Шамсиева Феруза Муратходжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантиришни эконометрик тадқиқ қилиш», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt.2553.
Илмий раҳбар: Алимов Раимжон Хакимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Илёс Султанович, Ургенч давлат университети, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Сауханов Жанибек Казиевич, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантиришни соҳа маҳсулоти ҳажмининг ўзгариш динамикаси ёрдамида эконометрик тадқиқ қилиш ҳамда самарали ривожлантириш йўллари (механизмлари) бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “экспорт салоҳияти” тушунчасининг давлат, минтақа ёки корхонанинг маҳсулот ва хизматларни халқаро бозорга чиқариш орқали иқтисодий фойда олиш имконияти ва қобилияти сифатидаги иқтисодий мазмуни замонавий қишлоқ хўжалиги корхонасининг структурасини схематик тарзда тақдим этиш, корхона фаолияти экспорт салоҳиятини оширишнинг ички таркибий қисмлари ва захираларини аниқлаш, ушбу салоҳиятга таъсир этувчи омилларни назорат қилиш имконини берувчи аграр секторнинг экспорт салоҳиятини иқтисодий баҳолаш модели орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда мева-сабзавот бозорини тадқиқ этишнинг бизнес моделига кўра ҳудудларда экспорт-импорт сиёсатини такомиллаштириш (ЭИСТ), экспорт салоҳиятини ошириш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг ташқи бозорларини кенгайтириш (ЭСО), миллий стандартларни, фитосанитария ҳамда ветеринария чораларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш (ХТМ), эркин импорт сиёсатини амалга ошириш (ИС) чора-тадбирлари ўртасидаги оптимал (ЭИСТ=0,35; ЭСО=0,21; ХТМ=0,18; ИС=0,16) нисбатни таъминлаш орқали мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалигида инвестисияларни истеъмол барқарорлигига ҳисса қўшадиган озиқ-овқат таъминотининг заифлигини пасайтириш, инвестисион фаолликни интенсивлаштириш ва мамлакатда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми ўзгаришининг кўп омилли эконометрик модели асосида 2028 йилга қадар тармоқ инвестисион фаолиятининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми ўзгаришининг кўп омилли эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар турли ссенарийлар бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг ривожланиш тенденсияларини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “экспорт салоҳияти” тушунчасининг давлат, минтақа ёки корхонанинг маҳсулот ва хизматларни халқаро бозорга чиқариш орқали иқтисодий фойда олиш имконияти ва қобилияти сифатидаги иқтисодий мазмунини замонавий қишлоқ хўжалиги корхонасининг структурасини схематик тарзда тақдим этиш, корхона фаолияти экспорт салоҳиятини оширишнинг ички таркибий қисмлари ва захираларини аниқлаш, ушбу салоҳиятга таъсир этувчи омилларни назорат қилиш имконини берувчи аграр секторнинг экспорт салоҳиятини иқтисодий баҳолаш модели орқали такомиллаштиришга оид назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари 5232200 – “Эконометрика” ва 60310200 - “Эконометрика” йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Тадқиқот усуллари ва кўникмалари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 29 сентябрдаги 314-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда аграр секторнинг экспорт салоҳиятини иқтисодий баҳолаш модели орқали такомиллаштирилган экспорт салоҳияти тушунчасининг иқтисодий мазмунига оид назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда мева-сабзавот бозорини тадқиқ этишнинг бизнес моделига кўра ҳудудларда экспорт-импорт сиёсатини такомиллаштириш (ЭИСТ), экспорт салоҳиятини ошириш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг ташқи бозорларини кенгайтириш (ЭСО), миллий стандартларни, фитосанитария ҳамда ветеринария чораларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш (ХТМ), эркин импорт сиёсатини амалга ошириш (ИС) чора-тадбирлари ўртасидаги оптимал (ЭИСТ=0,35; ЭСО=0,21; ХТМ=0,18; ИС=0,16) нисбатни таъминлаш орқали мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 7 августдаги 08-10-25-13317-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республика ҳудудларидаги экспорт субъектлари томонидан маркетинг тадқиқотларини олиб боришда, жаҳон бозорига йўл очишда амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилашда ҳудудлардаги мева-сабзавот маҳсулоти экспорти билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари томонидан мазкур соҳада бирламчи бозорни чуқур ўрганиш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалигида инвестисиялар истеъмол барқарорлигига ҳисса қўшадиган озиқ-овқат таъминотининг заифлигини пасайтириш, инвестисион фаолликни интенсивлаштириш ва мамлакатда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми ўзгаришининг кўп омилли эконометрик модели асосида 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган тармоқ инвестисион фаолиятининг прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 7 августдаги 08-10-25-13317-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республика мева-сабзавот экспортининг мазкур соҳада фаолият кўрсатаётган хўжалик субъектлари 1,96 фоизга ҳамда сектор ҳосилдорлиги (сарфланаётган ўғитлар ҳажми) 1,46 фоизга ўзгартириши кабилар аниқланган;
Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми ўзгаришининг кўп омилли эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар турли ссенарийлар бўйича ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 7 августдаги 08-10-25-13317-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти салоҳиятини ошириш ва 2030 йилгача Қишлоқ хўжалиги фаолиятини ривожлантириш консепсияси бандларини ишлаб чиқиш имкони яратилган.