Раҳимов Одил Бердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қашқадарё вилоятида агросаноат кластерлари фаолиятини эконометрик моделлаштириш», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2549.
Илмий раҳбар: Абдиғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.1.16.03.
Расмий оппонентлар: Базарбай Беркинов Тошкент давлат иқтисодиёт университети, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муҳитдинов Худоёр Суюнович Иқтисодиёт ва педагогика университети, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади агросаноат кластерларини ривожлантириш ва ушбу кластерлар иқтисодий фаолиятини эконометрик моделлаштириш услубиётини такомиллаштиришга ёʻналтирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндошувга кўра кластерлашни моделлаштириш механизмининг алгоритмик ва стратегик асосларини ишлаб чиқиш моделлаштириш механизмининг босқичлари ва усулларини мувофиқлаштириш, кластерлаш жараёнининг иқтисодий кўрсаткичларга таъсирини баҳолаш ва оптималлаштиришга хизмат қилувчи янги эконометрик кластерлаш моделини таклиф этиш асосида такомиллаштирилган;
пахта-тўқимачилик кластерларининг маҳсулот ишлаб чиқариш режасини математик программалаштиришнинг оптимал моделлари ҳудудий кластерлаш жараёнлари ва тузилмалар фаолиятини бошқаришда ҳудуддаги қўшимча ички заҳира ва имкониятларини сафарбарлигига асосланган ресурслардан самарали фойдаланиш орқали такомиллаштирилган;
пахта-тўқимачилик кластерларининг иқтисодий самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни баҳоловчи эконометрик моделни такомиллаштириш асосида Қашқадарё вилояти пахта-тўқимачилик кластерларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ЯҲМга нисбатан улушини (0,77% дан 12,4% гача) ошириш таклифи асосланган;
Қашқадарё вилоятидаги пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини стратегик режалаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган тренд моделлар ва кўп омилли эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Агросаноат кластерлари фаолиятини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
услубий ёндошувга кўра кластерлашни моделлаштириш механизмининг алгоритмик ва стратегик асосларини ишлаб чиқиш моделлаштириш механизмининг босқичлари ва усулларини мувофиқлаштириш, кластерлаш жараёнининг иқтисодий кўрсаткичларга таъсирини баҳолаш ва оптималлаштиришга хизмат қилувчи янги эконометрик кластерлаш моделини таклиф этиш асосида такомиллаштирилган модели Қашқадарё вилоят субектлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 28-апрелдаги 11/03-15-4989-сонли маълумотномаси). Такомиллаштирилган кластерлаш модели орқали иқтисодий жараёнларни оптималлаштириш, рақобатбардошликни ошириш ва стратегик ривожланишни таъминлаш мумкин бўлиб, ушбу модел кластерлашнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат қилади ҳамда тадбиркорлик ва инновацион ривожланиш учун янги имкониятлар яратади;
пахта-тўқимачилик кластерларининг маҳсулот ишлаб чиқариш режасини математик программалаштиришнинг оптимал моделлари ҳудудий кластерлаш жараёнлари ва тузилмалар фаолиятини бошқаришда ҳудуддаги қўшимча ички заҳира ва имкониятларини сафарбарлигига асосланган ресурслардан самарали фойдаланиш орқали такомиллаштирилган модели Қашқадарё вилоят субектлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 28-апрелдаги 11/03-15-4989-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф пахта-тўқимачилик кластерларининг маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун математик дастурлашнинг оптимал моделлари асосида ҳудудий кластерлаш жараёнларини бошқариш такомиллаштирилиб, ички ресурс ва имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш таъминланган;
пахта-тўқимачилик кластерларининг иқтисодий самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни баҳоловчи эконометрик моделни такомиллаштириш асосида Қашқадарё вилояти пахта-тўқимачилик кластерларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ЯҲМга нисбатан улушини (0,77% дан 12,4% гача) ошириш таклифи Қашқадарё вилоят субектлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 28-апрелдаги 11/03-15-4989-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф пахта-тўқимачилик кластерларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида эcонометрик модел такомиллаштирилиб, Қашқадарё вилоятида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ЯҲМга нисбатан улушини сезиларли даражада ошириш имкониятини берган;
Қашқадарё вилоятидаги пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини стратегик режалаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган тренд моделлар ва кўп омилли эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Қашқадарё вилоят субектлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 28-апрелдаги 11/03-15-4989-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Қашқадарё вилоятидаги пахта-тўқимачилик кластерининг самарадорлигини ошириш ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун тренд моделлар ҳамда кўп омилли эконометрик таҳлил асосида 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.