Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Шавкатжон Шукуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Яшил иқтисодиёт лойиҳаларини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш”, 
08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Дссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4141 
Илмий раҳбар: Бозоров Акмал Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Юлдашев Обиддин Тошмурзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори доцент;
Хусаинов Шавкат Абдушукурович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Яшил иқтисодиётни молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахсларни ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, ер солиғи ҳамда умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдаси бўйича фойда солиғини тўлашдан озод қилиш таклиф этилган;
жисмоний шахслар томонидан ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳажмидан келиб чиқиб Давлат бюджетидан субсидия ажратиш ва “Солиқ” мобил иловаси орқали тўлаб берилиши таклиф этилган;
энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларни мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилиш илмий асосланган;
номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатганлик учун, ҳамда ускуналар эгаллаган ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мулк солиғдан озод қилиш лозимлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Яшил иқтисодиётни молиялаштириш механизмини такомиллаштириш масалалари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, ер солиғи ҳамда умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини тўлашдан озод этишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сонли Қарорни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва тўққизинчи бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 16 январдаги 15-04572 -сон маълумотномаси). Натижада қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар иҳтиёрида йилига ўртача 53,4 млрд сўм маблағ қолишига эришилади;
жисмоний шахслар томонидан ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳажмидан келиб чиқиб Давлат бюджетидан субсидия ажратиш ва “Солиқ” мобил иловаси орқали тўлаб бериш механизми бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сонли Қарорнини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва ўн бешинчи бандида ўз аксини топган топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 16 январдаги 15-04572-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний шахслар томонидан давлатга ортиқча электр энергиясини сотиш орқали қўшимча даромад қилиш имконияти яратилди;
энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларни мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 436 ва 421 моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 16 январдаги 15-04572-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жисмоний шахсларга қўшимча солиқ имтиёзи берилиши орқали яшил иқтисодиётни рағбатлантиришга эришилган;
номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатганлик учун, ҳамда ускуналар эгаллаган ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мулк солиғдан озод қилишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 414 ва 428 моддаларида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2024 йил 16 январдаги 15-04572-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субектларига қўшимча имтиёз ва қулай шарт-шароитлар яратишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish