Маматкулова Ўғилхон Одиловнанаинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саримсоқпиёз ва пиёз асосида халқ табобатида фойдаланиш учун товарлар олиш ва уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимйо фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/К538.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович кимйо фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Обиджон Шаҳобидинович кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Вахобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор; Дехконов Рахматилла Султонович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саримсоқпиёз ва пиёз илдизмеваларининг кимёвий таркибини аниқлаш асосида янги турдаги суртма малҳам ва озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқиш, ҳамда уларнинг кимёвий таркиби асосида синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсида йетиштирилган саримсоқпиёзнинг “Майский ВИР” ва пиёзнинг “Равнақ” навлари таркибидаги макро ва микроелементлар ИБП-ОЕС усулида аниқланганда К, Cа, Мг, На, П ва С, элементлари миқдорлари Ҳиндистон ва Хитойда етиштирилган навларга нисбатан кўпроқ миқдорда тўпланиши исботланган;
саримсоқпиёзнинг “Майский ВИР” ва пиёзнинг ”Равнақ” навларини қуруқ экстраклари таркибидаги β-каротиноидлар миқдори мос равишда 19,40 мг % ва 21.46 мг % эканлиги спектрофотометрик усулда аниқланган;
пиёзнинг “Равнақ” нави таркибидаги сувда эрувчанг витаминларни миқдори В3 > Б9 > Б1 > C > ПП >C > Б6 > Б2 тартибида камайиб бориши юқори самарали суюқлик хроматографияси усули ёрдамида исботланган;
саримсоқпиёзнинг “Майский ВИР” ва пиёзнинг ”Равнақ” навлари қуритилган кукуни таркибида мос равишда 26,72 мг/г ва 73,76 мг/г аминокислоталар мавжуд эканлиги юқори самарали суюқлик хроматографияси усулида аниқланган;
саримсоқпиёз ва пиёз асосида олинган “АС-МО” озиқ-овқат қўшилмасининг антиоксидантлик фаоллиги адреналиннинг ин витро шароитида аутооксидланишини ингибирлаш усулида гликлазидга нисбатан 1,72 марта, кверсетинга нисбатан 1,4 марта юқори эканлиги исботланган;
саримсоқпиёз ва пиёз асосида олинган “Антинейродермит” суртма малҳамининг нейродермит тери касаллигини даволаш хусусияти ин витро ва ин виво усулларида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқ табобатида қўлланилаётган саримсоқпиёз ва пиёз кукунлари асосида олинган “Антинейродермит” суртма малҳами ва “Ас-МО” айрим ичак паразитларига қарши озиқ-овқат қўшилмаларини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича “Ас-МО” ва “Антинейродермит” воситалари озиқ-овқат қўшилмаси сифатида кимёвий таркиби асосида синфланиб, уларга “таркибида аллицин, аллиин, ажоен, кверситин, фитонцидлар сақловчи доривор ўсимликлар ёки уларнинг айрим қисмларидан тайёрланган табиий малҳам ва озиқ-овқат қўшилмалари” учун – 2106 90 980 7 код рақамлари ишлаб чиқилган ҳамда божхона амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2025 йил 20 июндаги 17/05-24-1184 - сонли маълумотномаси). Натижада, шу каби озиқ-овқат қўшилмаларини экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган;
“Ас-МО” озиқ-овқат қўшилмаси ва “Антинейродермит” суртма малҳами учун техник шарт (Ц 304571521-01:2022) Оʻзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Оʻзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2025 йил 28 июндаги 26-11/564-сон хати; Оʻзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15 июлдаги 016497-сон санитария-эпидемиологик хулосаси). Натижада, зарарсиз суртма малҳами ва озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқариш ва айрим тери касалликларини олдини олиш хусусиятига эга бўлган табиий маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини берган.