ёш, жинс, лавозим, ҳудуд, иш стажи ва бошқа) тартибли логистик регрессия (Ologit) модели асосида таҳлил қилиш орқали таълим дастурларини ташкил қилиш ва молиялаштириш механизмларининг мақсадли йўналтирилиши нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
давлат фуқаролик хизматчиларининг бошқарув компетенцияларини шакллантириш ва салоҳиятини ошириш бўйича босқичма-босқич инфратузилмани яратиш, халқаро стандартларни интеграциялаш, натижаларни рақамли технологиялар ёрдамида мониторинг қилиш ва баҳолашни назарда тутувчи 2024–2030 йилларга мўлжалланган бошқарув компетенцияларини шакллантириш тизимини истиқболли ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат фуқаролик хизматчиларида бошқарув компетенсияларини шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Услубий ёндашувга кўра «бошқарув компетенциялари» тушунчасининг мазмуни такомиллаштирилган, давлат фуқаролик хизматчилари учун бошқарув компетенциялар рўйхати, уларнинг тавсифи ва намоён бўлиш индикаторлари ишлаб чиқилган. Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан давлат фуқаролик хизматчиларининг компетенцияларини баҳолаш натижалари асосида раҳбар кадрлар учун шахсий-профессионал ривожланиш траекториясини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари, раҳбар аёллар дастури иштирокчиларининг бошқарув (ўз бурчига содиқлик, стратегик тафаккур, жамоавий ҳамкорлик ва коммуникативлик, шахсий самарадорлик, мослашувчанлик ва қатъиятлик) компетенцияларини баҳолаш, шунингдек баҳолаш натижалари асосида раҳбар кадрлар учун шахсий-профессионал ривожланиш траекториясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган (Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг 2024 йил 12 декабрдаги 4-сонли маълумотномаси);
Давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилаётган таълим дастурларининг бошқарув компетенциялари ҳамда давлат хизматидаги энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига таъсири ўртасидаги ўзаро тизимли боғлиқликни таҳлил қилиш орқали таълим дастурларига бўлган инвестицияларни ошириш таклифи асослаб берилган. Натижада, таълим дастурларининг ижобий таъсирини ошириш, инсон ресурсларини ривожлантириш ҳамда давлат фуқаролик хизматчиларида бошқарув компетенцияларини янада ривожлантириш асносида Агентлик томонидан таълим дастурларига инвестиция 2022 йилга қараганда 2023 йили 12,1%га ошган бўлса, ўтказилган таҳлиллар асосида 2024 йили бу кўрсаткич 2023 йилга қараганда 17,9%га ошган (Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг 2024 йил 12 декабрдаги 4-сонли маълумотномаси);
Давлат фуқаролик хизматчиларининг бошқарув компетенцияларини шакллантириш ва салоҳиятини оширишга таъсир этувчи омиллар (ёш, жинс, лавозим, ҳудуд, иш стажи ва бошқалар) тартибли логистик регрессия (Ologit) модели асосида таҳлил қилиш орқали таълим дастурларини ташкил қилиш ва молиялаштириш механизмларининг мақсадли йўналтирилиши нуқтаи назаридан такомиллаштирилган. Ушбу таклиф доирасида давлат фуқаролик хизматчиларини бошқарув компетенцияларини ошириш, халқаро таълим платформаларининг тажрибасидан фойдаланиш, соҳада рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида таълим дастурлари диверсификация қилинган. Хусусан, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, Сингапурнинг Менежментни ривожлантириш институти (MDIS) каби муассасаларда ўқувлар ташкил этилган, edu.argos.uz, ilm.argos.uz ва assessment.argos.uz платформалари такомиллаштирилган (Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг 2024 йил 12 декабрдаги 4-сонли маълумотномаси);
Давлат фуқаролик хизматчиларининг бошқарув компетенцияларини шакллантириш ва салоҳиятини ошириш бўйича босқичма-босқич инфратузилмани яратиш, халқаро стандартларни интеграциялаш, натижаларни рақамли технологиялар ёрдамида мониторинг қилиш ва баҳолашни назарда тутувчи 2024–2030 йилларга мўлжалланган бошқарув компетенцияларини шакллантириш тизимини истиқболли ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган. Таклиф этилган давлат фуқаролик хизматчиларини бошқарув компетенцияларини шакллантириш ва уларни салоҳиятини ошириш тизимини истиқболли ривожлантириш концепцияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаментининг 2025 йилда амалга ошириладиган йиллик иш режасига ва Агентлик томонидан ишлаб чиқилган “Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси” киритиш таклифи Агентлик раҳбарияти томонидан маъқулланган (Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг 2024 йил 12 декабрдаги 4-сонли маълумотномаси).