Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурасулиева Гулшад Махсетбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қорақалпоғистонда ўсадиган оддий шафтоли (Персиcа вулгарис Милл.) баргларини фитокимёвий тадқиқ қилиш», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/К730.
Илмий раҳбар: Фарманова Нодира Тахировна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Матчанов Алимжон Давлатбоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Нишонов Миркозимжон, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: оддий шафтоли (Персиcа вулгарис Милл.) баргларининг кимёвий таркиби ва биологик фаоллигини аниқлаш, унинг қуруқ экстракти асосида иммуномодулятор, яллиғланишга қарши ҳамда антиоксидант таъсирларга эга биологик фаол қўшимча ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикаси Қонғирот туманида ўсувчи оддий шафтоли ўсимлиги (Элберта нави) баргларининг биологик фаол моддалари (флавоноидлар, полисахаридлар, аминокислоталар, витаминлар, органик кислоталар, эфир мойи, амигдалин, фурокумарин) нинг кимёвий табиати ва миқдори аниқланган;
оддий шафтоли (Элберта нави) ўсимлиги барглари таркибидаги учувчан моддаларнинг ўрганилиши натижасида 53 та бирикма мавжудлиги исботланган;
индуктив боғланган плазмали масс-спектрометрия усули ёрдамида оддий шафтоли (Элберта нави) барглари таркибида 44 та элемент мавжулиги, заҳарли оғир металл ионлари  эса Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги гигиеник нормативларидаги рухсат этилган даражадан паст эканлиги исботланган;
илк бор оддий шафтоли (Элберта нави) барглари эркин аминокислоталар миқдори аниқланган ҳамда барча оқсил тузувчи аминокислоталарнинг манбаи эканлиги исботланган;
илк бор оддий шафтоли (Элберта нави) баргларининг таркибида сувда эрувчи полисахаридлар, пектин моддалари, гемиселлюлозалар ажиратиб олинди. Монасахарид таркиби арабиногалактанларга мансуб эканлиги ва полисахаридларнинг энг кўп миқдори гемиселлюлозалар эканлиги исботланган;
оддий шафтоли (Элберта нави) барглари таркибида сувда эрувчи витаминлардан C, ПП ва Б гуруҳи витаминлари мавжудлиги, қуруқ экстракт таркибида витаминларининг миқдори, баргларига нисбатан уч баравар юқори эканлиги исботланган;
оддий шафтоли (Элберта нави) барглари қуруқ экстракти ўткир заҳарлилигини аниқлаш натижасида уларни ИВ-гуруҳ “заҳарсиз бирикмалар” синфига тегишли эканлиги исботланган;
оддий шафтоли (Элберта нави) барглари қуруқ экстаркти асосида янги биологик фаол қўшимча ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оддий шафтоли (Элберта нави) ўсимлиги баргларининг кимёвий бирикмалари ва биологик фаоллигини текшириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оддий шафтоли (Элберта нави) барглари асосида олинган “СЕЛПЕРС-КР” озуқага биологик фаол қўшимчаси учун техник шартлар ва технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган (Ц 301969106-02:2022; ТИ 301969106-02:2022). Мазкур техник шартлар ва технологик йўриқнома сифатли биологик фаол маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берган;
оддий шафтоли (Элберта нави) барглари қуруқ экстрактидан “Ҳалсиcа” хусусий корхонасида яллиғланишга қарши ва иммуномодулятор хусусиятига эга “СЕЛПЕРС-КР” озуқага биологик фаол қўшимчаси ишлаб чиқаришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 001863-сонли рухсатномаси). Натижада, “СЕЛПЕРС-КР” биологик фаол қўшимчасини саноат миқёсида ишлаб чиқиш ва ички бозорда яллиғланишга қарши, иммуномодулятор маҳаллий БФҚ ассортиментини кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish