Абдураҳманова Сайёра Бозорбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили диалектал корпуси маълумотлар базасини шакллантириш”, 10.00.11 – Тил назарийси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2818.
Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик кенгаш).
Расмий оппонентлар: Ҳамроева Шаҳло Миржоновна, филология фанлари доктори, профессор; Холова Муясар Абдулҳакимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тили диалектал корпуси маълумотлар базасини шакллантиришнинг назарий, компютер-технологик асосларини ишлаб чиқиш, лакунар бирликларга асосланган субкорпуснинг лингвистик таъминотини яратиш, лингвистик аннотациялаш тамойилларини белгилаш ва асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек диалектал корпусининг экстралингвистик ва интралингвистик маълумотлар базаси тизимлаштирилиб, ўзбек шеваларидаги уч мингдан ортиқ лакунар бирликлар жамланиб, миллий корпус учун мўлжалланган лингвистик таъминот яратилган;
ўзбек тилида яратилаётган миллий корпус асослари ўрганилиб, диалектал субкорпусларнинг ўрни белгиланган ва лакунар бирликларнинг фонетик, морфологик хусусиятлари адабий тил билан қиёсланган ҳолда очиб берилган;
ўзбек диалектал корпусидаги лакунар бирликларни семантик аннотациялаш имконини берувчи нутқ бирликларининг луғавий-маъновий гуруҳлари, луғавий-мазмуний майдони аниқланган.
ўзбек тили корпусида лакунар бирликларни лингвистик аннотациялаш алгоритми ишлаб чиқилган, уларнинг ишлаш тамойиллари тажриба натижалари орқали тақдим этилган, натижалар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тили диалектал корпуси маълумотлар базасини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
диалектал корпуснинг компютер-технологик асослари, қарлуқ, ўғуз, қипчоқ лаҳжалари лакунар бирликларининг маълумотлар базасини яратиш тамойиллари, лакунар бирликларнинг адабий тилни ички имконият асосида бойитиш имкониятларини ёритувчи хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022-рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 7-июндаги 17-1107-рақамли маълумотномаси). Натижада ўзбек шеваларидаги лакунар бирликлар суб корпусини туркий тиллар лексик бойлиги билан қиёслаш имконияти яратилган;
ўзбек диалектал корпусининг лакунар бирликларга асосланган маълумотлар базасидаги нарса-буюм отлари, белги билдирувчи, ҳаракат-ҳолат ифодаловчи лексемаларнинг семантик-структур хусусийталарига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 21-июндаги 05/1-1262-рақамли маълумотномаси). Натижада ўзбек тили таълим корпусининг адабий тил ва шеваларга оид лингвистик базаси янги маълумотлар билан бойитилган.
ўзбек шеваларидаги лакунар бирликлар, яъни адабий тилда мавжуд, лекин номланмаган тушунчаларни ифодаловчи луғавий бирликлар ажратилиб унинг натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 21-июндаги 05/1-1262-рақамли маълумотномаси). Натижада ўзбек шеваларидаги лакунар бирликлар асосидаги диалектал корпуснинг маълумотлар базаси шакллантирилиб, алоҳида сайт яратилган ва интернет тизимига жойлаштирилган;
ўзбек шеваларининг адабий тилни ички имкониятлар асосида бойитиш омиллари, лакунар бирликларнинг ўзбек тили эгалари миллий-маданий қарашлари, тафаккур тарзи, идрок даражасини намоён этувчи тил бирликлари сифатидаги қийматига оид хулосалардан 2023-2024-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Ҳамма учун” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 25-августдаги № 222-рақамли маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ссенарийлари ўзбек тили тараққиёти, ички омил, адабий тил ва шева муносабати, лакунар бирликларнинг сақланиб қолиши ва кейинги авлодга етказилишида диалектал корпусларнинг аҳамияти ҳақидаги материаллар билан бойитилган.