Sayt test rejimida ishlamoqda

Охунова Дилноза Қаххоржоновнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори
 (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогик маҳорат дарсларида боълажак оъқитувсҳиларнинг касбий билимларни когнитив идрок этиш комретенсийаларини ривожлантириш методикаси”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8740.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик маҳорат дарсларида боълажак оъқитувсҳиларнинг касбиу билимларни когнитив идрок этиш комретенсиуаларини ривожлантиришнинг назариу методик асосларини аниқлаш ва илмиу-методик тавсиуалар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    педагогик маҳорат дарсларида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий билимларни когнитив идрок этиш компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари реал вазиятга  боғлиқлик,  эҳтиёжларга  асосланганлик,  ижтимоий педагогик аҳамиятга  эгалик, дидактик жараён динамиклигини таъминлаш ҳамда когнитив ривожлантирувчи, шахсга йўналтирилган технологиялардан самарали фойдаланиш ва ўз-ўзини ривожлантириш мотивларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
педагогик маҳорат дарсларида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий билимларни когнитив идрок этиш компетенсияларини ривожлантириш методикаси педагогик шарт-шароитлари мазмунини таснифлашга қаратилган  танлаш  принциплари,  омиллари,  когнитив ривожлантирувчи хусусиятлари  ва модулли,  эвристик  технологияларни  қўллаш имкониятларини аниқлаш ҳамда  интегратив, компетенсиявий, акмеологик, аксиологик, маданиятшунослик ёндашувларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
педагогик маҳорат дарсларида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий билимларни когнитив идрок этиш компетенсияларини ривожлантириш модели касбий билимларни когнитив идрок этиш компетенсияларини ривожлантириш, контекстли ўқитиш, муаммоли, интерфаол, таълимий, мутацион, ишчан, ролли ўйинлар, муаммони тушуниш, таҳлил қилиш, режалаштириш, амалга ошириш каби босқичларининг яхлит педагогик тизимини яратиш ҳамда  лойиҳалаш,  далилларни тадқиқ қилишни ўзида мужассамлаштирган компетенсияларнинг  мазмунини  мунтазам  баҳолаб бориш  алгоритмини  ишлаб  чиқиш асосида такомиллаштирилган.
педагогик маҳорат дарсларида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий билимларни когнитив идрок этиш компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги ўқитишнинг ижтимоий ҳамкорликдаги шакллари, когнитив мустақилликни қўллаб-қувватлаш, касбий-амалий фаолиятга  йўналганлик,  ўқувчиларда  эмоционал-лабиализацияни  келтириб чиқаришни  ўз  таркибига  олувчи  дидактик  шарт-шароитларни  замонавий  ёндашув тамойилларига идентив мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. педагогик маҳорат дарсларида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий билимларни когнитив идрок этиш компетенсияларини ривожлантиришнинг назарий асосларини креатив, ривожлантирувчи, шахсга йўналтирилган технологиялар ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш мотивларига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид маълумотлардан Ф1-ХТ-1-55237-рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификациялаш параметрлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида яратилган “Педагогика” энциклопедиясини тайёрлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 27-ноябрдаги 04-05-6835/04-сон маълумотномаси). Натижада, “Педагогика назарияси” ҳамда “Педагогик маҳорат” ўқув фанларининг мазмуни бўлажак ўқитувчиларнинг касбий билимларни когнитив идрок этиш компетенсияларини ривожлантиришга оид назарий ёндашувлар билан бойитилган; 
педагогик маҳорат дарсларида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий билимларни когнитив идрок этиш компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, мазмуни, интегратив, компетенсиявий, акмеологик, аксиологик, маданиятшунослик ёндашувларига таянган ҳолда белгилаб беришга оид хулосалар ФЗ-2016-0909111822-рақамли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашувчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 27- ноябрдаги 04-05-6835/04-сон маълумотномаси). Натижада педагогик маҳорат дарсларида бўлажак ўқитувчиламинг касбий билимларни когнитив идрок этиш комретенсиуаларини ривожлантиришга зарур шароитлар яратилган;
педагогик маҳорат дарсларида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий билимларни когнитив идрок этиш компетенсияларини ривожлантириш жараёни контекстли ўқитиш, муаммоли, интерфаол, таълимий, иммитицион, ишчан, ролли ўйинлар каби усул, метод ва технологияларни қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Ф1-ХТ-1-31247-рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 27- ноябрдаги 04-05-6835/04-сон маълумотномаси) Натижада педагогик маҳорат дарсларида бўлажак ўқитувчиламинг касбий билимларни когнитив идрок этиш комретенсиуаларини ривожлантириш усуллари, методлари ва технологияларини танлаш имкони кенгайтирилган.
Педагогик маҳорат дарсларида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий билимларни когнитив идрок этиш компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён моделини узвийлик, тизимлилик, изчилликни таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид ёндашувлардан “Бўлажак ўқитувчиларда касбий билимларни когнитив идрок этиш компетенсияларини ривожлантириш йўллари” номли ўқув-услубий қўлланмани яратишда фойдаланилган ҳамда санаб ўтилган тамойилларига таянилган ҳолда ишлаб чиқилган тавсиялар “Қиёсий педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг   024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғига асосан берилган 218432 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада касбий билимларни когнитив идрок этиш компетенсияларини ривожлантиришга эришилган.  (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 27-ноябрдаги 04-05-6835/04-сон маълумотномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish