Эргашев Муҳиббек Аслам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Газ саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллар”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3796
Илмий раҳбар: Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ренессанс таълим университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Юлдашев Обиддин Тошмурзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, досент; Жаборов Азамат Алижанович, иқтисодиёт бўйича фалсафа фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади газ саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигига таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи омилларни тизимли таҳлил қилиш, уларнинг молиявий ҳолатини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, молиявий оқимларни бошқариш ва мавжуд инфратузилмаларни модернизация қилиш орқали барқарор молиявий ривожланишни таъминловчи самарали бошқарув механизмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газ таъминоти корхоналарининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида, уларнинг молиявий фаолияти давомида шаклланган вақтинча бўш пул маблағларидан самарали фойдаланиш имконини берувчи инновацион молиявий бошқарув механизмини жорий этиш таклифи этилган;
газ таъминоти корхоналарида молиявий бошқарувнинг самарадорлигини ошириш мақсадида смарт ҳисоблагичлар, биллинг тизимлари ва интеграциялашган ҳисоб-китоб дастурлари каби замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида пул оқимларини реал вақт режимида назорат қилиш, тўлов интизомини кучайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш асосланган;
газ таъминоти корхоналарида энергияни тежаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилиш орқали корхонанинг молиявий барқарорлик кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган самарали механизм таклиф этилган;
табиий газ таъминоти тизимида бозор механизмларини жорий этиш билан бир вақтда, эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кафолатлашга қаратилган мувозанатли модели ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши газ саноат корхоналаринг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича олинган илмий изланишлар асосида:
газ таъминоти корхоналарининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида, уларнинг молиявий фаолияти давомида шаклланган вақтинча бўш пул маблағларидан самарали фойдаланиш имконини берувчи инновацион молиявий бошқарув механизмини жорий этишга доир таклифи “Ҳудудгазтаъминот” АЖда амалиётга татбиқ этилди. (“Ҳудугазтаъминот” АЖнинг 15-июл 2024-йилдаги 04-15/98 сонли маълумотномаси) Натижада, 2024 йилда “Ўзсаноатқурилиш” АТБдаги депозит инструментларидан фойдаланилган ҳолда 10,8 млрд сўм миқдорида қўшимча молиявий даромад шакллантирилди ҳамда ушбу маблағ корхона балансидаги вақтинча бўш маблағларнинг депозитда фойдаланилишидан олинган даромад сифатида фойдалилик кўрсаткичини ошириб, мавжуд ресурсларнинг пассив ҳолатдан актив молиявий инструментга айлантирилган;
газ таъминоти корхоналарида молиявий бошқарувнинг самарадорлигини ошириш мақсадида смарт ҳисоблагичлар, биллинг тизимлари ва интеграциялашган ҳисоб-китоб дастурлари каби замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида пул оқимларини реал вақт режимида назорат қилиш, тўлов интизомини кучайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлашга доир таклифи “Ҳудугазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга қабул қилинган (“Ҳудугазтаъминот” АЖнинг 15-июл 2024-йилдаги 04-15/98 сонли маълумотномаси). Натижада, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан барча тоифадаги истеъмолчиларга 3,8 млн.дона ортиқ ҳисоблагичлар ўрнатилиб, 4 285 нафар штат бирлиги оптималлаштирилди ҳамда йиллик иш ҳақи фонди 288,0 миллиард сўмга қисқартирилишига эришилган;
газ таъминоти корхоналарида энергияни тежаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилиш орқали корхонанинг молиявий барқарорлик кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган самарали механизмига доир таклифи “Ҳудугазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга қабул қилинган (“Ҳудугазтаъминот” АЖнинг 15-июл 2024-йилдаги 04-15/98 сонли маълумотномаси). Натижада, қуёш фотоелектр станцияларини марказий бошқарув биноси ва ҳудудий филиаллар даражасида жорий этиш орқали “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан йилига 650 минг кВт/соат электр энергияси тежалишига, бу эса 520 миллион сўмлик эксплуатация харажатларини камайтиришга эришилган;
табиий газ таъминоти тизимида бозор механизмларини жорий этиш билан бирвақтда, эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кафолатлашга қаратилган мувозанатли модели ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 сонли Фармонининг 2-иловаси “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг ИИИ-Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш йўналишининг 22-мақсади 73-банд белгиланган вазифаларни янада такомиллаштиришда фойдаланилган ҳамда “Ҳудугазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга қабул қилинган фойдаланилган (Тараққиёт стратегияси марказининг 20-май 2024-йилдаги 298-сонли, “Ҳудугазтаъминот” АЖнинг 15-июл 2024-йилдаги 04-15/98 сонли маълумотномалари). Натижада, ишлаб чиқилган модел “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фаолиятида аҳолининг тўловга лаёқатига асосланган дифференциал тариф сиёсатини жорий этиш, мақсадли субсидиялар ажратиш, тўловни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва чегирмали механизмларни татбиқ этиш, шунингдек ижтимоий тоифалар учун тарифнинг 25–30 фоизини давлат томонидан компенсация қилиш орқали аҳолига сотилаётган табиий газ бўйича зарарли сегментларни қисқартириш, даромадлар базасини кенгайтириш ва молиявий барқарорликка эришиш имконини яратиш асослантирилган.