Джаббаров Рахимжон Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистон Республикаси макроиқтисодий кўрсаткичларини эконометрик моделлаштириш ва прогнозлашнинг услубий жиҳатлари. 08.00.06 – Эконометрика ва статистика
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt2160
Илмий раҳбар: Насретдинова Шахноза Саидакмаловна, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Ғайибназаров Баходир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Утанов Бунёд Қувондикович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси макроиқтисодий кўрсаткичларини эконометрик моделлаштириш ва прогнозлашнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва хулосалар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Халқаро услубиётга асосланган ҳолда даврий тебранишлар қонуниятлари макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро алоқадорлигини ҳисобга олиб, миллий иқтисодиёт хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда макроиқтисодий кўрсаткичларни услубий жиҳатдан ҳисоблашнинг кўрсаткичлар тизими, усуллари, тамойиллари, мезонлари ва босқичлари мажмуавий баҳоланган;
миллий иқтисодиёт барқарорлик даражасини кўрсатувчи ялпи ички маҳсулот ва бошқа макроиқтисодий омилларни таҳлил қилиш услубий жиҳатдан такомиллаштирилиб, омилларнинг ўзаро боғлиқлигини баҳолаш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
ялпи омиллар самарадорлиги (илмий-тадқиқот ишларида банд бўлганлар сони, чет эл инвестициялари ва кредитлари ҳажми, ахборот ва алоқага киритилган инвестициялар, иқтисодий эркинлик индекси)ни комплекс қўллаш ҳисобига миллий иқтисодиётда ЯИМнинг барқарор ўсишини таъминлаш ҳамда кўп омилли эконометрик моделларини тузиш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
инерсион, базавий ва мобилизацион ссенарий усулларини комплекс қўллаш ҳисобига истиқболда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариш тенденсияларини эконометрик баҳолаш мақсадида ўрта муддатли (2025-2027 йй.) кўп вариантли прогнозлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон макроиқтисодий кўрсаткичларини эконометрик усуллар билан баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқаро услубиётга асосланган ҳолда даврий тебранишлар қонуниятлари макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро алоқадорлигини ҳисобга олиб, миллий иқтисодиёт хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда макроиқтисодий кўрсаткичларни услубий жиҳатдан ҳисоблашнинг кўрсаткичлар тизими, усуллари, тамойиллари, мезонлари ва босқичлари мажмуавий баҳоланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги томонидан амалиётда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 18 февралдаги 04/26-1-2-3575-сонли маълумотномаси). Уни жорий этиш натижасида макроиқтисодий кўрсаткичларни услубий жиҳатдан ҳисоблашнинг кўрсаткичлар тизими, усуллари, тамойиллари, мезонлари ва босқичларини мажмуавий баҳолашда кенг имкониятлар яратиб беришга хизмат қилган;
миллий иқтисодиёт барқарорлик даражасини кўрсатувчи ялпи ички маҳсулот ва бошқа макроиқтисодий омилларни таҳлил қилиш услубий жиҳатдан такомиллаштирилиб, омилларнинг ўзаро боғлиқлигини баҳолаш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан амалиётда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг 2025 йил 30 январдаги 01/1-05-12-28 сонли маълумотномаси);
ялпи омиллар самарадорлиги (илмий-тадқиқот ишларида банд бўлганлар сони, чет эл инвестициялари ва кредитлари ҳажми, ахборот ва алоқага киритилган инвестициялар, иқтисодий эркинлик индекси)ни комплекс қўллаш ҳисобига миллий иқтисодиётда ЯИМнинг барқарор ўсишини таъминлаш ҳамда кўп омилли эконометрик моделларини тузиш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган. Бу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги томонидан амалиётда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 18 февралдаги 04/26-1-2-3575-сонли маълумотномаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг 2025 йил 30 январдаги 01/1-05-12-28 сонли маълумотномаси) томонидан амалиётда жорий қилинган. Натижада соҳада фаолият самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
инерсион, базавий ва мобилизасион ссенарий усулларини комплекс қўллаш ҳисобига истиқболда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариш тенденсияларини эконометрик баҳолаш мақсадида ўрта муддатли (2024-2027 йй.) кўп вариантли прогнозлари ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги томонидан амалиётда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 18 февралдаги 04/26-1-2-3575-сонли маълумотномаси). Натижада соҳада ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш имконини берган.