Рахматов Азизжон Жалолиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари капиталлашувини бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1907.
Илмий раҳбар: Жўраев Исроил Иброҳимович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: молия-кредит тизимини рақамлаштириш шароитида давлат тижорат банклари капиталашувини бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларининг капиталини хусусийлаштириш орқали бозор тамойилларини жорий қилиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида оддий акцияларининг камида 5 фоизини хорижий инвесторларга сотиш таклиф этилган;
тижорат банклари кредит таъминотида давлат қимматли қоғозларини улушини 20 фоизгача ошириш орқали муаммоли кредитлар улушини 15 фоизга пасайтириш ва соф фойдадан ҳар йили камида 25 фоизини банк капиталига йўналтириш таклиф этилган;
тижорат банклари иккинчи даражали капиталини оширишда имтиёзли акцияларининг қўшилган капиталининг ҳажмини ҳар йили 15 фоиздан ошириб бориш орқали уларнинг бозор баҳосини 20 фоизга ошириш таклиф этилган;
банкларда консолидация қилинмаган хўжалик юритувчи субъектлар капиталига қилинган барча инвестициялар суммаси биринчи даражали асосий капиталидан чегирмаларнинг 30 фоизидан ошиб кетмаслиги орқали биринчи даражали капиталнинг етарлилик кўрсаткичини 10 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг капиталини хусусийлаштириш орқали бозор тамойилларини жорий қилиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида оддий акцияларининг камида 5 фоизини хорижий инвесторларга сотиш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ амалиётига жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ нинг 2023 йил 20 ноябрдаги №08-04/1998-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда банк регулятив капитали 2023 йил 1 ноябр ҳолатига ўтган ҳисобот даврига нисбатан 22 фоизга оширишга эришилган;
тижорат банклари кредит таъминотида давлат қимматли қоғозларини улушини 20 фоизгача ошириш орқали муаммоли кредитлар улушини 15 фоизга пасайтириш ва соф фойдадан ҳар йили камида 25 фоизини банк капиталига йўналтириш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ амалиётига жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ нинг 2023 йил 20 ноябрдаги №08-04/1998-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда банкнинг регулятив капитали монандлик коеффициенти 2023 йил 1 ноябр ҳолатига ўтган ҳисобот даврига нисбатан 2 пунктга юқорилиги таъминлашга эришилган;
тижорат банклари иккинчи даражали капиталини оширишда имтиёзли акцияларининг қўшилган капиталининг ҳажмини ҳар йили 15 фоиздан ошириб бориш орқали уларнинг бозор баҳосини 20 фоизга ошириш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ амалиётига жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ нинг 2023 йил 20 ноябрдаги №08-04/1998-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда жорий этилиши натижасида банкнинг акцияларининг бозор баҳоси 2023 йил 1 ноябр ҳолатига ўтган ҳисобот даврига нисбатан 30 фоизга ортди;
банкларда консолидация қилинмаган хўжалик юритувчи субектлар капиталига қилинган барча инвестициялар суммаси биринчи даражали асосий капиталидан чегирмаларнинг 30 фоизидан ошиб кетмаслиги орқали биринчи даражали капиталнинг етарлилик кўрсаткичини 10 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ амалиётига жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ нинг 2023 йил 20 ноябрдаги 08-04/1998-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда банкнинг И даражали капиталнинг монандлик коеффициенти 2023 йил 1 ноябр ҳолатига ўтган ҳисобот даврига нисбатан 3 пунктга ортишига эришилган.