Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонова Нигина Шералиевнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Бухоро миллий либослари тарихи ва ижтимоий аҳамияти”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: № B2023.2.PhD/Tar1466
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.Tar.72.07 рақамли Илмий кенгаш. 
Илмий  раҳбар:  Ниязова Махсума Илясовна -  тарих фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Очилдиев Файзулло Бобоқулович - тарих фанлари доктори, профессор; Алмеев Роберт Валиевич - тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти
 Диссертация  йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Бухоро миллий либослари тарихи ва уларнинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрнини таҳлил қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фондида сақланаётган эркаклар ва болалар миллий либосларини ижтимоий мавқеига кўра зодагонлар, ҳунарманд ва қишлоқ меҳнаткашлари, маҳаллий зиёлилар кийимларига ажратиб уларнинг сони (жами 602 та кийим, шундан 21 таси амирга тегишли) ва турлари (қимматбаҳо матодан тикилган кийимлар, оёқ кийимлари, маҳаллий аҳоли кийимлари ва ҳ.к.) ўрганилиб, Бухорода ишлаб чиқарилган матолар, фаолият юритган тикувчилик ва зардўзлик устахоналари, амир саройидаги уста тикувчилар номи аниқланди;
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Бухоро бозорларига Россия ва Англия матолари (сариқ кундал, муслин-шодока, пахтали мато, ситес-чит) маҳаллий аҳоли учун ҳамёнбоп нархда сотилгани ва аҳоли бундай матолардан кундалик ҳаёти учун фойдалангани, турли хил чет эл фабрикаларининг очилиши, замонавий тикув машинасининг келтирилиши нафақат миллий либосларнинг ривожланиш тенденсиясига, баълки аҳолининг турмуш тарзида ўзгаришларга олиб келгани исботланди.
ХХ аср бошларида машиналашган ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилиши билан ҳунармандчилик маҳсулотларининг таркиби ва ишлаб чиқариш ҳажми кескин камайгани, ҳунармандчилик ривожланган завод ва фабрикалар саноатининг рақобатига дуч келиб, ўзининг илгариги мавқеини йўқотгани аҳоли ижтимоий ҳаётига таъсир кўрсатгани далилланган;
Амир Олимхон  даврида подшоҳнинг зардўзлик устахонасидан ташқари яна хусусий устахоналари ҳам бўлиб, уларнинг сони 25 тача бўлганлиги, бу даврда Бухорода зар иплар қимматбаҳо металлдан тайёрланиб бундай иплар билан ишлаш анча мураккаб ва оғир меҳнат талаб қилганлиги, рус фабрикаларида тайёрланган зар иплар маҳаллий зар иплардан анча қулай ва арзон бўлганлиги сабабли Бухоро зардўз усталари томонидан тез қабул қилинганлиги бу эса Бухорода зардўзлик санъати ривожланишига замин яратгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Бухоро миллий либослари тарихи ва уларнинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрнини тарихан таҳлил қилиш натижасида қууидагилар амалиуотга жориу қилинди:
Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фондида сақланаётган эркаклар ва болалар миллий либосларини ижтимоий мавқеига кўра зодагонлар, ҳунарманд ва қишлоқ меҳнаткашлари, маҳаллий зиёлилар кийимларига ажратиб уларнинг сони (жами 602 та кийим, шундан 21 таси амирга тегишли) ва турлари (қимматбаҳо матодан тикилган кийимлар, оёқ кийимлари, маҳаллий аҳоли кийимлари ва ҳ.к.) ўрганилиб, Бухорода ишлаб чиқарилган матолар, фаолият юритган тикувчилик ва зардўзлик устахоналари, амир саройидаги уста тикувчилар номи тўғрисидаги маълумотлар Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг реставрация бўлимида ҳамда музей йўл кўрсаткичларини янгилашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2023-йил 11-октябрдаги 02-06/3670-сонли маълумотномаси). Натижада, Бухоро давлат музей-қўриқхонасида мавжуд йўл кўрсаткичлар матни янгиланди, гид-экскурсаводлар учун маълумотлар базаси бойитилди ва музей реставрация бўлимида либослар консервацияси бўйича янги қўлланма пайдо бўлди.
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Бухоро бозорларига Россия ва Англия матолари (сариқ кундал, муслин-шодока, пахтали мато, ситес-чит) маҳаллий аҳоли учун ҳамёнбоп нархда сотилгани ва аҳоли бундай матолардан кундалик ҳаёти учун фойдалангани, турли хил чет эл фабрикаларининг очилиши, замонавий тикув машинасининг келтирилиши нафақат миллий либосларнинг ривожланиш тенденсиясига, баълки аҳолининг турмуш тарзида ўзгаришларга олиб келгани ҳақидаги маълумотлардан “Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий маркази томонидан “Қадим Бухоронинг сайёҳлик имкониятларидан унумли фойдаланайлик” номли лойиҳани амалга оширишда кенг фойдаланилди (“Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий маркази Нодавлат нотижорат ташкилотининг 2023-йил 12-октябрдаги 18/01-2023-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорийланиши Бухоронинг сайёҳлик имкониятларидан унумли фойдаланишда, ташриф буюрган меҳмонларни қизиқтирадиган ва сотувда сайёҳлар томонидан кўп харид қилинадиган маҳсулотлар яратиш каби лойиҳаларни тайёрлашга хизмат қилди.
ХХ аср бошларида машиналашган ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилиши билан ҳунармандчилик маҳсулотларининг таркиби ва ишлаб чиқариш ҳажми кескин камайгани, ҳунармандчилик ривожланган завод ва фабрикалар саноатининг рақобатига дуч келиб, ўзининг илгариги мавқеини йўқотгани аҳоли ижтимоий ҳаётига таъсир кўрсатгани борасидаги илмий хулосалардан ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг кўрсатувлари ва эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасаси 2024-йил 30-августдаги 26-36-904-сонли маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларда юртимиз маданияти, халқимизнинг тикланаётган гўзал ва бетакрор анъаналарини ўзида мужассамлаштирган миллий либосларимиз кўргазмаларини ташкил этишга доир тасаввурларини боуитишга хизмат қилган.
Амир Олимхон  даврида подшоҳнинг зардўзлик устахонасидан ташқари яна хусусий устахоналари ҳам бўлиб, уларнинг сони 25 тача бўлганлиги, бу даврда Бухорода зар иплар қимматбаҳо металлдан тайёрланиб бундай иплар билан ишлаш анча мураккаб ва оғир меҳнат талаб қилганлиги,  рус фабрикаларида тайёрланган зар иплар маҳаллий зар иплардан анча қулай ва арзон бўлганлиги сабабли Бухоро зардўз усталари томонидан тез қабул қилинганлиги бу эса Бухорода зардўзлик санъати ривожланишига замин яратгани тўғрисидаги маълумотлар “Бухоро” телеканалида эфирга узатилган “Ассалом Бухоро” ва “Қадим манзиллар” кўрсатувининг ссенариуларини таууорлашда кенг фоудаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиокомпанияси 2023-йил 3-ноябрдаги 02-08-310-сонли маълумотномаси). Бу мавзудаги кўрсатувлар уошларимизни тарихга бўлган қизиқишини орттириб, ватанпарварлик руҳида тарбиуалашга хизмат қилиб, миллий либосларимизга янгича ёндашувда, бой маданий меросимизни холисона тадқиқ этиб ёш авлодни умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида тарбиялаш муҳим эканлигини кўрсатиб берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish