Курбанов Бахтияр Журабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида темир йўл транспорти: муаммо ва ечимлар (1917-1945-йиллар)” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4. PhD/Tar1211
Илмий раҳбар: Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Tar.60.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Музробжон Гуламович, тарих фанлари доктори, профессор; Тоғаева Анорахон Зайнитдиновна, тарих фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида темир йўл транспортининг тутган ўрни ва ролини комплекс таҳлил қилиш орқали темир йўлларнинг 1917-1945-йилларда республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги аҳамиятини манбаларга асосланган ҳолда ёритиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Темир йўлларнинг минтақа иқтисодий ҳаётига таъсири, Ўрта Осиё темир йўлининг Бош устахоналари Туркистондаги энг йирик саноат корхонаси ҳисобланиши ва темирйўлчиларнинг 1917-йил воқеаларидаги фаол иштироки, Октябр (1917) давлат тўнтаришидан сўнг темир йўл транспортига катта зарар етказилгани, Ўрта Осиё темир йўлларида ҳарбий ҳолатнинг жорий этилиши (1918), темир йўл қўшинларини шакллантириш зарурияти, шанбаликлар ва “транспорт ҳафталиклари”, ҳатто “юк тушириш ҳафталиги”ни ташкил этилганлиги (1920), меҳнатнинг ўта оғир шарт-шароитлари натижасида темир йўлдан ишчиларнинг оммавий равишда кетиши кузатилгани аниқланди;
Фарғона фронтида поездлар қатновидаги вужудга келган тартибсизликлар натижасида назорат қилинмаган ҳаракатлар туфайли қарама-қарши йўналишларда тўқнашиш ҳолатлари бўлганлиги (1919), болшевиклар совет ҳокимиятини мустаҳкамлаш йўлида тарғиботчи поездлардан фойдалангани (“Қизил Туркистон”, “Қизил Шарқ”), эпидемияларнинг темир йўлларда ҳаракатланишга салбий таъсир этганлиги, алоқа йўлларини бошқариш тузилмасининг бир неча маротаба ўзгарганлиги асосланди;
Ўзбекистон бўйича темир йўл транспортида хизмат кўрсатиш имконияти Фарғона, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида нисбатан қониқарли эканлиги, иқтисодий хизмат ходимлари тикланадиган темир йўл тармоқлари жойлашган раёнларни иқтисодий имкониятларини ўрганганлиги, йўлларни қуриш ва таъмирлашга Марказдан сифациз материаллар юборилганлиги, Ўрта Осиё республикалари темир йўллари тизимида ишчи ва хизматчиларнинг 7 фоизга яқинигина миллий кадрлар бўлганлиги, маҳаллий аҳолини йўлларга жалб қилишдаги қийинчиликлар ҳамда бир хил малакага эга маҳаллий миллат ишчиларига шу тоифадаги европалик ишчилардан кам ҳақ берилганлиги далилланган;
уруш ўчоқларидан то Ўрта Осиёгача эшелонларни келиш жараёни бевосита асосий транспорт воситаси - темир йўллар орқали амалга оширилганлиги, эвакуация қилинган корхоналарни эксплуатациясига раҳбарлик қилиш учун ҳукуматнинг махсус комиссияси тузилганлиги, Тошкент – Ангрен темир йўл қурилиши (1941) “халқ қурилишлари” усули орқали бажарилгани, темир йўл транспорти ишчисининг хизмат бўйича жиноий жавобгарлиги Қизил армия ҳарбий хизматчиларига тенглаштирилгани (1943), соҳани кадрлар билан таъминлашнинг иккинчи йўли бу аёлларни транспортдаги касбларга ўқитиш ҳисобига амалга оширилгани таҳлил қилинди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1917-1945-йилларда Ўзбекистонда темир йўл тарихига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Темир йўлларнинг минтақа иқтисодий ҳаётига таъсири, Ўрта Осиё темир йўлининг Бош устахоналари Туркистондаги энг йирик саноат корхонаси ҳисобланиши ва темирйўлчиларнинг 1917-йил воқеаларидаги фаол иштироки, Октябр (1917) давлат тўнтаришидан сўнг темир йўл транспортига катта зарар етказилгани, Ўрта Осиё темир йўлларида ҳарбий ҳолатнинг жорий этилиши (1918), темир йўл қўшинларини шакллантириш зарурияти, шанбаликлар ва “транспорт ҳафталиклари”, ҳатто “юк тушириш ҳафталиги”ни ташкил этилганлиги (1920), меҳнатнинг ўта оғир шарт-шароитлари натижасида темир йўлдан ишчиларнинг оммавий равишда кетишига доир ҳужжатлар ва улар асосида олинган илмий натижалар Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Тарих” бўлими манбаларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 22-ноябрдаги 04-05/4337 - сонли маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Наманган вилояти тарихи” экспозицияси мазмунини бойитишда муҳим манба сифатида хизмат қилган. Ушбу материаллар асосида экспозиция янги маълумотлар билан тўлдирилиб, маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга вилоятнинг тарихий-маданий мероси ҳақида янада кенгроқ ва асосли тасаввур берилишига имкон яратилди;
Фарғона фронтида поездлар қатновидаги вужудга келган тартибсизликлар натижасида назорат қилинмаган ҳаракатлар туфайли қарама-қарши йўналишларда тўқнашиш ҳолатлари бўлганлиги (1919), болшевиклар совет ҳокимиятини мустаҳкамлаш йўлида тарғиботчи поездлардан фойдалангани (“Қизил Туркистон”, “Қизил Шарқ”), эпидемияларнинг темир йўлларда ҳаракатланишга салбий таъсир этганлиги, алоқа йўлларини бошқариш тузилмасининг бир неча маротаба ўзгарганлигига оид маълумотлардан Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат ва унинг филиалларида экспозицион режаларни тузиш, кўргазмалар ташкил этиш ҳамда экскурсия матнларини янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 22-ноябрдаги 04-05/4337 - сонли маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар музей экспозициясини янги илмий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилади ҳамда 1917–1945-йиллар даврида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида темир йўл транспортининг тутган ўрни ва тарихий ролини ёритишда муҳим манба сифатида баҳоланиши мумкин;
Ўзбекистон бўйича темир йўл транспортида хизмат кўрсатиш имконияти Фарғона, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида нисбатан қониқарли эканлиги, иқтисодий хизмат ходимлари тикланадиган темир йўл тармоқлари жойлашган раёнларни иқтисодий имкониятларини ўрганганлиги, йўлларни қуриш ва таъмирлашга Марказдан сифациз материаллар юборилганлиги, Ўрта Осиё республикалари темир йўллари тизимида ишчи ва хизматчиларнинг 7 фоизга яқинигина миллий кадрлар бўлганлиги, маҳаллий аҳолини йўлларга жалб қилишдаги қийинчиликлар ҳамда бир хил малакага эга маҳаллий миллат ишчиларига шу тоифадаги европалик ишчилардан кам ҳақ берилганлигига доир ҳужжатлар ва улар асосида олинган илмий натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали айрим кўрсатувлар ссенарийсини илмий далиллар билан бойитишда, жумладан “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 31-июлдаги 06-31-897-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар 1917–1945-йиллар даврида Ўзбекистон темир йўл транспорти тарихига оид янги илмий маълумотлар билан таништириш орқали кенг омма, хусусан, кўплаб телетомошабинларда ушбу йўналишга нисбатан илмий қизиқиш уйғотишга хизмат қилган.
уруш ўчоқларидан то Ўрта Осиёгача эшелонларни келиш жараёни бевосита асосий транспорт воситаси - темир йўллар орқали амалга оширилганлиги, эвакуация қилинган корхоналарни эксплуатациясига раҳбарлик қилиш учун ҳукуматнинг махсус комиссияси тузилганлиги, Тошкент – Ангрен темир йўл қурилиши (1941) “халқ қурилишлари” усули орқали бажарилгани, темир йўл транспорти ишчисининг хизмат бўйича жиноий жавобгарлиги Қизил армия ҳарбий хизматчиларига тенглаштирилгани (1943), соҳани кадрлар билан таъминлашнинг иккинчи йўли бу аёлларни транспортдаги касбларга ўқитиш ҳисобига амалга оширилгани таҳлили натижаларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 31-июлдаги 06-31-897-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар Ўзбекистон темир йўл транспорти фаолиятига доир янги тарихий маълумотларни аниқлаш имконини берди ҳамда мазкур маълумотлар оммавий ахборот воситалари, хусусан, телекўрсатувлар орқали кенг жамоатчиликка мазмунли ва қизиқарли тарзда етказилишига хизмат қилди.