Зиядуллаев Абубакир Ибодулла ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алфред де Мюссе асарларининг бадиий замони ва макони” 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2210
Илмий раҳбар: филология фанлари доктори (DSc), профессор Қаршибаева Улжан Давировна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc), профессор Умурова Гўзал Хатамовна; филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Асадов Маҳмадиёр Тураевич;
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХIХ аср француз адабиётида бадиий замон ва макон хусусиятларини Алфред де Мюссе асарлари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алфред де Мюссе асарлари поетикаси ижтимоий-сиёсий давр билан характерланиб, бадиий замон аниқ вақт белгиларисиз қўлланилганлиги, тун образи асосий бадиий замонни ифодалаганлиги, бадиий макон сифатида уруш инқирози ва руҳий изтироб манзаралари, кўримсиз манзиллар ва мавҳум макон танланганлиги аниқланган;
Алфред де Мюссенинг “Эммелин” ва “Гамиани” асарларида сюжет ёпиқ маконда яратилганлиги, тунги макон тасвири устунлиги, инсон қалби бадиий макон сифатида танланганлиги, макон тасвирида асосий урғу ижтимоий ҳаётнинг маънавий тасвирига қаратилганлиги исботланган;
Алфред де Мюссенинг “Венециядаги кеча” ва “Муҳаббат билан ўйнашманг” драмалари қаҳрамонлари тақдирида индивидуализмга хос романтик ва кинояли ҳолатлар, хронотоп тасвирида сатира, юмор ва тагмаъно компонентлар орқали ифодаланганлиги далилланган;
“Аср фарзандининг дил изҳори” асари қаҳрамонлари тақдирига, характерига ижтимоий муҳит “аср касаллиги” (мал ду сиеcле)нинг хиёнат, ёлғончилик каби ноинсоний, шаҳвоний, нафсий, эгоистик ҳолатлари таъсири мавжудлиги очиб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алфред де Мюссе асарларининг бадиий замони ва макони ҳамда уларнинг лингвопоетик тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Алфред де Мюссе асарлари поетикаси ижтимоий-сиёсий давр билан характерланиб, бадиий замон аниқ вақт белгиларисиз қўлланилганлиги, тун образи асосий бадиий замонни ифодалаганлиги, бадиий макон сифатида уруш инқирози ва руҳий изтироб манзаралари, кўримсиз манзиллар ва мавҳум макон танланганлиги таҳлили юзасидан олинган назарий хулосалардан Европа Иттифоқининг 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 24-январдаги 170/02-сон маълумотномаси). Натижада ХIХ аср француз бадиий асарларида замон ва макон тушунчасининг ўзига хос хусусиятлари ва Алфред де Мюссе асарлари поетикаси ҳақидаги маълумотлар тадқиқот лойиҳасининг халқаролаштириш тенденсиясини бойитишга хизмат қилган;
Алфред де Мюссенинг “Эммелин” ва “Гамиани” асарларида сюжет ёпиқ маконда яратилганлиги, тунги макон тасвири устунлиги, инсон қалби бадиий макон сифатида танланганлиги, макон тасвирида асосий урғу ижтимоий ҳаётнинг маънавий тасвирига қаратилганлиги хусусида олиб борилган таҳлилларга оид назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг “ТЕМПУС” дастури Tempus Project 544161-TEMPUS-1-2013-1-UKTEMPUS-JPCR Aston University DeTEL “Developing the Teaching of European LanguaGES: Modernizing Language Teaching through the development of blended Masters Programmes” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 25-январдаги 171/02-сон маълумотномаси). Натижада ХИХ аср француз адабиётида мавжуд бадиий ҳолатнинг кўриниши, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳолати, адабий-бадиий турларнинг индивидуал ижод намуналарига бўлган таъсири ҳамда кишилик жамиятида инсонларнинг ўзаро бир-бирига муносабатларини асослаш лойиҳанинг тил ўқитишдаги лингвомаданий омилларини ривожлантиришга ҳисса қўшган;
Алфред де Мюссенинг “Венециядаги кеча” ва “Муҳаббат билан ўйнашманг” драмалари қаҳрамонлари тақдирида индивидуализмга хос романтик ва кинояли ҳолатлар, хронотоп тасвирида сатира, юмор ва тагмаъно компонентларга оид хулоса ва натижалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2023-йил давомида эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” ва “Учқун” телекўрсатув ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 21-декабрдаги № 01-07/410-рақамли маълумотномаси). Натижада Алфред де Мюссенинг “Венециядаги кеча” ва “Муҳаббат билан ўйнашманг” драмалари қаҳрамонлари индивидуализмга хос жиҳатлар мавжуд замон ва маконнинг фаол компонентларига боғлиқ қизиқарли таҳлиллар тайёрланган материалнинг мазмунини мукаммаллаштириб, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусиятини оширишга хизмат қилган;
“Аср фарзандининг дил изҳори” асари қаҳрамонлари тақдирига, характерига ижтимоий муҳит “аср касаллиги” (мал ду сиеcле)нинг хиёнат, ёлғончилик каби ноинсоний, шаҳвоний, нафсий, эгоистик ҳолатлари таъсирини тадқиқ қилишда эришилган хулосалардан 2022-2024-йилларда амалга оширилган, Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “English Access Microscholarship Program” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 20-июн 1261/02-сон маълумотномаси). Натижада “Аср фарзандининг дил изҳори” асари қаҳрамони Октав тақдирига, характерига ижтимоий муҳит “mal du siècle”нинг таъсири ўз ўрнига эга эканлигини асослашга хизмат қилган.