Тураев Собир Жўрақобиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): "Шарсимон тўдаларнинг физик хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг космология масалалари билан алоқаси", 01.03.02 — Космос физикаси ва астрофизика (физика- математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/FM1152
Илмий раҳбар: Нуритдинов Салахутдин Насритдинович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/05.05.2023.FM.01.18.
Расмий оппонетлар: Коршунова Наталя Александровна, физика-математика фанлари доктори, профессор.; Раҳимов Озоджон Анваржонович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Л.Н. Гумилев номидаги Евразия Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гаиа ДР2 томонидан олинган галактик ШТларнинг кўринма сирт зичлиги кузатув маълумотлари ёрдамида уларнинг консентрация параметри қийматларини аниқлаш, ШТларнинг асосий физик хусусиятлар ўртасидаги эмпирик муносабатларни топиш, уларни синфлаштириш ҳамда марказий ОМҚЎлар массаси билан ШТларнинг асосий физик характеристикалари орасидаги эмпирик муносабатларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жаҳонда биринчи бор юлдузлар зичлигининг марказга томон ошиб бориш даражасини ифодаловчи консентрация параметри билан ШТларнинг асосий физик характеристикалари орасидаги эмпирик муносабатлар аниқланган;
Гаиа ДР2 лойиҳаси доирасида олинган 81 та Сомон Ёʻли ШТларининг кўринма сирт зичлиги кузатув маълумотларидан фойдаланиб уларнинг консентрасия параметрлари қийматлари Нукер модели ёрдамида симплекс усулида топилган;
илк бор ШТларда марказий ОМҚЎларнинг кузатувлар ёрдамида аниқланган масса қийматлари маълум бўлган тўдалар рўйхати тузилган;
биринчи маротаба марказий ОМҚЎларнинг кузатувлардан аниқланган масса қийматлари ҳамда ШТларнинг физик характеристикалари орасида эмпирик формулалар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: ШТларнинг физик хусусиятларини аниқлаш, уларнинг асосий физик параметрлари орасидаги эмпирик боғланишларни топиш ва марказий ОМҚЎларни ўрганиш бўйич олинган натижалар асосида:
тузилган марказий ОМҚЎлар массаси маълум бўлган шарсимон тўдалар рўйхатидан уларнинг динамик хоссаларини аниқлашда фойдаланилган (М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети ГАИШ МГУнинг Галактика ва ўзгарувчан юлдузларни ўрганиш бўлимининг 2024 йил 20 ноябрдаги №371-24/96 сонли маълумотномаси). Натижада ОМҚЎлар массаси ва тўданинг тўла энергияси орасидаги эмпирик муносабатни аниқлашга эришилган;
ДР2 кузатувлари ёрдамида аниқланган тўдаларнинг консентрация параметри қийматлари билан ШТларнинг асосий физик хусусиятлари ўртасида топилган эмпирик формулалар Галактикамиз динамикаси масалаларини ҳал қилишда ҳамда уларнинг физик параметрларини жуда содда ва юқори аниқликда топиш учун фойдаланилган (М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети ГАИШ МГУнинг Галактика ва ўзгарувчан юлдузларни ўрганиш бўлимининг 2024 йил 20 ноябрдаги №371-24/96 сонли маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар галактикалар балжининг масса қийматларини баҳолаш имконини берган;
ШТлар марказидаги ОМҚЎлар массаси ва уларнинг асосий физик параметрлари орасида топилган эмпирик муносабатлардан уларнинг шаклланишидаги оид муаммоларни ҳал қилишда фойдаланилган (М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети ГАИШ МГУнинг Галактика ва ўзгарувчан юлдузларни ўрганиш бўлимининг 2024 йил 20 ноябрдаги №371-24/96 сонли маълумотномаси). Натижада ШТларнинг дастлабки шаклланиш босқичларида ОМҚЎларнинг роли баҳоланган.