Sayt test rejimida ishlamoqda

Пиримбетов Бахит Аллабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларни интелектуал ривожлантиришда педагогик артистизмдан фойдаланиш технологиялари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped4852 
Илмий раҳбар: Неъматов Шуҳрат Эргашович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлар педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Бердимуратова Алима Карлибаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларни интелектуал ривожлантиришда педагогик артистизмдан фойдаланиш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни интелектуал ривожлантиришда педагогик артистизмдан фойдаланиш жараёни ўқитувчининг радиант фикрлаши, эмоционал интеллекти, креативлиги каби индикаторлар синтези сифатида таълим олувчи шахсига самарали таъсир кўрсатиш ва фаоллигини ошириш тактикаси эканлигини эмпирик асослаш орқали аниқлаштирилган;
педагогик артистизмнинг технологик блок-схемаси ички ҳиссий барқарорлик, аттрактивлик, ассертивлик каби интернал, педагогик ва нутқ техникаси, педагогик драматургия,  режуссура, мезанссена  сингари экстернал жиҳатларнинг валидлик даражаси паритентлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришда педагогик артистизмдан фойдаланиш моделининг функсионал-ташхисли босқичи мотивацион, мобилизацион, жалб қилувчи, кўмакчи, рағбатлантириш, синтетик функсияларни ташхис этишга доир ўқитувчи шахси тасаввурининг кучи ва бойлиги билан боғлиқ график ва ранг-тасвир ҳамда блиц-суҳбат каби диагностик воситаларнинг адаптив вариантларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришда педагогик артистизмдан фойдаланиш технологиялари методологик, ўзлаштирувчи, коррексияловчи, якуний босқичларга мувофиқ касбий ўсиш тренингларини мақсадли лойиҳалашнинг консептуал асосларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришда педагогик артистизмдан фойдаланиш технологиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларни интелектуал ривожлантиришда педагогик артистизмдан фойдаланиш жараёни ўқитувчининг радиант фиклаши, эмоционал интеллекти, креативлиги каби индикаторлар синтези сифатида таълим олувчи шахсига самарали таъсир кўрсатиш ва фаоллигини ошириш тактикаси эканлигини эмпирик асослаш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60110500 – Бошланғич таълим йўналиши учун “Тарбиявий ишлар методикаси” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-декабрдаги ПҚ-61-сон Қарори асосида молиявий ва академик мустақиллик берилган Гулистон давлат университети ректорининг 2024-йил 28-майдаги 78-сон буйруғи, 78-05 рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқувчиларни интеллектуал тарбиялашда бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик  артистизмдан фойдаланиш малакасини ривожлантиришга хиᴢмат қилган;
педагогик артистизмнинг технологик блок-схемасини ички ҳиссий барқарорлик, аттрактивлик, ассертивлик каби интернал, педагогик ва нутқ техникаси, педагогик драматургия,  режуссура, мезанссена  сингари экстернал жиҳатларнинг валидлик даражаси паритентлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўᴢбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида амалга оширилган ПЗ-2014-0905173317 – “Ўқувчиларни касб-ҳунарга самарали йўналтириш орқали умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими уᴢвийлигини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” мавзусидаги амалий лойиҳасининг ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ташхис этиш қисмини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 17-августдаги 11-05-4253/03-сон далолатномаси). Натижада, ўқувчиларни интеллектуал ривожлантириш оқрқали касбга мақсадли йўналтиришга хиᴢмат қилган;
ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришда педагогик артистизмдан фойдаланиш моделининг функсионал-ташхисли босқичини мотивацион, мобилизацион, жалб қилувчи, кўмакчи, рағбатлантириш, синтетик функсияларни ташхис этишга доир ўқитувчи шахси тасаввурининг кучи ва бойлиги билан боғлиқ график ва ранг-тасвир ҳамда блиц-суҳбат каби диагностик воситаларнинг адаптив вариантларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан  Ўᴢбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида амалга оширилган ПЗ-2014-0910185149. “Умумий ўрта таълим тиᴢимида ўқувчиларнинг компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” мавзусидаги амалий лойиҳасининг ўқувчиларда когнитив компетенсияларни шакллантириш қисмини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 17-августдаги 11-05-4253/03-сон далолатномаси). Натижада, ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришда компетенсиявий ёндашувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хиᴢмат қилган;
ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришда педагогик артистизмдан фойдаланиш технологияларини методологик, ўзлаштирувчи, коррекцияловчи, якуний босқичларга мувофиқ касбий ўсиш тренингларини мақсадли лойиҳалашнинг концептуал асосларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирига доир таклиф ва тавсиялардан 60110500 – Бошланғич таълим йўналиши учун “Тарбиявий ишлар методикаси” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-декабрдаги ПҚ-61-сон Қарори асосида молиявий ва академик мустақиллик берилган Гулистон давлат университети ректорининг 2024-йил 28-майдаги 78-сон буйруғи, 78-05 рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришда педагогик артистиᴢмдан фойдаланиш технологияларини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish