Sayt test rejimida ishlamoqda

Мукаррамов Рамазон Хусиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ўзбекистон темир йўлларида кўчки хавфини баҳолаш”, 05.08.02 – “Темир йўллар ва йўл хоʻжалиги” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3747.
Илмий раҳбар: Джаббаров Саидбурхан Тулаганович – техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Шаяхметов Саулет Берликашевич, техника фанлари доктори, профессор; Абдукамилов Шавкат Шуҳратович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: “Ўзоғирсаноатлойиҳа” институти АЖ
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тоғли шароитдаги темир йўлларда поездлар оқимининг хавфсиз ва узликсиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида кўчки хавфини баҳолаш усулини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тоғ ёнбағрида жойлашган темир йўл ер полотносининг дала кузатувлари натижалари асосида силжишга мойиллик ва келиб чиқиш эҳтимоли бўлган хусусий коеффициентлари билан силжиш эҳтимолий котегорияси ҳамда келиб чиқадиган зарар орқали кўчки хавфи тоифасини баҳолаш имконини берадиган балл салмоқли усули такомиллаштирилган;
қисқа вақт ичида ва муҳандислик-геологик қидирув маълумотлари етарли бўлмаганда темир йўл ер полотносига кўчки хавфи даражасини баҳолаш ва уларнинг устуворлиги бўйича таснифлаш имконини берадиган жадвал шакллар ва вазн коеффициентлари билан баҳолашнинг ярим миқдорий усули такомиллаштирилган;
чекли элементлар усули орқали темир йўлда олиб борилган муҳандислик-геологик қидирувларининг геологик кесимлари асосида хавфли участкаларининг ишончлилигини ва ер полотносининг устуворлиги баҳоланган;
транспорт инфратузилмаси объектларига кўчиш хавфини олдини олиш учун муҳандислик ишлари комплекси (тадбирлари) билан бошқариш методикаси лойиҳалаш жараёнини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон темир йўлларида кўчки хавфини баҳолаш бўйича ўтказилган тадқиқотларда олинган натижалар асосида:
“Темирйўлинфратузилма” АЖ Йўл хўжалиги бошқармаси тасарруфидаги Қарши МТУ (Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўлининг 103 км) темир йўлида кўчкининг юқори хавфи мавжуд участкаларини аниқлашга эришилган ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Темирйўлинфратузилма” АЖ Йўл хўжалиги бошқармасида жорий қилинган (Транспорт вазирлигининг 2024 йил 05 декабрдаги 4/Э1647-сон маълумотномаси). Натижада, кўчкига мойил болган тоғ ёнбағир ва қияликлар устуворлиги, кўчки хавфини баҳолашнинг таклиф этилаётган усул муҳандислик - геологик қидирувлар (тадқиқотлар) натижалари етарли бўлмаган тақдирда ҳимоя иншоатларининг асосланган лойиҳавий ечимларини қабул қилишни таъминланган;
Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўлининг “Чашмайхафизон – Ақработ” участкасининг 103-километрида ҳудуд релефининг сонли моделини (РСМ) ни яратиш учун “Тримбле Суре Сcан” технологиясидан фойдаланиш анъанавий усулларга нисбатан дала ишлари сифатини ошириш, камерал ишлар учун ишончли маълумотлар олиш, дала ишлари муддати қисқарнатириш имконини аниқланган бўлиб, Ўзбекистон тоғ – кон геология вазирлиги ҳузуридаги “Давлат мониторинг хизмати” да жорий этилган (Ўзбекистон тоғ – кон геология вазирлигининг 2024 йил 04 декабрдаги 08-4517-сон маълумотномаси). Натижада, ер ости сувларининг сатҳи ва нишаби ёнбағир устуворлигига энг катта таъсирга эга, уларнинг умумий таъсири 58% дан ортиқлиги аниқланди ҳамда Қарши кузатиш станцияси ишларининг асосларига аниқлик киритишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish