Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобокалонов Суҳробжон Рамазоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туристик ҳудудларни жозибадор дестинацияларга айлантиришнинг консептуал ва методологик асосларини такомиллаштириш (Бухоро вилояти мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/Iqt810  
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.72.05 
Расмий оппонентлар: Бухоро муҳандислик-технология институти профессори, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) Низомов Аслиддин Бадриддинович ,  Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор Алимова Машҳура Тайирхановна ҳамда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор, Сафаров Баҳодирхон Шахриёрович.   
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туристик ҳудудларни жозибадор дестинацияларга айлантиришнинг консептуал ва методологик асосларини такомиллаштириш бўйича Бухоро вилояти учун илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли иқтисодиёт услубий ёндашувига кўра “жозибадор дестинация” тушунчаси, имиджни сақлаб қолиш ва ривожлантириш, интеграциялашган рақамли ахборот маконида  виртуал жозибадорлик муҳитини шакллантириш қобилиятига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
дигитал дивиде (рақамли тафовут) консепсияси негизида дестинация жозибадорлигини баҳолашнинг “рақамлашганлик индекси” методикаси олий, юқори ва паст даражали “виртуал жозибадорлик” тоифаларига ажратиш орқали  такомиллаштирилган;
“туризм дестинациялари жозибадорлигини баҳолашнинг “22 омилли” методикаси асосида Вобкент туманида “Ширин” ҳамда Пешку туманида “Афшона” туризм қишлоқларини бунёд этиш орқали туристик йўналишларни диверсификация қилиш ва туристларнинг дестинацияда қолиш муддатларини узайтириш таклифи ишлаб чиқилган;
мустақил саёҳатчиларнинг қадриятлар тизими ва афзалликларини инобатга олиб Бухоро вилояти ҳудудидан ўтувчи А-380 ва М-37 автомагистрали йўл бўйида “Силк Роад Статионс” туризм расталарини қуриш асосида мамлакат туристик таклиф тизими салоҳиятини кенгайтириш илмий асосланган;
Бухоро вилоятида туризм қишлоқларини яратиш орқали туристик оқимни ошириш имкониятини берувчи оилавий меҳмон уйлар сонининг полинимал тренд тенгламаси асосида 2025-2028-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилоятидаги туристик ҳудудларни жозибадор дестинацияларга айлантиришнинг консептуал ва методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий тавсиялар асосида:
рақамли иқтисодиёт услубий ёндашувига кўра “жозибадор дестинация” тушунчаси имиджни сақлаб қолиш ва ривожлантириш, интеграциялашган рақамли ахборот маконида  виртуал жозибадорлик муҳитини шакллантириш қобилятига устуворлик бериш асосида такомиллаштириш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қарорининг 3-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил “12”-декабр 03-12-17-9132-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Бухоро вилоятидаги туризм салоҳияти юқори ҳудудларнинг жозибадорлиги ошишига, ички ва халқаро туристик оқимнинг мутаносиб тақсимланишига асос бўлган;
дигитал дивиде (рақамли тафовут) консепсияси негизида дестинация жозибадорлигини баҳолашнинг “рақамлашганлик индекси” методикаси олий, юқори ва паст даражали “виртуал жозибадорлик” тоифаларига ажратиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қарорининг 4А-иловасининг 3-бандида кўрсатилган тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил “12”-декабр 03-12-17-9132-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Бухоро вилоятидаги салоҳияти юқори туризм қишлоқларининг котентларини бойитиш, улар ҳақида потенсиал сайёҳларнинг хабардорлигини ошириш имкони яратилган;
туризм дестинациялари жозибадорлигини баҳолашнинг “22 омилли” методикаси асосида Вобкент туманида “Ширин” ҳамда Пешку туманида “Афшона” туризм қишлоқларини бунёд этиш орқали туристик йўналишларни диверсификация қилиш ва туристларнинг дестинацияларда қолиш муддатини узайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 27-июлдаги ПҚ-238-сон қарорининг  2-иловасини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил “12”-декабр 03-12-17-9132-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Бухоро вилоятига саёҳат давомийлигини 1,5 кунга ошириш имкони яратилган; 
мустақил саёҳатчиларнинг қадриятлар тизими ва афзалликларини инобатга олиб Бухоро вилояти ҳудудидан ўтувчи А-380 ва М-37 автомагистрали йўл бўйида “Силк Роад Статионс” туризм расталарини қуриш асосида мамлакат туристик таклиф тизими салоҳиятини кенгайтириш бўйича таклифи  “2022 — 2026-йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-сентябрдаги 543-сон қарорнинг   2-иловасини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил “12”-декабр 03-12-17-9132-сонли маълумотномаси). Мазкур лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида жами 600 нафар кишининг доимий иш ўринлари билан таъминланиши ҳамда мустақил туризм инфратузилмасининг кенгайиши имкони яратилган;
Бухоро вилоятида туризм қишлоқларини яратиш орқали туристик оқимни ошириш имкониятини берувчи оилавий меҳмон уйлар сонининг полинимал тренд тенгламаси асосида ишлаб чиқилган 2025-2028-йилларга мўлжалланган прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-сентябрдаги 2022 — 2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 543-сонли Қарорининг 2-иловасида белгиланган мақсадли параметрларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил “12”-декабр 03-12-17-9132-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро вилоятига ташриф буюрувчи туристлар сонининг 3,2 баробарга ошиши, натижада шунга мос бўлган қишлоқларда оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш орқали меҳмон уйлари  сонини 2024-2028-йиллар давомида 2,6 баробарга ошириш диапазонга тенг мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish