Sayt test rejimida ishlamoqda

Артикова Зиёда Зайнитдиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Хитой тили 把 “ба” иероглифининг полифунксионал хусусиятлари”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil.2907
Илмий раҳбар: Каримов Акрамджан Абилевич, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Насирова Саодат Абдуллаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади хитой тили 把 “ба” иероглифининг шаклланиш ва ривожланиш босқичларидаги гап моделларини синхроник-диахроник аспектда далиллаш ҳамда унинг грамматик функсияларини аниқлаш, 把 “ба”нинг ушбу функсиялардаги лексик-семантик маъноларини таснифлаб асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хитой тилида полифунксионаллик мавжудлигининг тамойиллари ва 把 “ба” иероглифи ҳақидаги назарий ёндашувларни ўрганилаганлиги натижасида 把 “ба”нинг феъл, олд кўмакчи, ҳисоб сўзи, от, кўмакчи вазифасидаги гап моделлари аниқланган ва шакллантирилган;
грамматикалашиш жараёни 把 “ба”нинг феъл вазифасидан олд кўмакчи вазифасига ўтишига сабаб бўлгани,  把 “ба” феълининг асос маъноси 把 “ба” ҳисоб сўзи ва 把 “ба” от сўз туркумидаги маъноларининг ҳосил бўлишига, 把 “ба” ҳисоб сўзининг таҳминий миқдорни ифодаловчи маъноси 把 “ба” кўмакчи маъносини ҳосил бўлишига бевосита таъсир этганлиги асосланган.  
把 “ба”нинг сўз туркумларига тегишли лексик маънолари кенгайиши бўйича таснифи ишлаб чиқилган, шунингдек, 把 “ба” полисемантик сўзининг феъл, олд кўмакчи, ҳисоб сўзи, от ёки кўмакчи вазифасида келганда маълум семаси фаоллашиши дистрибуцияга боғлиқлиги далилланган.  
тўрт ўлчовли матрица асосида 把 “ба” иероглифининг омонимияда гуруҳлаштириш таснифи ишлаб чиқилди. Унга кўра 把 “ба” ҳам мустақил ҳам ёрдамчи сўз сифатида еттита гуруҳда лексик, конверсион ва иероглифик омоним сўз сифатида кела олиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хитой тили 把 “ба” иероглифининг полифунксионал хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида: 
хитой тилидаги 把 “ба” сўзи грамматикасига оид назарий хулосалар 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (хитой тили) таълим йўналиши учун “Хитой тили (ҲСК5 грамматикаси ва ёзув машқлари) ўқув қўлланмасининг яратилишига асос бўлган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 02-04-0212972-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу таълим йўналишининг хитойшунослик соҳаси хитой тили даражасини (C1) ошириш бўйича грамматик билимлар ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган; 
хитой тили 把 “ба” иероглифига доир тадқиқотнинг илмий натижалари ва маълумотларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг    “Тиғиз пайт”, “Яхши кайфият” радиодастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг ссенарияларини тузишда фойдаланилди (“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-йил 27-сентябрдаги 04-37-1072-сон маълумотномаси). Хитой тили иероглифинг тарих силсиласида бир категориядан бошқа категорияга ўтишидаги жараёнлар ҳақидаги илмий фикрлар мухлислар қизиқишини орттирган. Натижада ҳозирги хитой тилидаги 把 “ба” иероглифи семантикасини белгилашда нутқий матн хусусиятидан келиб чиқиб, сўзловчининг вазиятдаги ўрни эътиборга олиниши шартлиги асослаб берилганлиги эфирга узатилган эшиттиришларнинг илмий далилларга бой ва илмий-оммабоп бўлишини таъминлаган;  
把 “ба” иероглифининг полифунксионал хусусиятлари бўйича олинган хулосалардан Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Конфуций номидаги ўзбек-хитой институтининг илмий йўналишлари ҳамда “Хитой тили” фанидан машғулотларни ташкил этишда фойдаланмоқда (Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Конфуций номидаги ўзбек-хитой институтининг 2024-йил 6-сентябрдаги 210/24-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларда хитой тили грамматикаси, лексикологияси, хитой иероглифларининг лексик-семантик ва грамматик жиҳатлари бўйича кенгроқ маълумот ҳосил бўлишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish