Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарметова Юлдузхан Каримовна 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Психосоматик касалликларда невротик бузилишлар диагностикаси ва психокоррекцияси» 19.00.04 – «Тиббий психология» (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/P119.
Илмий маслаҳатчи: Шоумаров  Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, академик. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Тib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Илхамова Дилфуза Илясовна, психология фанлари доктори, профессор, Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори, профессор, Юлдашева Гулчехра Рустамовна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: психосоматик касалликларда невротик бузилишларнинг психодиагностикаси ва психокоррекцияси дастурини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    психосоматик беморларнинг руҳий ҳолати беморларнинг касалликка бўлган муносабатининг “мелонхолик”, “апатик”, “пароноял”, “дисфорик” турига, алекситимия намоён бўлиши ва оғриқни фожиага айлантириш даражасига боғлиқлиги аниқланган;
    психосоматик беморларда ҳаёт сифатининг (роллик фаоллик, оғриқнинг кучлилиги, ҳаётий фаоллик, эмоционал фаоллик) пасайиши хамда бемор ҳаёт тарзига соматик касалликнинг “чекланган куч ва энергия ҳисси”, “оилада беморга муносабатнинг ёмонлашиши”, “хурсандчиликни чеклаш”, “ишда беморга муносабатнинг ёмонлашиши”, “бўш вақтни чеклаш”, “карьера чекланиши”, “камчилик туйғусининг шаклланиши”, “алоқанинг чекланиши” ва “моддий зарар” каби вазиятли хавотирланиш даражасининг ошиши аниқланган;
    психосоматик касалликларга чалинган беморларнинг ўз касаллигига “эргопатик” муносабати, “депрессия ва неврозга мойиллик”, “интеграллик”, “ҳаёт сифати”, “даволанишга содиқлик”, “чекланган куч ва энергия ҳисси”, “хурсандчиликни чеклаш”,     “жисмоний жозибадорликнинг пасайиши” “камчилик туйғусини шакллантириш”, “моддий зарар” каби кўрсатгичларнинг ёш хусусиятларига боғлиқлиги асосланган; 
    бемор ҳаёт тарзига психосоматик касалликлар “карьера чекланиши”, “жисмоний жозибадорликнинг пасайиши” каби таъсир, ҳаёт сифатининг “жисмоний фаоллик”, “умумий саломатлик” ҳамда “психик саломатлик” кўрсатгичлари, “ҳиссиётларни тавсифлашдаги қийинчиликлар” каби ҳиссий хусусиятларининг жинс тафовутларга боғлиқлиги асосланган;
    психосоматик касалликларнинг хар бир нозологияси бўйича тиббий-психологик-ижтимоий реабилитациянинг ташкилий ҳамда психологик ёндашувга йўналтирилган тузилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
    Психосоматик касалликларда невротик бузилишлар диагностикаси ва психокоррекцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
    психосоматик беморларнинг руҳий ҳолати беморларнинг касалликка бўлган муносабатининг “мелонхолик”, “апатик”, “пароноял”, “дисфорик” турига, алекситимия намоён бўлиши ва оғриқни фожиага айлантириш даражасига боғлиқлигини аниқлашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 03 майдаги PM-125-сонли буйруғи билан “Тиббий психология” ва “Психогигиена” модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 03 майдаги PM-125-А-сонли маълумотномаси). Натижада психосоматик касалликларда хавотирланиш, депрессия ва невроз ҳолатини аниқлаш имкони яратилди;
    психосоматик беморларда ҳаёт сифатининг (роллик фаоллик, оғриқнинг кучлилиги, ҳаётий фаоллик, эмоционал фаоллик) пасайиши хамда бемор ҳаёт тарзига соматик касалликнинг “чекланган куч ва энергия ҳисси”, “оилада беморга нисбатан муносабатнинг ёмонлашиши”, “хурсандчиликни чеклаш”, “ишда беморга нисбатан муносабатнинг ёмонлашиши”, “бўш вақтни чеклаш”, “карьера чекланиши”, “камчилик туйғусининг шаклланиши”, “алоқанинг чекланиши” ва “моддий зарар” каби таъсирлар натижасида вазиятли хавотирланиш даражасининг ошиши аниқлашга оид янгиликлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 03 майдаги PM-125-сонли буйруғи билан “Тиббий психология” ва “Психогигиена” модулига киритилган. Марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Тиббий психология” ва “Психогигиена” модулига киритилган. Натижада психосоматик беморларда ҳаёт сифатининг ҳамда бемор ҳаёт тарзига соматик касалликнинг таъсири яхшиланди;
    психосоматик касалликларга чалинган беморларнинг ўз касаллигига “эргопатик” муносабати, “депрессия ва неврозга мойиллик”, “интеграллик”, “ҳаёт сифати”, “даволанишга содиқлик”, “чекланган куч ва энергия ҳисси”, “хурсандчиликни чеклаш”, “жисмоний жозибадорликнинг пасайиши” “камчилик туйғусини шакллантириш”, “моддий зарар” каби кўрсатгичларнинг ёш хусусиятларига боғлиқлиги асосланган. Янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 03 майдаги PM-125-сонли буйруғи билан “Тиббий психология” ва “Психогигиена” модулига киритилган. Марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Тиббий психология” ва “Психогигиена” модулига киритилган. Натижада психосоматик касалликларда хавотирланиш, депрессия ва невроз ҳолатини аниқлаш имкони яратилди;
    бемор ҳаёт тарзига психосоматик касаллик “карьера чекланиши”, “жисмоний жозибадорликнинг пасайиши” каби таъсир, ҳаёт сифатининг “жисмоний фаоллик”, “умумий саломатлик”, “психик саломатлик” кўрсатгичлари хамда “ҳиссиётларни тавсифлашдаги қийинчиликлар”  каби ҳиссий хусусиятларнинг жинс тафовутларига боғлиқлигини асослашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 03 майдаги PM-125-сонли буйруғи билан “Тиббий психология” ва “Психогигиена” модулига киритилган. Марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Тиббий психология” ва “Психогигиена” модулига киритилган. Натижада психосоматик касалликларда хавотирланиш, депрессия ва невроз ҳолатини аниқлаш имкони яратилди;
    психосоматик касалликларнинг ҳар бир нозологияси бўйича  тиббий-психологик-ижтимоий реабилитациянинг ташкилий ҳамда психологик ёндашувга йўналтирилган тузилмаси ишлаб чиқилганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 03 майдаги PM-125-сонли буйруғи билан “Тиббий психология” ва “Психогигиена” модулига киритилган. Марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Тиббий психология” ва “Психогигиена” модулига киритилган. Натижада психосоматик касалликлар нозологиясига мос психодиагностика ва психокоррекциясининг ўзига хослигини аниқлаш самарадорлиги ошган ҳамда тиббий психолог, амалиётчи психологлар фаолиятининг илмий, ўқув-методик таъминотини кучайтирди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish