Жамалдинова Асалхон Салиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда демографик жараёнлар ўзгаришини статистик тадқиқ қилиш ва прогнозлаштириш”, 08.00.06 – Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt929.
Илмий раҳбар: Хужакулов Хаитмурат Джавлиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Макроиқтисодий сиёсат ва прогнозлаштириш” кафедраси профессори, иқтисодиёт фанлари доктори Беркинов Базарбай, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси “Демография, меҳнат ва гендер статистикаси” бошқармаси бошлиғи PhD. Юлдошев Зойир.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси қошидаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида демографик жараёнларнинг ўзгаришини иқтисодий-статистик тадқиқ қилишнинг услубий жиҳатларини баҳолаш ҳамда прогнозларини аниқлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “демографик жараёнлар ўзгариши” тушунчасининг иқтисодий мазмуни аҳоли сони, таркиби, тарқалиши ва миграциясидаги узлюксиз динамик ўзгаришларга ишчи кучининг шаклланиши, истеъмол бозори ҳажми, меҳнат ресурслари таклифи, инвестиция талаблари, ижтимоий инфратузилмага бўлган эҳтиёж ва иқтисодий ўсиш суръатларига бевосита таъсир кўрсатиши нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда демографик жараёнлар ўзгаришини статистик тадқиқ қилишда индикатив омилларни комплекс қўллаган ҳолда шакллантирилувчи интеграл кўрсаткичлар тизими таркибига меҳнатга қобилиятли ҳар 1000 та аҳолига тўғри келадиган меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта шахслар сонини киритиш орқали демографик барқарорлик индикаторларининг аниқлик даражасини ошириш асосланган;
никоҳ кўрсаткичларини таҳлил қилиш никоҳнинг умумий коеффициенти билан бир қаторда жами никоҳлар сонини никоҳланиш қобилиятига эга бўлган ёш (16 ва 69 ёш)даги аҳоли сонига нисбатан ҳисоблашга асосланган никоҳнинг махсус коеффициенти кўрсаткичини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
асосий демографик кўрсаткичлар ўртасидаги кўп омилли регрессион боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида Ўзбекистонда аҳоли сони динамикасининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда демографик жараёнлар ўзгаришини статистик тадқиқ қилиш ва прогнозлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “демографик жараёнлар ўзгариши” тушунчасининг иқтисодий мазмунини аҳоли сони, таркиби, тарқалиши ва миграциясидаги узлюксиз динамик ўзгаришларга ишчи кучининг шаклланиши, истеъмол бозори ҳажми, меҳнат ресурслари таклифи, инвестиция талаблари, ижтимоий инфратузилмага бўлган эҳтиёж ва иқтисодий ўсиш суръатларига бевосита таъсир кўрсатиши нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Аҳоли статистикаси” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-329 сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ишчи кучининг шаклланиши, истеъмол бозори ҳажми, меҳнат ресурслари таклифи, инвестиция талаблари, ижтимоий инфратузилмага бўлган эҳтиёж ва иқтисодий ўсиш суръатларига бевосита таъсир кўрсатиши нуқтаи назаридан такомиллаштирилган демографик жараёнлар ўзгариши тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда демографик жараёнлар ўзгаришини статистик тадқиқ қилишда индикатив омилларни комплекс қўллаган ҳолда шакллантирилувчи интеграл кўрсаткичлар тизими таркибига меҳнатга қобилиятли ҳар 1000 та аҳолига тўғри келадиган меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта шахслар сонини киритиш орқали демографик барқарорлик индикаторларининг аниқлик даражасини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Миллий Статистика қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий Статистика қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 01/3-12-09-60-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида демографик жараёнлар ўзгаришини статистик тадқиқ қилиш халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган таҳлил усуллари, кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонларини такомиллаштириш имкони яратилган;
никоҳ кўрсаткичларини таҳлил қилиш никоҳнинг умумий коеффициенти билан бир қаторда жами никоҳлар сонини никоҳланиш қобилиятига эга бўлган ёш (16 ва 69 ёш)даги аҳоли сонига нисбатан ҳисоблашга асосланган никоҳнинг махсус коеффициенти кўрсаткичини қўллаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Миллий Статистика қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий Статистика қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 01/3-12-09-60-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида никоҳ кўрсаткичларини таҳлил қилишда никоҳнинг махсус коеффициенти кўрсаткичини қўллаш орқали статистик баҳолашнинг аниқлигини ошириш имкони яратилган;
асосий демографик кўрсаткичлар ўртасидаги кўп омилли регрессион боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида Ўзбекистонда аҳоли сони динамикасининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Миллий Статистика қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий Статистика қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 01/3-12-09-60-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда энг асосий демографик кўрсаткичлар хусусан умр кўриш давомийлиги ва болалар ўлимига бюджетдан соғлиқни сақлашга харажатлар, ЯИМнинг реал ўсиши, ишсизликнинг статистик тадқиқини кўп омилли регрессион, индекслар асосида амалга ошириш имкони яратилган.