Sayt test rejimida ishlamoqda

Насиров Эгамкул Исмаиловичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Барқарор ривожланиш консепсияси доирасида «яшил» лойиҳаларни молиялаштиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Iqt180.
Илмий маслаҳатчи: олинмаган.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Элмирзаев Самариддин Эшкуватович; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Тошпулатов Даврон Акромович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Барқарор ривожланиш консепсияси доирасида «яшил» лойиҳаларни молиялаштиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«яшил» иқтисодиёт таксономиясини қабул қилиш орқали мамлакатда «яшил» турдаги фаолиятни таснифлаш, киритилаётган инвестисияларнинг сувни тежаш, чиқиндилар ва иккиламчи хом-ашёни қайта ишлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини яратиш, энергия самарадорлигини таъминлаш каби «яшил» мезонларга мувофиқлигини аниқлаш юзасидан такомиллаштирилган методологияни жорий қилиш таклиф этилган;
мамлакатда қайта тикланадиган энергия ресурслари ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш, «яшил» технологиялар ва «яшил» инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришга маҳаллий ва хорижий инвестисияларни жалб қилишнинг муқобил манбаси сифатида биржада «яшил сертификатлар» савдо майдонини яратиш асосланган;
мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиши ва «яшил» ўсишни таъминлаш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришга хусусий сектор маблағларини фаол жалб қилиш учун углерод бирликлари билан республика ва халқаро даражада савдо-сотиқ қилинадиган иссиқхона газлари савдо (ЭЦ - Эмиссион Траде Сйстем) бозорини яратиш таклиф этилган;
миллий иқтисодиётда барқарор молиялаштириш бозорини шакллантириш, институсионал инвесторларни мазкур бозорга жалб қилиш, иқтисодиёт субъектларининг энергия ва ресурсларни тежовчи «яшил» технологиялардан фойдаланиши асосида экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш, «яшил» лойиҳаларни молиялаштиришга инвестисиялар киритилишини рағбатлантиришни кўзда тутувчи экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ЭСГ) тамойилларига оид стандартларни устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари фаолиятида қўллашнинг мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган;
иқтисодий фаолият турларидан келиб чиқиб, инвестисия лойиҳаларини амалга оширишда ресурсларни тежаш ҳамда лойиҳаларнинг атроф-муҳитга таъсирини аниқ сифат мезонларига боғлаган ҳолда баҳолаш ҳамда унинг натижалари асосида қарорлар қабул қилиш имконини берувчи усулни қўллаш орқали инвестисия лойиҳаларининг иқтисодий ва экологик талабларга жавоб беришига қараб, шартли равишда уч («қизил», «сариқ» ва «яшил») тоифага ажратиш, шунингдек, «яшил» тоифага кирган лойиҳаларни амалга ошириш, «сариқ» тоифага тааллуқли лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш ҳамда «қизил» тоифага кирган лойиҳаларга мораторий жорий қилиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Барқарор ривожланиш консепсияси доирасида «яшил» лойиҳаларни молиялаштиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
«яшил» иқтисодиёт таксономиясини қабул қилиш орқали мамлакатда «яшил» турдаги фаолиятни таснифлаш, киритилаётган инвестисияларнинг сувни тежаш, чиқиндилар ва иккиламчи хом-ашёни қайта ишлаш, ресурсларни тежаш ва тиклаш, ҳаво сифатини яхшилаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини яратиш, энергия самарадорлигини таъминлаш каби «яшил» мезонларга мувофиқлигини аниқлаш имконини берувчи методологияни жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 25-октябрдаги 561-сон «Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил  20-ноябрдаги 08/28-1-24136-сон ва «Ипотекабанк» АТИБнинг 2025-йил 3-мартдаги 2-3.2/7156-сон маълумотномалари). Натижада, таксономия йўналишларига киритилган «яшил» лойиҳалар амалга оширилиши асносида ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ошиб, сув истеъмолини саноат ва техник эҳтиёжлар учун 40 фоизга камайтиришга, маҳсулотлар таркибидаги иккиламчи хом-ашёнинг улуши камида 30 фоиз бўлишига, мавжуд ва қурилаётган саноат объектларида энергия сарфини 20 фоизга камайтиришга эришилган;
қайта тикланадиган энергия ресурслари ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш, «яшил» технологиялар ва «яшил» инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришга маҳаллий ва хорижий инвестисияларни жалб қилишнинг муқобил манбаси сифатида «яшил сертификатлар» савдо тизимини яратиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-сентябрдаги 515-сон ««Яшил энергия» сертификатлари тизими жорий этилишини кенгайтириш ва «яшил» молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 20-ноябрдаги 08/28-1-24136-сон ва «Ипотекабанк» АТИБнинг 2025-йил 3-мартдаги 2-3.2/7156-сон маълумотномалари). Натижада, республика товар-хом ашё биржасида 2023-йилнинг 1-октябридан - қуёш, шамол ва гидроэлектростанцияларида ҳамда қайта тикланувчи бошқа энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергияси учун халқаро даражада тан олинадиган «яшил сертификатлар» билан савдо тизимининг ишга туширилишига имконият яратилган;
мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиши ва «яшил» ўсишни таъминлаш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришга хусусий сектор маблағларини фаол жалб қилиш учун углерод бирликлари билан республика ва халқаро даражада савдо-сотиқ қилинадиган иссиқхона газлари савдоси (ЭЦ - Эмиссион Траде Сйстем) бозорини яратишга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-октябрдаги ПФ-169-сон «Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 20-ноябрдаги  08/28-1-24136-сон ва «Ипотекабанк» АТИБнинг 2025-йил 3-мартдаги 2-3.2/7156-сон маълумотномалари). Натижада, «иссиқхона газлари савдоси» миллий бозори 2024-йил 1-июндан тажриба-синов тариқасида ишга туширилган ҳамда 2025-йил 1-январдан энергетика ва саноат тармоқларида тўлиқ жорий қилиниши кўзда тутилган;
миллий иқтисодиётда барқарор молиялаштириш бозорини шакллантириш, институсионал инвесторларни мазкур бозорга жалб қилиш, иқтисодиёт субъектларининг энергия ва ресурсларни тежовчи «яшил» технологиялардан фойдаланиши асосида экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитга иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш, «яшил» лойиҳаларни молиялаштиришга инвестисиялар киритилишини рағбатлантиришни кўзда тутувчи экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ЭСГ) тамойилларига оид стандартларни устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари фаолиятида қўллашга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 1-мартдаги ПҚ-83-сон «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 20-ноябрдаги 08/28-1-24136-сон ва «Ипотекабанк» АТИБнинг 2025-йил 3-мартдаги 2-3.2/7156-сон маълумотномалари). Натижада, устав капиталида давлат иштироки бўлган 31 та акциядорлик жамияти ва давлат унитар корхоналари ЭСГ тамойилларини ўз бизнес жараёнларида қўллашга муваффақ бўлган. Ўз навбатида, «Ипотекабанк» АТИБ бизнес жараёнларига ЭСГ стандартларини жорий қилиши банк фаолиятини глобал иқлим ўзгаришларига қарши курашиш талабларига мувофиқлаштириш имконини берган ҳамда банкнинг инвестисиявий жозибадорлиги ошишига хизмат қилган;
иқтисодий фаолият турларидан келиб чиқиб, инвестисия лойиҳаларини амалга оширишда ресурсларни тежаш ҳамда лойиҳаларнинг атроф-муҳитга таъсирини аниқ сифат мезонларига боғлаган ҳолда баҳолаш ҳамда унинг натижалари асосида қарорлар қабул қилиш имконини берувчи моделни қўллаш орқали инвестисия лойиҳаларининг иқтисодий ва экологик талабларга жавоб беришига қараб, шартли равишда уч («қизил», «сариқ» ва «яшил») тоифага ажратиш, шунингдек, «яшил» тоифага кирган лойиҳаларни амалга ошириш, «сариқ» тоифага тааллуқли лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш ҳамда «қизил» тоифага кирган лойиҳаларга мораторий жорий қилиш тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-декабрдаги ПҚ-436-сон «2030-йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил  20-ноябрдаги  08/28-1-24136-сон ва «Ипотекабанк» АТИБнинг 2025-йил 3-мартдаги 2-3.2/7156-сон маълумотномалари). Натижада, мамлакатда «яшил» иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга ошириладиган инвестисия лойиҳаларига «яшил» мезонларни жорий қилиш ҳамда «қизил» тоифага кирган лойиҳаларга мораторий қўллаш орқали мамлакатнинг 2030-йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги еттинчи, ўн биринчи, ўн учинчи ва ўн бешинчи миллий мақсад ва вазифаларда кўзда тутилган натижаларга эришишга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish