Кўчқаров Файзулло Абдужабборовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аграр соҳага хорижий инвестисияларни жалб қилиш механизмини такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3493.
Илмий раҳбар: Маматов Бахадир Сафаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Хамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Режапов Хайрилло Хикматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аграр соҳага хорижий инвестисияларни жалб қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан хориждан олиб келинадиган ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмларини божхона тўловларидан озод қилишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган;
халқаро молия институтлари томонидан лизинг компанияларига ажратилган инвестисиялар доирасида ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларини лизингга беришга рухсат этиш таклиф этилган;
халқаро молия институтларидан жалб қилинган инвестисиялар ҳисобидан фермер ва деҳқон хўжаликларига қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг маржаси йиллик 3 фоиздан ошмаган ставкада 10 йилгача бўлган муддатга лизингга беришнинг мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган;
аграр соҳада тўғридан-тўғри чет эл инвестисиялари эвазига ташкил этиладиган корхоналар устав фондидаги чет эл инвестисиялари улушининг энг кам миқдорини 15 фоиздан 12 фоизгача камайтириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аграр соҳага хорижий инвестисияларни жалб қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан хориждан олиб келинадиган ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмларини божхона тўловларидан озод қилишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 29-мартдаги ПҚ-103-сон «Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан та'минлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 18-октябрдаги 10-Т-11-1173-сон ма'лумотномаси). Натижада, аграр соҳада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун зарур агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, ушбу соҳада қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган талабнинг қондирилиши, қишлоқ хўжалиги корхоналарини замонавий ва интенсив техникалар билан та'минлашни рағбатлантириш тизими такомиллаштирилган;
халқаро молия институтлари томонидан лизинг компанияларига ажратилган инвестисиялар доирасида ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларини лизингга беришга рухсат этиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 29-мартдаги ПҚ-103-сон «Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан та'минлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 18-октябрдаги 10-Т-11-1173-сон ма'лумотномаси). Натижада, халқаро молия институтларининг 70 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестисиялари қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун лизинг ташкилотларига жойлаштирилган ва аграр соҳани замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан та'минлаш ишлари рағбатлантирилган. Хусусан, ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс томонидан исталган хўжалик субектларидан ҳеч қандай чекловларсиз, рақобат асосида қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш имконияти яратилган;
халқаро молия институтларидан жалб қилинган инвестисиялар ҳисобидан фермер ва деҳқон хўжаликларига қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг маржаси йиллик 3 фоиздан ошмаган ставкада 10 йилгача бўлган муддатга лизингга беришнинг мақсадга мувофиқ эканлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 29-мартдаги ПҚ-103-сон «Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан та'минлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 18-октябрдаги 10-Т-11-1173-сон ма'лумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги техникаси харидини молиялаштириш тизими такомиллаштирилган, деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан хорижий инвестисиялар ҳисобидан имтиёзли шартларда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган. Пировардида, 2023-йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича жами лизинг битимлари таркибида қишлоқ хўжалиги техникалари улуши 36 фоизни ташкил этилишига эришилган;
аграр соҳада тўғридан-тўғри чет эл инвестисиялари эвазига ташкил этиладиган корхоналар устав фондидаги чет эл инвестисиялари улушининг энг кам миқдорини 15 фоиздан 12 фоизгача камайтириш ҳақидаги таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросанотни ривожлантириш агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 18-октябрдаги 10-Т-11-1173-сон ма'лумотномаси). Натижада, 2022-йил ва 2023-йилнинг биринчи чорагида аграр соҳада ташкил этилаётган чет эл инвестисиялари иштирокидаги корхоналарнинг сони ўсиш сур'атларига эга бўлган ҳамда 2023-йил бошига Ўзбекистондаги мавжуд 15801 та чет эл инвестисиялари иштирокидаги корхоналарнинг 4,8 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келган. Шунингдек, 2023-йилда асосий капиталга йўналтирилган хорижий инвестисиялар ҳажми 94,5 трлн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 2,1 баробар ўсишига эришилган.