Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашова Юлдузхон Хабибулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интрадиализ гипотензияни башорат қилиш ва олдини олиш дастурини ишлаб чиқариш” 14.00.05 – Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Тib4058.
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Турғунпулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, бир марталик Илмий кенгаш рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Собиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, Арипходжаева Гулноза Зайнитдинова, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурункали буйрак касаллиги 5 д босқичидаги  беморларда интрадиализ гипотензияси ривожланишининг предикторларини аниқлаш ва профилактика тамойиллари алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор симптоматик интрадиализ гипотензияни ривожланиш хавф шкаласи ишлаб чиқилиб, хавф омиллари сифатида яллиғланиш маркерларининг юқори концентрацияси, фосфор, чап қоринча гипертрофияси ва ўнг қорингча дилатацияси аниқланган;
умумий оқсил, тромбоцитлар ва юрак қисқаришлар сони каби хавф омилларининг баллар ҳисоб йиғиндиси муайян даражада ифодаланмаганлиги сабабли симптоматик интрадиализ гипотензияни хавф шкаласига киритилмаслиги асосланган;
левокарнитинни ҳар куни қўллаш вақт давомида таъсирнинг тўпланиши билан симптоматик интрадиализ гипотензияни хавфини 5,06 баробар камайтиришга олиб келиши аниқланган;
симптоматик интрадиализ гипотензияни хавфи бўлган беморларда сертралин таъсир қилувчи моддаси бўлган препаратни диализдан олдин қўллаш, узоқ муддатли таъсирсиз, гемодиализ сеанси пайтида асоратлар хавфини 3,96 баробар камайтириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Интрадиализ гипотензиясини башорат қилиш ва олдини олиш дастурини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор симптоматик интрадиализ гипотензияни ривожланиш хавф шкаласи ишлаб чиқилиб, хавф омиллари сифатида яллиғланиш маркерларининг юқори концентрацияси, фосфор, чап қоринча гипертрофияси ва ўнг қоринча дилатацияси аниқланганлиги Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 04.01.2025 йилдаги 33-1-сонли буйруғи ва Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 04.01.2025 йилдаги 12-сонли буйруқ билан амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 февралдаги 12/01-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: сурункали буйрак касаллиги 5д босқичидаги беморларида интрадиализ гипотензиясининг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм асосида шакллантирилган амалий тавсиялар беморларни олиб боришни оптималлаштириш ва ўтказилаётган терапиянинг самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлик: тавсифланган алгоритмни қўллаш интрадиализ гипотензияни хавфини 1,5 баробар камайтириш, шунингдек гемодиализ жараёнида систолик қон босими оғишини (гипо- ва гипертензия) камайтириш имконини беради. Хулоса: интрадиализ гипотензия  сурункали буйрак касаллиги 5д босқичидаги беморларининг ўлими, кардиологик ва бошқа ҳодисалар, касалхонага ётқизиш хавф омили эканлигини ва ҳаёт сифатини пасайтиришини ҳисобга олган ҳолда, тавсифланган алгоритмни қўллаш салбий ҳодисалар частотасини камайтириш ва индивидуал, ижтимоий ва давлат даражасида сурункали буйрак касаллиги билан боғлиқ тиббий ва молиявий юкни камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: умумий оқсил, тромбоцитлар ва юрак қисқаришлар сони каби хавф омилларининг баллар ҳисоб йиғиндиси муайян даражада ифодаланмаганлиги сабабли симптоматик интрадиализ гипотензияни хавф шкаласига киритилмаслиги асосланганлиги Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 04.01.2025 йилдаги 33-1-сонли буйруғи ва Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 04.01.2025 йилдаги 12-сонли буйруқ билан амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 февралдаги 12/01-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: тадқиқот давомида СИГ ривожланишининг асосий хавф омиллари аниқланди ва асоратлар эҳтимолини башорат қилиш имконини берувчи махсус хавф шкаласи ишлаб чиқилди. Асосий хавф омиллари орасида яллиғланиш маркерларининг юқори концентрацияси, чап қоринча гипертрофияси (ЧҚГ) ва ўнг қоринча дилатацияси (ЎҚД) ажратиб олинди, уларнинг ҳар бири учун хавф чегарасини белгиловчи аниқ чегаравий қийматлар ўрнатилди. Иқтисодий самарадорлик: СИГ ривожланиш хавфи шкаласини қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги бир ойда бир беморга 785000 сўм соф тежамни ташкил этади, бир беморга йиллик тежам 9420000 сўмга етади, СИГ хавфи бўлган 50 нафар беморли диализ маркази учун иқтисодий самара йилига 471000000 сўмни ташкил этади, касалхонада даволаниш муддатининг қисқариши: ҳар бир ҳолат учун 1200000 сўм, асоратларни даволаш харажатларининг камайиши: ҳар бир ҳолат учун 850000 сўм. Хулоса: СИГ ривожланиш хавфи шкаласини қўллаш салбий ҳодисалар частотасини камайтириш ва СБК (сурункали буйрак касаллиги) билан боғлиқ тиббий ва молиявий юкни шахсий, ижтимоий ва давлат даражаларида камайтириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: левокарнитинни ҳар куни қўллаш вақт давомида таъсирнинг тўпланиши билан симптоматик интрадиализ гипотензияни хавфини 5,06 баробар камайтиришга олиб келиши аниқланганлиги Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 04.01.2025 йилдаги 33-1-сонли буйруғи ва Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 04.01.2025 йилдаги 12-сонли буйруқ билан амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 февралдаги 12/01-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: олинган натижалар гемодиализ қабул қилаётган беморларнинг яшовчанлигини оширишга ёрдам беради ва стационарга ётқизиш эҳтиёжини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: сурункали буйрак касаллиги 5д босқичидаги беморларида интрадиализ гипотензиянинг номедикаментоз профилактика усулларини қўллаш йил давомида беморларнинг терапевтик стационарларга ётқизиш кунларини камайтиришга ва иқтисодий самарадорликни оширишга ёрдам беради.
туртинчи илмий янгилик: симптоматик интрадиализ гипотензияни хавфи бўлган беморларда сертралин таъсир қилувчи моддаси бўлган препаратни диализдан олдин қўллаш, узоқ муддатли таъсирсиз, гемодиализ сеанси пайтида асоратлар хавфини 3,96 баробар камайтириши аниқланганлиги Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 04.01.2025 йилдаги 33-1-сонли буйруғи ва Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 04.01.2025 йилдаги 12-сонли буйруқ билан амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 февралдаги 12/01-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: олинган натижалар гемодиализ қабул қилаётган беморларнинг яшовчанлигини оширишга ёрдам беради ва стационарга ётқизиш эҳтиёжини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: олинган натижаларни жорий этиш сурункали буйрак касаллиги 5д босқичидаги беморларининг терапевтик стационарларда ётиш кунларини камайтириш ҳисобига йил давомида 15862500 сўм тежашга ёрдам беради. Хулоса: индивидуал танланган интрадиализ жисмоний юкламани қўллаш хаёт сифатини кўрсаткичларини яхшилашга ёрдам беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish