Маҳмараимов Шавкат Тўхташовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aesculus hippocastanum L. асосида олинган янги препаратнинг экспериментал Краш синдромида яллиғланишга қарши хусусиятлари” 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3367.
Илмий раҳбар: Аллаева Мунира Журакуловна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Турғунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аминов Салохиддин Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Фармацевтика институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Экспериментал узоқ муддатли сиқилиш (Краш) синдроми моделида Aesculus hippocastanum L. асосида олинган дори воситасининг яллиғланишга қарши хусусиятларини ўрганиб, тиббиёт амалиётида қўллашга тавсия этишни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Краш синдроми моделида эсциннинг гидроксипропил бетта-циклодекстрин билан ҳосил қилган комплекс дори воситасининг антиэкссудатив хусусияти ва яллиғланишга қарши самарадорлиги қон зардобидаги интерлейкин-1β, интерлейкин–6, α-ўсма некрози омили, C-реактив оқсил миқдорларини ҳамда фибриноген даражасини камайтириши асосида аниқланган;
эсциннинг гидроксипропил бетта-циклодекстрин билан ҳосил қилган комплекс дори воситасининг Краш синдромида қон томирларни мустаҳкамловчи таъсири бўялиш вақтининг бошланиши ва тугашини (назорат гуруҳига нисбатан) мос равишда 53,8% ва 48,5% га узайтирганлиги асосида аниқланган;
тажрибада илк бор эсциннинг гидроксипропил бетта-циклодекстрин билан ҳосил қилган комплекс дори воситасининг нефропротекторлик хусусияти ўткир буйрак шикастланиши моделида қон зардобидаги ошган креатинин ва карбамид миқдорларини (назорат гуруҳига кўра) мос равишда 52% ва 34% га камайтириши асосида аниқланган;
эсциннинг гидроксипропил бетта-циклодекстрин билан ҳосил қилган комплекс дори воситасининг Краш синдромида тажрибавий бош мия ўткир шикастланишини камайтириши тажриба каламушларининг умр кўриш давомийлигини 63,3% га узайтиртирганлиги билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эсциннинг гидроксипропил бетта-циклодекстрин билан ҳосил қилган комплекс дори воситасининг фармакологик самарадорлигини баҳолаш буйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: эсциннинг гидроксипропил бетта-циклодекстрин билан ҳосил қилган комплекс дори воситасининг антиэкссудатив хусусияти ва яллиғланишга қарши самарадорлиги Тошкент Фармацевтика институти “Инновацион фармацевтик бирикмалар” илмий лабораториясига 2024 йил 25 ноябрдаги 670-сонли буйруғи ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти биокимё илмий лабораториясида 29.11.2024 йилдаги 631-сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/61-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Essin/HP-betta-CD дори воситасини узоқ муддатли сиқилиш синдромида яллиғланишни даволашда, касаллик асоратларини ривожланиш хавфини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: Ўзбекистон олимлари томонидан яратилган маҳаллий эсциннинг гидроксипропил бетта-циклодекстрин билан ҳосил қилган комплекс дори воситасининг 50 мг/кг дозада солиштирма хорижий оригинал препарат «Эскузан»дан самаралироқ таъсир этиши фармакотерапия таннархини деярли 3 баробар пасайтиради ҳамда импорт дори воситалари ўрнини босувчи ҳисобланади. Хулоса: дори воситасининг яллиғланишга қарши антиэкссудатив, қон томирларни мустаҳкамловчи хусусиятлари беморлар орасида касалликни эрта ташҳислаш ва даволаш, ўлим даражасини камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: эсциннинг гидроксипропил бетта-циклодекстрин билан ҳосил қилган комплекс дори воситасининг Краш синдромида қон томирларни мустаҳкамловчи, яъни шишларга қарши самарадорлиги Тошкент Фармацевтика институти “Инновацион фармацевтик бирикмалар” илмий лабораториясига 2024 йил 25 ноябрдаги 670-сонли буйруғи ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти биокимё илмий лабораториясида 29.11.2024 йилдаги 631-сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/61-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Essin/HP-betta-CD дори воситасини узоқ муддатли сиқилиш синдромида шишларни даволашга қаратилган терапия йўналишларида муҳим амалий аҳамиятга эга. Хулоса: дори воситасининг қон томирларни мустаҳкамловчи хусусиятлари ўткир буйрак реперфузион шикастланиши ва мия глобал ишемиясида самарадорлиги беморлар орасида касалликни эрта ташҳислаш ва даволаш, асоратларни олдини олиш, ногиронлар сонини ва ўлим даражасини камайтириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: тажрибада илк бор эсциннинг гидроксипропил бетта-циклодекстрин билан ҳосил қилган комплекс дори воситасининг нефропротекторлик хусусияти ўткир буйрак шикастланиши моделида қон зардобидаги ошган креатинин ва карбамид миқдорларини (назорат гуруҳига кўра) мос равишда 52% ва 34% га камайтириши асосида аниқланганлиги Тошкент Фармацевтика институти “Инновацион фармацевтик бирикмалар” илмий лабораториясига 2024 йил 25 ноябрдаги 670-сонли буйруғи ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти биокимё илмий лабораториясида 29.11.2024 йилдаги 631-сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/61-сонли хулосаси). Essin/HP-betta-CD дори воситаси фармакотерапияси таъсирида каталаза миқдори назорат гуруҳига нисбатан 124% га ошиб, бу кўрсаткич хорижий «Эскузан» (оригинал препарат) кўрсаткичларига нисбатан 33% юқори. Малондиальдегид миқдори эса «Эскузан» кўрсаткичларига кўра 14% га камайган. Ижтимоий самарадорлиги: Краш синдромида бемор организмидаги антиоксидант тизимининг нормаллашуви натижасида касаллик кечишини тўғри баҳолаш ва эрта даволаш, асоратлар олдини олиш имконини беради. Хулоса: Ўзбекистон олимлари томонидан яратилган маҳаллий, янги Essin/HP-betta-CD дори воситасининг яллиғланишга қарши антиэкссудатив, қон томирларни мустаҳкамловчи хусусиятлари, ўткир буйрак реперфузион шикастланиши ва мия глобал ишемиясида самарадорлиги беморлар орасида касалликни эрта ташҳислаш ва даволаш, асоратларни олдини олиш, ногиронлар сонини ва ўлим даражасини камайтириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: эсциннинг гидроксипропил бетта-циклодекстрин билан ҳосил қилган комплекс дори воситасининг тажрибавий Краш синдромининг ўрта даражасида юзага келадиган ўткир буйрак шикастланиши ва ўткир мия ишемиясига қарши таъсири Тошкент Фармацевтика институти “Инновацион фармацевтик бирикмалар” илмий лабораториясига 2024 йил 25 ноябрдаги 670-сонли буйруғи ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти биокимё илмий лабораториясида 29.11.2024 йилдаги 631-сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/61-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Краш синдромининг ўрта даражасида юзага келадиган ўткир буйрак шикастланишларини олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш ва даволаш имконини беради, ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини камайтиради; глобал мия ишемияси ва гипоксиянинг олдини олиш, қон айланиши бузилишларини камайтириши ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Эсциннинг гидроксипропил бетта-циклодекстрин билан ҳосил қилган комплекс дори воситасининг 50 мг/кг дозада Краш синдромида тажрибавий бош мия ўткир шикастланишини камайтириши каламушларнинг умр кўриш давомийлигини 63,3% га, солиштирма хорижий оригинал препарат Эскузан препарати каби узайтиртирганлиги билан асосланган. Хулоса: Маҳаллий Essin/HP-betta-CD дори воситасининг хорижий «Эскузан» (оригинал препарат) га нисбатан юқори самарадорлиги уни Краш синдромининг енгил ва ўрта даражалари фармакотерапиясининг таннархини пасайтириш, амбулатор ва стационар даволаниш кунининг қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади.