Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудратов Суннатулла Ропижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тижорат банкларида корпоратив бошқарувнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4446
Илмий раҳбар: Хусаинов Шавкат Абдушукурович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ренессанс таълим университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Избосаров Бобуржон Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор;
Элмурадов Шоҳжаҳон Ғайрат ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Трастбанк” ХАБ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида корпоратив бошқарув бошқарув молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш ва манфаатдор томонлар (акциядорлар, кредиторлар ва тартибга солувчи органлар) ўртасидаги молиявий ресурсларни бошқаришдаги манфаатларини уйғунлаштириш механизми таклиф қилинган;
банк хизматларининг самарадорлигини мижозлар қаноатланиши, харажатлар самарадорлиги ва хизмат кўрсатиш сифатининг комплекс кўрсаткичлари орқали корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолаш таклифи асосланган;
банкнинг иқтисодий фаолиятини самарали ташкил этишда молиявий ресурсларни диверсификация қилиш орқали корпоратив бошқарув самарадорлигини оширишнинг оптимал модели таклиф қилинган;
банк бошқарувнинг тузилмаси ва технологиясини банк фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш, даромадлар манбаларини кўпайтириш ҳамда банкнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали такомиллаштириш таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари корпоратив бошқарув бошқарувнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш ва манфаатдор томонлар (акциядорлар, кредиторлар ва тартибга солувчи органлар) ўртасидаги молиявий ресурсларни бошқаришдаги манфаатларини уйғунлаштириш механизмига оид таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг корпоратив бошқарув ички норматив ҳужжатларини такомиллаштиришда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2025-йил 22-январдаги 27-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарувининг 2024-йил 30-августдаги ““Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда маҳсулотларни жорий этиш ва бошқариш” тўғрисидаги 19-сонли қарори асосида амалиётга жорий этилди. Натижада, банкнинг корпоратив бошқарув самарадорлигини 2023-йилда активлари ҳажмининг 15% га ўсишига ва нотўловлар даражасини  5% га қисқаришига олиб келди.
банк хизматларининг самарадорлигини мижозлар қаноатланиши, харажатлар самарадорлиги ва хизмат кўрсатиш сифатининг комплекс кўрсаткичлари орқали корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолаш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг  маҳсулотларни жорий этиш ва бошқаришда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2025-йил 22-январдаги 27-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарувининг 2023-йил 3-июлдаги “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда маҳсулотларни жорий этиш ва бошқариш” тўғрисидаги 134-сонли қарори асосида амалиётга жорий этилди. Натижада, мижозларнинг банк фаолиятидан қониқиши, харажатлар самарадорлиги, хизмат кўрсатиш сифати ва молиявий натижаларадан иборат комплекс кўрсаткичлар жорий қилиниши натижасида 2023-йилда тижорат банкининг мижозлар қониқиши 19% га ошди, харажатлар 25% га қисқарди, хизмат сифати яхшиланди ва даромад 12% га кўпайишига эришилди.
банкнинг иқтисодий фаолиятини самарали ташкил этишда молиявий ресурсларни диверсификация қилиш орқали корпоратив бошқарув самарадорлигини оширишнинг оптимал моделига оид таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг маҳсулотларни жорий этиш ва бошқаришда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2025-йил 22-январдаги 27-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви-нинг 2022-йил 26-августдаги “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда маҳсулотларни жорий этиш ва бошқариш тартиби” тўғрисидаги 106/1-сонли қарори асосида амалиётга жорий этилди. Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида банк тизимида корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш орқали молиявий барқарорликка эришиш имконини берди. Бундан ташқари, рағбатлантирувчи тизим жорий қилиниши банк раҳбарияти ва ходимларининг фаолият самарадорлигига ижобий таъсир ўтказиб, 2023-йил мобайнида банкнинг -йиллик соф фойдасининг ҳажми 15% га ошган.
банк бошқарувнинг тузилмаси ва технологиясини банк фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш, даромадлар манбаларини кўпайтириш ҳамда банкнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали такомиллаштириш таклифи  “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг маҳсулотларни жорий этиш ва бошқаришда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2025 - йил 22 - январдаги 27-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарувининг 2022-йил 26-августдаги “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда маҳсулотларни жорий этиш ва бошқариш тартиби” тўғрисидаги 106/1-сонли қарори асосида амалиётга жорий этилди. Натижада, молиявий ресурсларнинг самарали бошқарилишида тижорат банкнинг соф фойдаси 19% га, акциядорлар даромади 15% га ошишига, ҳамда банк капитали барқарорлигининг мустаҳкамланиши рискларга таъсирчанлик даражасини 3% га камайишига олиб келди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish