Таниев Аҳмаджон Баҳромовичгнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий туризм хизматлари бозорини ривожлантиришда иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/Iqt813
Илмий раҳбар: Сафаров Баҳодирҳон Шаҳриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: и.ф.д., профессор Насимов Дилмурод Абдуллоевич; и.ф.д., доцент Очилова Ҳилола Фармоновна; и.ф.д., доцент Халилов Сирожиддин Шерали ўғли.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий туризм хизматлари бозорини ривожлантиришда иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларга туристлар оқимини ошириш ва корхоналарга давлат томонидан қўшимча кўмаклар кўрсатиш мақсадида иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш асосида туроператорлар томонидан туристик оқим паст бўлган хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир турист учун 20 дан 100 АҚШ долларигача бўлган эквивалентда рағбатлантирувчи субсидиялар бериш тартибининг такомиллаштирилган модели бўйича таклифлар асосланган;
туризм соҳасида хўжалик юрутувчи корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида мултипликатор қиймати баҳолаш усули ёндашуви асосида туризмнинг ҳар бир тури (ТТ, 1 дан Н гача), бизнеснинг ҳар бир тури (БТ, 1 дан н гача), турист томонидан амалга оширилган умумий туристик харажатларнинг улуши (ТУТХУ), туристик бизнесга сарфланган харажатлар улуши (ТБСХ); бизнеснинг сарф қилинган харажатлардан келган даромад (БСХД), истеъмол қилишга бўлган маржинал мойиллик (ИҚММ), бизнесга сарф қилган умумий истеъмол харажатлар улуши (БХУ), минтақада бизнеснинг улуши (МБУ) кўрсаткичлар аҳамиятлилиги даражасига кўра такомиллаштирилган “Ад Ҳоc” моделини тизимлаштириш бўйича таклифлар асосланган;
ҳарбий тарих ва фаолият билан боғлиқ жойларга ташриф буюриш, ёдгорликлар ва тадбирларда қатнашиш, ҳарбий хизматчилар ҳаёти ва шароитлари билан яқиндан танишишни назарда тутувчи ҳарбий туризм янги турини жорий қилиш орқали инновацион туризм хизматлари бўйича жамоатчиликни мунтазам равишда хабардор қилиб бориш асосида Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси, Шон-шараф, Қуролли Кучлар давлат музейлари ва ҳудудлардаги Ватанпарварлар боғларида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан бевосита таништириш ҳамда тегишли обектларга туристик маршрутларни йўлга қўйиш, уларга маҳаллий ва хорижий туристларни жалб қилиш бўйича таклифлар асосланган;
миллий туризм хизматлари бозорида туристик корхоналари тадбиркорлик фаолиятини интеграл баҳолашга иқтисодий ресурслардан фойдаланишнинг хусусиятларини паст (0≤ Ик <0,33), ўрта (0,34≤ Ик <0,80) ва юқори (0,81≤ Ик <1,00) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда туристик корхона самарали ривожланишининг реал динамикасини аниқлаш “Эcономиc ресоурcес оф тоурисм” модели бўйича таклифи асосланган;
мамлакатимиз туризм соҳаси салоҳиятидан келиб чиқиб ва ҳудудларнинг иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш асосида миллий туризм хизматлар бозорини ривожлантириш ҳисоб-китоблари бўйича 2028 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий туризм хизматлари бозорини ривожлантиришда иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудларга туристлар оқимини ошириш ва корхоналарга давлат томонидан қўшимча кўмаклар кўрсатиш мақсадида иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш асосида туроператорлар томонидан туристик оқим паст бўлган хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир турист учун 20 дан 100 АҚШ долларигача бўлган эквивалентда рағбатлантирувчи субсидиялар бериш тартибининг такомиллаштирилган модели бўйича асосланган таклифлар 2023-йил 27-июлдаги ПҚ-238-сон “Туризм соҳасини янада ривожлантириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш” бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 3-январдаги 03-10-17-20-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизга туристик оқим паст бўлган хорижий мамлакатлардан келадиган хорижий туристлар сонини 30 % ошишига эришилган;
туризм соҳасида хўжалик юрутувчи корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида мултипликатор қиймати баҳолаш усули ёндашуви асосида туризмнинг ҳар бир тури (ТТ, 1 дан Н гача), бизнеснинг ҳар бир тури (БТ, 1 дан н гача), турист томонидан амалга оширилган умумий туристик харажатларнинг улуши (ТУТХУ), туристик бизнесга сарфланган харажатлар улуши (ТБСХ); бизнеснинг сарф қилинган харажатлардан келган даромад (БСХД), истеъмол қилишга бўлган маржинал мойиллик (ИҚММ), бизнесга сарф қилган умумий истеъмол харажатлар улуши (БХУ), минтақада бизнеснинг улуши (МБУ) кўрсаткичлар аҳамиятлилиги даражасига кўра такомиллаштирилган “Ад Ҳоc” моделини тизимлаштириш бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 7-декабрдаги ПҚ-820-сон “Туризм соҳасини рақамлаштириш ва туристик хизматларни ягона платформага бирлаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 3-январдаги 03-10-17-20-сонли далолатномаси). Натижада, хар бир иқтисодий ресурсдан фойдаланиш таъсирига туризм соҳасига сарфланган хар бир сўм, мамлакат иқтисодиётига 0,99 сўм мултипликатив самара ошишга имкон яратилган;
ҳарбий тарих ва фаолият билан боғлиқ жойларга ташриф буюриш, ёдгорликлар ва тадбирларда қатнашиш, ҳарбий хизматчилар ҳаёти ва шароитлари билан яқиндан танишишни назарда тутувчи ҳарбий туризм янги турини жорий қилиш орқали инновацион туризм хизматлари бўйича жамоатчиликни мунтазам равишда хабардор қилиб бориш асосида Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси, Шон-шараф, Қуролли Кучлар давлат музейлари ва ҳудудлардаги Ватанпарварлар боғларида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан бевосита таништириш ҳамда тегишли обектларга туристик маршрутларни йўлга қўйиш, уларга маҳаллий ва хорижий туристларни жалб қилиш бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 18-сентябрдаги 582-сон “Туризмнинг янги турларини жорий қилиш ҳамда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланишга оид қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги дастурига киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 3-январдаги 03-10-17-20-сонли далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш асосида ҳудудларнинг янги туристик маршурутларнинг очилиши орқали қушимча ресурслар салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлиги 1,2 бараварга ошган;
миллий туризм хизматлар бозорида туристик корхоналари тадбиркорлик фаолиятини интеграл баҳолашга иқтисодий ресурслардан фойдаланишнинг хусусиятларини паст (0≤ Ик <0,33), ўрта (0,34≤ Ик <0,80) ва юқори (0,81≤ Ик <1,00) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда туристик корхона самарали ривожланишининг реал динамикасини аниқлаш “Эcономиc ресоурcес оф тоурисм” модели бўйича асосланган таклифи Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2025-2027-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 3-январдаги 03-10-17-20-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туристик корхоналари тадбиркорлик фаолиятини самарали ривожлантиришида иқтисодий ресурслардан фойдаланишнинг интеграл баҳолаш кўрсаткичлари 2 мартаба оширилган;
мамлакатимиз туризм соҳаси салоҳиятидан келиб чиқиб ва ҳудудларнинг иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш асосида миллий туризм хизматлар бозорини ривожлантириш ҳисоб-китоблари бўйича 2028-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари кўрсаткичлари Туризм қўмитасининг “2025-2027-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025-йил 3-январдаги 03-10-17-20-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризмга бўлган иқтисодий ресурсларга талабини аниқлаш орқали мамлакатимизга туристик мақсадларда келган хорижлик фуқаролар сони 2 бараварга ошиши далилланган.